USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
Each State Party may, at the time of signature, ratification, acceptance or approval of or accession to this Convention, declare that it does not consider itself bound by paragraph 2 of this article. The other States Parties shall not be bound by paragraph 2 of this article with respect to any State Party that has made such a reservation. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенцияни имзолашда, ратификация қилишда, қабул қилиш ёки тасдиқлашда ёхуд унга қўшилишда мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан боғламаганлиги ҳақида эълон қилиши мумкин. Бошқа иштирокчи Давлатлар шундай қўшимча шарт қўйган исталган иштирокчи Давлатга нисбатан мазкур модданинг 2-бандидаги ҳолатлар билан боғламаган бўлади.
Any State Party that has made a reservation in accordance with paragraph 3 of this article may at any time withdraw that reservation by notification to the Secretary-General of the United Nations. 4. Мазкур модданинг 3-бандига мувофиқ қўшимча шарт қўйган иштирокчи исталган вақтда ушбу қўшимча шартни Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига билдиришнома юбориш йўли билан бекор қилиши мумкин.
This Convention shall be open to all States for signature from 9 to 11 December 2003 in Merida, Mexico, and thereafter at United Nations Headquarters in New York until 9 December 2005. 1. Мазкур Конвенция барча давлатлар имзолаши учун 2003 йилнинг 9 декабридан 11 декабригача Мерида (Мексика)да шаҳрида, кейин Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Нью-Йоркдаги марказий муассасаларида 2005 йилнинг 9 декабригача очиқ.
This Convention shall enter into force on the ninetieth day after the date of deposit of the thirtieth instrument of ratification, acceptance, approval or accession. For the purpose of this paragraph, any instrument deposited by a regional economic integration organization shall not be counted as additional to those deposited by member States of such organization. 1. Мазкур Конвенция ўттизинчи ратификацион ёрлиқ ёки қабул қилгани, тасдиқлагани ёхуд қўшилгани ҳақидаги ҳужжатлар топширилганидан кейин 90 кун кучга киради. Мазкур банднинг мақсади учун иқтисодий интеграциянинг минтақавий ташкилоти томонидан сақлашга топширилган исталган шундай ёрлиқ ёки ҳужжат, ушбу ташкилотнинг аъзолари томонидан сақлашга топширилган ёрлиқ ёки ҳужжатларга қўшимча қилинган деб кўрилмайди.
After the expiry of five years from the entry into force of this Convention, a State Party may propose an amendment and transmit it to the Secretary-General of the United Nations, who shall thereupon communicate the proposed amendment to the States Parties and to the Conference of the States Parties to the Convention for the purpose of considering and deciding on the proposal. The Conference of the States Parties shall make every effort to achieve consensus on each amendment. If all efforts at consensus have been exhausted and no agreement has been reached, the amendment shall, as a last resort, require for its adoption a two-thirds majority vote of the States Parties present and voting at the meeting of the Conference of the States Parties. 1. Мазкур Конвенция кучга кирганидан кейин 5 йил ўтиб иштирокчи Давлат тузатиш киритишни таклиф қилиши ва уни Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига юбориши мумкин, Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби таклиф қилинаётган тузатишни кўриб чиқиш ва унинг юзасидан қарор чиқариш мақсадида таклифни иштирокчи Давлатлар ва иштирокчи Давлатлар Конференциясига жўнатади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси ҳар бир тузатиш бўйича консенсусга эришиш учун барча чораларни ишга солади. Агар консенсусга эришиш бўйича барча чоралар қўлланилсада, лекин келишувга эришилмаса, у ҳолда тузатишни қабул қилиш учун иштирокчи Давлатлар Конференцияси мажлисида бўлган ва овоз беришда иштирок этаётган иштирокчи Давлатларнинг учдан икки қисми овози талаб қилинади.
An amendment adopted in accordance with paragraph 1 of this article is subject to ratification, acceptance or approval by States Parties. 3. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш иштирокчи Давлатлар томонидан ратификация қилиниши, қабул қилиниши ёки тасдиқланиши лозим.
An amendment adopted in accordance with paragraph 1 of this article shall enter into force in respect of a State Party ninety days after the date of the deposit with the Secretary-General of the United Nations of an instrument of ratification, acceptance or approval of such amendment. 4. Мазкур модданинг 1-бандига мувофиқ қабул қилинган тузатиш, иштирокчи Давлатга нисбатан, у томондан ушбу тузатиш қабул қилингани ҳақидаги ратификацион ёрлиқ ёхуд ёки тасдиқлангани тўғрисидаги ҳужжат сақлаш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига топширилганидан кейин 90 кун ўтиб кучга киради.

You bring with you the sight of joyful days,

And many a loved shade rises to the eye:

And like some other half-forgotten phrase,

First Love returns, and Friendship too is nigh:

Pain is renewed, and sorrow: all the ways,

Life wanders in its labyrinthine flight,

Naming the good, those that Fate has robbed

Of lovely hours, those slipped from me and lost.

Мози лавҳалари жонланур яна,

Фусункор тонглару сеҳрли тунлар,—

Жонланур мисли бир ажиб афсона

Ёшлигу илк бора севишган кунлар.

Ўтмиш ва эзгулик соғинчи мана,

Дилимда қўзғаркан аламли унлар,

У ёруғ чошгоҳда бўлганлар омон.

Сизни эҳтиром-ла эслайман ҳамон.

They can no longer hear this latest song,

Spirits, to whom I gave my early singing:

That kindly crowd itself is now long gone,

Alas, it dies away, that first loud ringing!

I bring my verses to the unknown throng,

My heart’s made anxious even by their clapping,

And those besides delighted by my verse,

If they still live, are scattered through the Earth.

Сўнгги қўшиқларим эшитолмади

Китобим илк бобин тинглаган дўстлар,

Букун ул даврадан ҳеч ким қолмади,

Қайлардадир сўнди илк мақтов сўзлар.

Бебаҳралар фикрин ҳеч йўқ қиммати,

Олқиши дилимга солади музлар.

Ул хассос зарифлар йитди бу замон

Кимсасиз йўлларда бесару сомон.

They’re seated already, eyebrows raised,
Calmly hoping they’ll be amazed.
I know how to make the people happy:
But I’ve never been so embarrassed: not
That they’ve been used to the best, you see,
Yet they’ve all read such a dreadful lot.
How can we make it all seem fresh and new,
Weighty, but entertaining too?

Қошлар кўтарилмиш, нигоҳлар чанқоқ
Қувончу ҳайратнинг иштиёқида.
Менга аён эрур бу санъат, бироқ —
Букун ёнурман дил иштибоҳида.
Гарчи томошабин диди эмас зўр,
Лекин китоб кўрган, шу боис сергак.
Агар бўлсин десак томоша манзур,
Дўстларим, албатта янги гап керак.

I’d love to see a joyful crowd, that’s certain,
When the waves drive them to our place,
And with tremendous and repeated surging,
Squeeze them through the narrow gate of grace:
In the light of day they’re there already,
Pushing, till they’ve reached the window,
As if they’re at the baker’s, starving, nearly
Breaking their necks: just for a ticket. Oh!

Қани, томошагоҳ бўлсаю тўлиқ,
Атрофида яна оломон турса,
Шу тор эшикларга ҳар кеч халойиқ
Жаннат эшиги деб ўзини урса.
Ёдимда, бир маҳал ҳали ботмай кун,
Бошланарди бунда ғулу, тўполон.
Гўё патта эмас, оч халойиқ-чун
Мана шу дарчадан улашилар нон.

O, don’t speak to me of that varied crew,
The sight of whom makes inspiration fade.
Veil, from me, the surging multitude,
Whose whirling will drives us everyway.
No, some heavenly silence lead me to,
Where for the poet alone pure joy’s at play:
Where Love and Friendship too grace our hearts,
Created and inspired by heavenly arts.
Ah! What springs here from our deepest being,
What the shy trembling lips in speaking meant,
Now falling awry, and now perhaps succeeding,
Is swallowed in the fierce Moment’s violence.
Often, when the first years are done, unseeing,
It appears at last, complete, in deepest sense.
What dazzles is a Momentary act:
What’s true is left for posterity, intact.

Қўйгил, қора халкдан гапирма асло,
Шовқиндан кўнглимга тушар изтироб.
Оломон ҳисларни ютувчи бало,
Сурон — тафаккурни кўмгувчи гирдоб.
Кўнглим осудалик излар доимо.
Чўққилар ёпиниб туманлик ҳижоб,
Мудраган ул маъво сари бошла, юр!
Илоҳий сукутдан топурман сурур.
Юрак ўз тубида ардоқлаган ҳис,
Лабда қанот ёзмоқ бўлган туйғулар
Ташна кўнгилларда қолдирмаёқ из
Замон суронида дарҳол бўғилар.
Бас, ўйлар тошқинин тиндиролсак биз,
Мукаммал гўзаллик шунда туғилар.
Жилванинг умридур бир лаҳза фақат,
Авлодларга қолур ҳақиқий санъат.

You don’t see how badly such work will do!
How little it suits the genuine creator!
Already, I see, it’s a principle with you.
The finest master is a sloppy worker.

Санъатда косиблик — козибликка тенг,
Наҳот одатийдир сизга бу ҳолат.
Бу ерда ноқобил қаламкашларнинг
Ҳурмати баландга ўхшар бағоят.

Such a reproach leaves me unmoved:
The man who seeks to be approved,
Must stick to the best tools for it,
Think, soft wood’s the best to split,
and have a look for whom you write!
See, this is one that boredom drives,
Another’s from some overloaded table,
Or, worst of all, he’s one arrives,
Like most, fresh from the daily paper.
They rush here mindlessly, as to a Masque,
And curiosity inspires their hurry:
The ladies bring themselves, and in their best,
Come and play their parts and ask no fee.
What dream of yours is this, exalted verse?
Doesn’t a full house make you happy?
Have a good look at your patrons first!
One half are coarse, the rest are chilly.
After the show he hopes for card-play:
He hopes for a wild night, and a woman’s kiss.
Why then do so many poor fools plague,
The sweet Muse, for such a goal as this?
I tell you, just give them more and more,
So you’ll never stray far from the mark,
Just seek to confuse them, in the dark:
To keep them happy, that’s hard - for sure.
And now what’s wrong? Delight or Pain?

Бундоқ таъналардан камина хандон —
Чунки бу гапларнинг барчаси бекор.
Дўстим, ҳар ҳунарнинг ўз амали бор,
Тахтага арра-ю, темирга сандон.
Томошагоҳ агар чор бозоримиз,
Томошабин бизнинг харидоримиз.
Ўйлаб кўринг, недир унинг матлаби?
Биздан нима тилар, асли ўзи ким?
Унинг томошага келиш сабаби...
Барини ҳисобга олмоқ шарт, дўстим.
Биров зериккандан келади бизга,
Бирови шунчаки ҳазми таомдеб.
Бировининг тушиб дониши эсга,
Бир-иккита гўлни қилурман ромдеб.
Хонимлар томоша кўрмоққа тугул
Кўрсатмоққа келур фақат ўзларин.
Улар кўз-кўз қилиб кетишар бепул
Ёқадаги тулки ва қундузларин.
Эй, хаёл кўкида учган шоирим,
Тушинг энди пастроқ, заминга ёвуқ.
Берироқдан қаранг — томошабин ким?
У қўпол, бефаҳм, ҳиссиз ва совуқ.
Бу даргоҳдан чиққач бирон қиморга,
Биров фахш уйига урар ўзини.
Бас, бунда нима бор юксак ашъорга,
Кимга ёқмоқчисиз қалб юлдузини?
Такрор айтаманки, кўп ёзинг фақат,
Гап кўп бўлаверсин, фикр шарт эмас.
Халойиқни ҳанг-манг қилолсангиз, бас,
Сизникидир обрў, сизники шуҳрат.
Нечун ўйга чўмиб қолдингиз бесас,
Ёки илҳом билан қилурсиз суҳбат?

