Found ва: 7893 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
20. O you who believe! Obey Allah and His Messenger, and do not turn away from him when you hear. | 20Эй иймон келтирганлар! Аллоҳга ва Унинг Расулига итоат қилингиз ва эшитиб туриб, ундан юз ўгириб кетмангиз. |
21. And be not like those who say, “We hear,” when they do not hear. | 21Ва ўзлари эшитмасалар ҳам, «эшитдик» деганлар каби бўлмангиз. |
23. Had Allah recognized any good in them, He would have made them hear; and had He made them hear, they would have turned away defiantly. | 23Агар Аллоҳ уларда бирор яхшиликни билганида, албатта, эшиттирар эди ва агар уларга эшиттирса ҳам, албатта, юз ўгириб, бурилиб кетар эдилар. |
24. O you who believe! Respond to Allah and to the Messenger when He calls you to what will revive you. And know that Allah stands between a man and his heart, and that to Him you will be gathered. | 24Эй иймон келтирганлар! Сизга ҳаёт берадиган нарсага чақирганларида Аллоҳ ва Расулига жавоб беринг ва билинки, албатта, Аллоҳ киши билан унинг қалбини ажратиб қўяди ва, албатта, Унинг ҳузурида тўпланурсиз. |
25. And beware of discord which does not afflict the wrongdoers among you exclusively; and know that Allah is severe in retribution. | 25Ва сизлардан фақат зулм қилганларнинг ўзигагина етмайдиган фитнадан сақланинг. Ва билинки, албатта, Аллоҳнинг иқоби шиддатлидир. |
26. And remember when you were few, oppressed in the land, fearing that people may capture you; but He sheltered you, and supported you with His victory, and provided you with good things—so that you may be thankful. | 26Сиз ер юзида оз сонли, заифҳол бўлиб, одамлар сизни тутиб олишидан қўрқиб юрган ҳолингизни эсланг. Бас, У зот сизга жой берди, Ўз нусрати ила қўллади ва сизларга пок нарсаларни ризқ қилиб берди. Шоядки шукр қилсангиз. |
27. O you who believe! Do not betray Allah and the Messenger, nor betray your trusts, while you know. | 27Эй иймон келтирганлар, билиб туриб, Аллоҳга, Пайғамбарга ва омонатларингизга хиёнат қилманг. |
28. And know that your possessions and your children are a test, and that Allah possesses an immense reward. | 28Ва билингки, молларингиз ва фарзандларингиз фитнадан ўзга нарса эмас ва, албатта, Аллоҳнинг ҳузурида улуғ ажр бордир. |
30. When the disbelievers plotted against you, to imprison you, or kill you, or expel you. They planned, and Allah planned, but Allah is the Best of planners. | 30Куфр келтирганларнинг сени ушлаш, ўлдириш ёки чиқариб юбориш учун макр қилганларини эсла. Улар макр қилдилар ва Аллоҳ ҳам «макр» қилди. