USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек

The hours swept along, but Imber did not vary his posture, did not by a hair's-breadth move a muscle; and Dickensen remembered the man who once sat upright on a sled in the main street where men passed to and fro. They thought the man was resting, but later, when they touched him, they found him stiff and cold, frozen to death in the midst of the busy street.
To undouble him, that he might fit into a coffin, they had been forced to lug him to a fire and thaw him out a bit. Dickensen shivered at the recollection.

Соатлар бир-бирини қувалашар, Имбер эса қилт этмай ўша ҳолатда ўтирарди. Диккенсен бир пайтлар шоҳкўча ўртасида чана келиб тўхтаганини, устида шундай ҳаракациз ўтирган кимсани эслади; унинг теграсида ўткинчилар уймаланишар, ҳамма уни дам оляпти, деб ўйлар, кейин эса унга қўл теккизиб кўришганда мурдага айланганлиги маълум бўлди – совуқда тарашадай қотиб қолганди. Жасадни тўғрилаш учун – йўқса тобутга сиғмасди – уни гулхан ёнига келтириб, музини туширишга мажбур бўлишганди. Диккенсеннинг бу ўйлардан эти жимирлаб кетди.

They chatted for ten minutes or so, when Emily Travis, glancing past Dickensen's shoulder, gave a startled little scream. Dickensen turned about to see, and was startled, too. Imber had crossed the street and was standing there, a gaunt and hungry-looking shadow, his gaze riveted upon the girl. "What do you want?" Little Dickensen demanded, tremulously plucky.

Улар ўн дақиқача валақлашди. Бирдан Эмили Тревис Диккенсеннинг елкаси оша қараб қичқириб юборди. Диккенсен шошиб ўгирилдию, сапчиб тушди. Имбер кўчани кесиб ўтиб, қиздан кўзини узмай соядай уларнинг пешонасида турарди. – Нима керак? – журъатланди Митти Диккенсен овози қалтираб.

Imber grunted and stalked up to Emily Travis. He looked her over, keenly and carefully, every square inch of her. Especially did he appear interested in her silky brown hair, and in the color of her cheek, faintly sprayed and soft, like the downy bloom of a butterfly wing. He walked around her, surveying her with the calculating eye of a man who studies the lines upon which a horse or a boat is builded. In the course of his circuit the pink shell of her ear came between his eye and the westering sun, and he stopped to contemplate its rosy transparency. Then he returned to her face and looked long and intently into her blue eyes. He grunted and laid a hand on her arm midway between the shoulder and elbow. With his other hand he lifted her forearm and doubled it back. Disgust and wonder showed in his face, and he dropped her arm with a contemptuous grunt. Then he muttered a few guttural syllables, turned his back upon her, and addressed himself to Dickensen.

Имбер нимадир деб минғиллаб, Эмили Тревисга яқинроқ келди. У қизни бошдан-оёқ синчиклаб кўздан кечирди. Айниқса қизнинг ипаксимон қўнғир сочлари ва ол ёноқлари чолда алоҳида қизиқиш уйғотди. У нигоҳини узмай қизни айланиб ўтди, гўё отнинг бўй-бастини ёки қайиқни ўрганаётгандай. Ногаҳон у ботаётган қуёшнинг нурлари қизнинг қизғиш қулоқларидан ўтиб шуълаланаётганини пайқадию, таққа тўхтади. Кейин яна унинг юзларини «текшириш»га тушди ва қизнинг мовий кўзларига узоқ тикилиб қолди. Тағин ниманидир тўнғиллаб, бир қўли билан нозикойимнинг билагидан ушлаб, иккинчиси билан тирсагини букиб кўрди. Ҳиндунинг юзида нафрат ва ҳайрат акс этди, пўнғиллаб Эмилининг қўлини қўйиб юборди. Сўнг бўғзидан қанақадир товушлар чиқариб, қизга орқа ўгирди ва Диккенсенга нимадир деди.

Dickensen could not understand his speech, and Emily Travis laughed. Imber turned from one to the other, frowning, but both shook their heads. He was about to go away, when she called out: "Oh, Jimmy! Come here!"

Диккенсен унинг сўзларини тушунмади, Эмили эса кулгудан ўзини тиёлмади. Имбер қошларини чимириб дам Диккенсенга, дам Эмилига сўз қотар, улар фақат бош силкиб қўйишарди. Энди улардан нари кетмоқчи бўлганди, қиз кимнидир чақирди:
– Ҳей, Жимми! Бу ёққа келинг!

Jimmy came from the other side of the street. He was a big, hulking Indian clad in approved white-man style, with an Eldorado king's sombrero on his head. He talked with Imber, haltingly, with throaty spasms. Jimmy was a Sitkan, possessed of no more than a passing knowledge of the interior dialects.

Жимми кўчанинг нариги тарафидан яқинлаша бошлади. Бу оқ танлилар каби кийинган, бошига Элдорадо азаматларининг кенг соябонли катта шляпасини қўндириб олган дароз, бесўнақай ҳинду эди. Тутилиб-тутилиб Имбер билан гаплашди. Жимми ситхадан эди; ўлканинг ичкарисида яшайдиган қабилалар тилида фақатгина энг оддий сўзларни биларди.

"Him Whitefish man," he said to Emily Travis. "Me savve um talk no very much. Him want to look see chief white man."
"The Governor," suggested Dickensen.
Jimmy talked some more with the Whitefish man, and his face went grave and puzzled.
"I t'ink um want Cap'n Alexander," he explained. "Him say um kill white man, white woman, white boy, plenty kill um white people. Him want to die."
"Insane, I guess," said Dickensen.
"What you call dat?" queried Jimmy.
Dickensen thrust a finger figuratively inside his head and imparted a rotary motion thereto.
"Mebbe so, mebbe so," said Jimmy, returning to Imber, who still demanded the chief man of the white men.

– У Оқбалиқ қабиласидан, – деди у Эмили Тревисга. – Меники унинг тилини яхши билмайди. У энг катта оқ танлини кўрмоқчи.
– Губернаторни, – тўғрилади Диккенсен.
Жимми Оқбалиқ қабиласидан бўлган одам билан яна бир неча сўз алмашдию, юзи таажжуб ва ташвишли тус олди.
– Унга капитан Александер керак, деб ўйлайман, – деди Жимми. – Айтишича, у оқ танли эркакни, аёлни, болани, кўпгина-кўпгина одамни ўлдирган. Ўзи ҳам ўлишни истайди.
– Ақлдан озган, шекилли, – деди Диккенсен.
– Бу нима дегани? – сўради Жимми.
Диккенсен бош чаноғини тешмоқчидек бармоғини чаккасига тиради-да айлантирди.
– Балки, балки, – деди Жимми ҳамон оқ танлиларнинг каттасини сўраётган Имберга ўгирилиб.


A mounted policeman (unmounted for Klondike service) joined the group and heard Imber's wish repeated. He was a stalwart young fellow, broad-shouldered, deep-chested, legs cleanly built and stretched wide apart, and tall though Imber was, he towered above him by half a head. His eyes were cool, and gray, and steady, and he carried himself with the peculiar confidence of power that is bred of blood and tradition. His splendid masculinity was emphasized by his excessive boyishness,--he was a mere lad,--and his smooth cheek promised a blush as willingly as the cheek of a maid.

 


Қироллик отлиқ полициясидан миршаб етиб келди (Клондайкда улар отсиз юришади), у ҳам Имбернинг талабини эшитди. Миршаб кенг яғринли, девкор, оёқлари бақувват давангир эди; Имбер қанча новча бўлмасин, миршаб ундан ярим калла баланд эди. Кўзлари совуқ ва кўк, нигоҳи теран, келбатидан ҳув, ўша асрлар оша аждодлардан ўтиб келаётган ўз кучига бўлган ишонч ёғилиб турарди. Қойилмақом жасорати ёшини яшириб турарди – у ҳали ёш бола эди, силлиқ ёноқларида қизиллик қизалоқнинг юзидаги каби тезлик-ла югурарди.