So give me back that time again,
When I was still ‘becoming’,
When words gushed like a fountain
In new, and endless flowing,
Then for me mists veiled the world,
In every bud the wonder glowed,
A thousand flowers I unfurled,
That every valley, richly, showed.
I had nothing, yet enough:
Joy in illusion, thirst for truth.
Give every passion, free to move,
The deepest bliss, filled with pain,
The force of hate, the power of love,
Oh, give me back my youth again!

Сен ҳам менга ўшал ёшликни қайтар,
Ҳаётга илк қадам қўйган онимни.
Қайтариб бер менга оташин байтлар,
Куйларга пайваста жисму жонимни.
Оламни чулғаган тонг тумонида
Ҳайрат кўзин очган чоғларим қайтар.
Ёшликдай етилган баҳор онида
Мени гулга кўмган боғларим қайтар.
Қайтиб бергин менга ёшлигим, у пайт
Ўзим гадо ва лек кўнглим шоҳ эди.
Мен учун ошу нон — шеър ва ҳақиқат,
Илҳомила тўқу кўнглим чоғ эди.
Қайтар менга — ҳали доно бўлмаган
Суронли ул шўху бебошлигим бер.
Меҳри ҳам, қаҳри ҳам сарҳад билмаган
Жунун ошиноси — ўт ёшлигим бер.

THE LEAGUE OF OLD MEN
At the Barracks a man was being tried for his life. He was an old man, a native from the Whitefish River, which empties into the Yukon below Lake Le Barge. All Dawson was wrought up over the affair, and likewise the Yukon-dwellers for a thousand miles up and down. It has been the custom of the land-robbing and sea- robbing Anglo-Saxon to give the law to conquered peoples, and ofttimes this law is harsh. But in the case of Imber the law for once seemed inadequate and weak. In the mathematical nature of things, equity did not reside in the punishment to be accorded him. The punishment was a foregone conclusion, there could be no doubt of that; and though it was capital, Imber had but one life, while the tale against him was one of scores.

ОҚСОҚОЛЛАР ИТТИФОҚИ
Казарма биносида ҳаёт-мамот масаласи ҳал бўлаётган бир одамни суд қилишарди. Бу – Оқбалиқ дарёси соҳилларидан келган чол эди. Чолнинг кўрилаётган иши бутун Доусонни оёққа турғизди, нафақат Доусонни, балки оқим бўйлаб иккала томонга минглаб чақиримларга чўзилган Юкон ўлкасини-да жунбушга келтирди. Денгизда қароқчилар, қуруқликда талончилар айшини сураётган бир замонда англосакслар аллақачонлар итоаткор халқлар ҳаётига қонунни сингдириб бўлишганди ва бу қонун шафқациз эди. Лекин Имбернинг ишига келганда қонун илк дафъа мурувватли бўлиб кўринди. Бу қонун оддий ҳисоб-китоб нуқтаи назаридан қаралганда мутлақ жиноят билан тенглаша оладиган бунақанги жазони мўлжалламаганди. Жиноятчи олий жазога маҳкум, бунда иккиланишга ўрин йўқ асло; бироқ жазо қатл билан якунланса-да Имбер бор-йўғи ўзининг бошини кундага қўя оларди, холос; бўйнида эса кўпларнинг ҳаёти қарз бўлиб қолаётганди.


In fact, the blood of so many was upon his hands that the killings attributed to him did not permit of precise enumeration. Smoking a pipe by the trail-side or lounging around the stove, men made rough estimates of the numbers that had perished at his hand. They had been whites, all of them, these poor murdered people, and they had been slain singly, in pairs, and in parties. And so purposeless and wanton had been these killings, that they had long been a mystery to the mounted police, even in the time of the captains, and later, when the creeks realized, and a governor came from the Dominion to make the land pay for its prosperity.

Аслида Имбернинг қўли шу қадар қонга ботгандики, унинг қурбонлари саноқсиз эди. Ўлка аҳолиси қўналғада тўхтаб ёки печка ёнида ялқовланиб, мундштук бурқситганча бу чол тушмагур нечтасининг ёстиғини қуритганини чўтга солиб чамалашарди. Бахтиқаро қурбонларнинг барчаси ҳеч бир муболағасиз оқ танлилар эди; улар якка-якка, жуфт-жуфт ва тўдалашиб ҳалок бўлишди. Қотилликлар шунчалик маъносиз ва асоссиз эдики, узоқ вақт мобайнида Қироллик отлиқ полицияси бу жумбоқнинг тагига етолмади. Ҳатто дарё бўйида олтин қазилиб, доминион ҳукумати аҳолидан ўз бойликлари учун солиқ йиғиштириб олгани губернаторни жўнатганда ҳам ёпиғлиқ қозон ёпиқлигича қолди.