 

Imber was drawn to him at once. The fire leaped into his eyes at sight of a sabre slash that scarred his cheek. He ran a withered hand down the young fellow's leg and caressed the swelling thew. He smote the broad chest with his knuckles, and pressed and prodded the thick muscle-pads that covered the shoulders like a cuirass. The group had been added to by curious passers-by--husky miners, mountaineers, and frontiersmen, sons of the long-legged and broad-shouldered generations. Imber glanced from one to another, then he spoke aloud in the Whitefish tongue.

Имбер эндигина миршабга разм солди. Ёш миршабнинг иягида шамшир дами қолдирган чандиқни кўриб ҳиндунинг кўзларидан ўт чақнади. Шалвираган қўлларини миршабнинг сонига олиб борди ва унинг мушакдор оёқларини пайпаслади. Бармоғи билан гавдасини чертди, кейин ўспириннинг елкаларини совут мисол қоплаб турган бақувват мушакларни ушлаб кўрди. Уларнинг атрофида аллақачон ўткинчилар тўпланишганди – олтин изловчилар, тоғ аҳолиси, янги ер эгалари – барчаси узун оёқли, кенг елкали ирқ фарзандлари. Имбер гоҳ унисига, гоҳ бунисига кўз ташлаб, Оқбалиқлар тилида нимадир деди.

Five score years ago, a great American, in whose symbolic shadow we stand today, signed the Emancipation Proclamation. This momentous decree came as a great beacon light of hope to millions of slaves, who had been seared in the flames of withering injustice. It came as a joyous daybreak to end the long night of their captivity. Бугун биз сояи давлатида йиғилган буюк америкалик бундан юз йилча бурун Негрларни озод қилиш тўғрисидаги прокламацияни имзолаган эди. Бу муҳим фармонга адолатсизликнинг куйдирувчи тафтида жизғанак бўлган миллионлаб қора қуллар улуғвор умид маёғи сифатида қарадилар. Уни шодлик тонги, узоқ давом этган асирлик кечасининг интиҳоси деб қабул қилдилар.
But one hundred years later, the Negro still is not free. One hundred years later, the life of the Negro is still sadly crippled by the manacles of segregation and the chains of discrimination. One hundred years later, the Negro lives on a lonely island of poverty in the midst of a vast ocean of material prosperity. One hundred years later, the Negro is still languished in the corners of American society and finds himself an exile in his own land. So we‘ve come here today to dramatize a shameful condition. Аммо орадан юз йил ўтган бўлса-да, ғоят нохуш бир ҳолатни тан олишимиз керак: негр ҳамон озод эмас. Афсуски, бугун бир аср ўтиб ҳам негрнинг ҳаёти ҳамон сегрегация кишанлари ва дискриминация занжирлари билан зимистонга айлантирилмоқда. Орадан юз йил ўтган бўлса-да, ҳамон негр фаровон ҳаёт уммонининг ўртасидаги қашшоқлик оролида кун кўрмоқда. Юз йилдан буён негр америка жамиятининг пана-пастқам хилватларида эзилмоқда ва ўз ерида сиғинди мақомида яшамоқда. Бугун биз бу ерга айнан шунинг учун, вазиятнинг нақадар аянчли эканини таъкидлаш учун келдик.

Instead of honoring this sacred obligation, America has given the Negro people a bad check, a check that has come back marked "insufficient funds." But we refuse to believe that the bank of justice is bankrupt. We refuse to believe that there are insufficient funds in the great vaults of opportunity of this nation. So we have come to cash this check, a check that will give us upon demand the riches of freedom and the security of justice. We have also come to his hallowed spot to remind America of the fierce urgency of Now.