But more mysterious still was the coming of Imber to Dawson to give himself up. It was in the late spring, when the Yukon was growling and writhing under its ice, that the old Indian climbed painfully up the bank from the river trail and stood blinking on the main street. Men who had witnessed his advent, noted that he was weak and tottery, and that he staggered over to a heap of cabin-logs and sat down. He sat there a full day, staring straight before him at the unceasing tide of white men that flooded past. Many a head jerked curiously to the side to meet his stare, and more than one remark was dropped anent the old Siwash with so strange a look upon his face. No end of men remembered afterward that they had been struck by his extraordinary figure, and forever afterward prided themselves upon their swift discernment of the unusual.

Бироқ энг катта жумбоқ шу бўлдики, Имбернинг ўзи Доусонга – одил суд ҳукмига бош эгиб келди. Баҳорнинг охирроғида, Юкон ўзининг муз кишанларини ечишга уриниб ҳайқириб-бўкирганда мўйсафид ҳинду муз устидаги йўлидан бурилди-да, қирғоқ тепалигидан амал-тақал ўтди ва саросима ичида шоҳкўчада тўхтади. Чолга кўзи тушганларнинг бари пайқашдики, у анчайин кучдан қолган. У гандираклаб ёғоч уюмига етиб борди-да, чўкди. Ён-веридан ўтиб кетаётган оқ танлиларнинг адоқсиз оқимига разм солганча уззукун шу ерда ўтирди. Кўпчилик унга қараш учун бот-бот ўгирилишар, ғалати афт-ангорли бу кекса сиваш баъзиларни ўйга толдирарди. Кейинчалик ўнлаб кишилар ҳиндунинг ғайриқиёфаси уларни ҳайратга солганини эслаб, кун бўйи зийракликларидан гердайиб юришди.

But it remained for Dickensen, Little Dickensen, to be the hero of the occasion. Little Dickensen had come into the land with great dreams and a pocketful of cash; but with the cash the dreams vanished, and to earn his passage back to the States he had accepted a clerical position with the brokerage firm of Holbrook and Mason. Across the street from the office of Holbrook and Mason was the heap of cabin- logs upon which Imber sat. Dickensen looked out of the window at him before he went to lunch; and when he came back from lunch he looked out of the window, and the old Siwash was still there.

Шундай эса-да асл қаҳрамон Митти Диккенсен бўлди. Митти Диккенсен бу юртларда эзгу умидлар-у чўнтагида бир даста доллар билан ҳозир бўлганди, аммо чўнтакдаги ақча ила умид ҳам ҳавога учди. Штатларга қайтишга маблағ йиғиш учун у «Холбрук ва Мейсон» даллоллик идорасида ҳисобчи курсисини эгаллади. Айни «Холбрук ва Мейсон» идорасининг рўпарасида Имбер жойлашиб олган ёғочлар уюми ётарди. Диккенсен уни нонуштадан аввал деразадан кўриб қолди, нонуштадан сўнг қайтиб келиб яна деразадан мўралади: кекса сиваш ҳалигача ўша ерда ўтирарди.

Dickensen continued to look out of the window, and he, too, forever afterward prided himself upon his swiftness of discernment. He was a romantic little chap, and he likened the immobile old heathen to the genius of the Siwash race, gazing calm-eyed upon the hosts of the invading Saxon.

Диккенсен тез-тез деразадан назар ташлаб турди; кейинроқ у ҳам зийраклигидан фахрланиб юрди. Митти Диккенсен сал хаёлпарастроқ эди, шунгами, у қўзғалмай ўтирган кекса мажусийда сиваш халқининг тимсолини, англосакс босқинчиларига боқиб турган тушуниксиз хотиржамликни кўрди.