Қиёмат қарзини қайтариш ўрнига Америка негрларнинг қўлига сохта чек тутқазди, буни эса «маблағ етишмайди» белгиси билан қайтардилар. Аммо биз адолат банки касод бўлганига ишонмаймиз. Улкан имкониятлар хазинасига эга давлатимизда маблағ етишмаслигига ишонмаймиз. Шунинг учун ушбу чек бўйича ҳаққимизни олгани келдик, бу чек бўйича бизга эркинлик ганжи ва одиллик кафолати берилиши керак. Биз бу ерга, бу муқаддас жойга яна Америкага бугунги куннинг қатъий талабини эслатиш учун ҳам келдик.

This is not time to engage in the luxury of cooling off or to take the tranquilizing drug of gradualism. Now is the time to make real the promises of democracy. Now is the time to rise from the dark and desolate valley of segregation to the sunlit path of racial justice. Now is the time to lift our nation from the quick sands of racial injustice to the solid rock of brotherhood. Now is the time to make justice a reality for all of God's children. Ҳозир кўнгилга таскин берадиган чоралар билан ёки тадрижий қарорлар шаклидаги тинчлантирувчи дорини ичиш билан қаноатланиб қоладиган пайт эмас. Сегрегациянинг зим-зиё водийсидан ирқий адолатнинг чароғон йўлига чиқиш вақти келди. Ҳамма имкониятлар эшигини очиш мавриди келди. Бизнинг миллатимизни ирқий адолатсизликнинг билқиллама қумлоқларидан биродарликнинг мустаҳкам қоясига олиб чиқиш фурсати етди.
But there is something that I must say to my people who stand on the warm threshold which leads into the palace of justice. In the process of gaining our rightful place, we must not be guilty of wrongful deeds. Let us not seek to satisfy our thirst for freedom by drinking from the cup of bitterness and hatred. Адолат саройининг табаррук остонасида турган халқимга айтадиган яна бир гапим бор. Ўзимизнинг ҳаққоний ўрнимизни эгаллаш жараёнида бизни ножўя ҳаракатларда айблашларига замин яратиб бермаслигимиз керак. Келинг, озодликка бўлган ташналигимизни алам ва нафрат косасидан сув ичиб қондирмайлик.
We must forever conduct our struggle on the high plane of dignity and discipline. We must not allow our creative protest to degenerate into physical violence. Again and again we must rise to the majestic heights of meeting physical force with soul force. And the marvelous new militancy which has engulfed the Negro community must not lead us to a distrust of all white people; for many of our white brothers, as evidenced by their presence here today, have come to realize that their destiny is tied up with our destiny, and they have come to realize that their freedom is inextricably bound to our freedom. We cannot walk alone. Биз ўз курашимизни ҳамиша ўз қадримизни билган ва тартиб-интизомга риоя қилган ҳолда олиб боришимиз керак. Эзгу мақсадни кўзлаган норозилигимиз зўравонликка айланиб кетишига йўл қўймаслигимиз зарур. Биз жисмоний кучга руҳий куч билан жавоб бериб, улуғвор юксакликка эришишга ҳаракат қилишимиз лозим. Негрлар жамиятида ҳукм сураётган фавқулодда жанговарлик барча оқ одамларда бизга нисбатан шубҳа, ишончсизлик уйғотмаслиги керак, чунки бизнинг оқ биродарларимизнинг кўпчилиги уларнинг тақдири бизнинг тақдиримиз билан чамбарчас боғлиқлигини, уларнинг эркинлиги бизнинг эркинлигимиз билан муқаррар равишда боғлиқлигини англаб етишган, уларнинг бугун шу ерда ҳозир бўлганлиги шундан далолат беради. Биз ёлғиз ўзимиз мақсадга эриша олмаймиз.
And as we walk we must make the pledge that we shall always march ahead. We cannot turn back. There are those who are asking the devotees of civil rights: “When will you be satisfied?” We can never be satisfied as long as the Negro is the victim of the unspeakable horrors of police brutality. We can never be satisfied as long as our bodies, heavy with the fatigue of travel, cannot gain lodging in the motels of the highways and the hotels of the cities. We cannot be satisfied as long as the Negro's basic mobility is from a smaller ghetto to a larger one. We can never be satisfied as long as our children are stripped of their selfhood and robbed of their dignity by signs stating "for white only." We cannot be satisfied as long as the Negro in Mississippi cannot vote and the Negro in New York believes he has nothing for which to vote. No, no we are not satisfied and we will not be satisfied until justice rolls down like waters and righteousness like a mighty stream. Ҳаракатни бошлар эканмиз, нима бўлганда ҳам олға интилишга қасамёд қилишимиз керак. Биз ортга қайта олмаймиз. Фуқаролик ҳуқуқларининг фидойи ҳимоячиларидан «Сиз қачон тинчийсиз?» деб сўровчилар бор. Узоқ сафар туфайли йўл азобини тортган биродарларимиз ҳордиқ чиқариш учун йўл бўйидаги мотеллар ва шаҳар меҳмонхоналаридан қўноқ олмагунча биз ҳеч қачон тинчимаймиз. Негрнинг бир жойдан бошқа жойга кўчишининг асосий тури кичик геттодан катта геттога кўчиш бўлиб қолаверар экан, биз тинчимаймиз. Миссисипидаги негр овоз бера олмас экан, Нью-Йоркдаги негр эса овоз беришда маъни йўқ деб ҳисоблашда давом этар экан, биз тинчимаймиз. Йўқ, адолат ариғи, одиллик дарёси тўлиб оқмас экан, биз ҳеч қачон тинчимаймиз, хотиржам бўлишга ҳаққимиз йўқ.
I have a dream that one day every valley shall be engulfed, every hill shall be exalted and every mountain shall be made low, the rough places will be made plains and the crooked places will be made straight and the glory of the Lord shall be revealed and all flesh shall see it together. Умидим шулдирки, кун келиб барча пастликлар кўтарилади, ҳамма тепалик ва тоғлар пасаяди, қир-адирлар текисликка айланади, қияликлар текисликка дўнади. Яратганнинг буюклиги кўз ўнгимизда намоён бўлиб, барча бандалар биргаликда бунинг гувоҳи бўладилар.
Let freedom ring from the snow-capped Rockies of Colorado. Колорадонинг қор босган Қояли тоғлари узра озодлик қўшиғи янграсин!

Such safe conduct shall cease when the witness, expert or other person having had, for a period of fifteen consecutive days or for any period agreed upon by the States Parties from the date on which he or she has been officially informed that his or her presence is no longer required by the judicial authorities, an opportunity of leaving, has nevertheless remained voluntarily in the territory of the requesting State Party or, having left it, has returned of his or her own free will.

Агар гувоҳ, эксперт ёки бошқа шахс, унинг ушбу ҳудудда бўлиши суд органларига талаб қилинмаслиги ҳақида расмий равишда хабардор қилинган кундан бошлаб кетма-кет ўн беш кун давомида ёки иштирокчи Давлатлар ўзаро келишиб олган муддат давомида сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳудудидан чиқиб кетиш имкониятига эга бўлсада, лекин ўз ихтиёри билан ушбу ҳудудда қолса ёки ўзининг хоҳишига кўра яна қайтиб келса, у ҳолда бундай шахсий хавфсизлик кафолатининг амал қилиши тугайди.

The Republic of Uzbekistan strongly advocates the peaceful development of relations across the Strait and supports all efforts of the PRC Government to achieve the reunification of China.

Ўзбекистон Республикаси икки соҳил ўртасидаги муносабатларнинг тинч йўл билан ривожланишининг қатъий тарафдори ҳамда ХХР ҳукуматининг Хитойни бирлаштириш йўлидаги барча саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлайди.

5. It is He who made the sun radiant, and the moon a light, and determined phases for it—that you may know the number of years and the calculation. God did not create all this except with truth. He details the revelations for a people who know. 5У қуёшни зиё ва ойни нур қилган ҳамда сизлар йилларнинг ададини ва ҳисобини билишингиз учун унинг манзилларини ўлчовли қилган зотдир. Аллоҳ ўшани фақат ҳақ ила яратди. У биладиган қавмлар учун оятларини батафсил баён қилади.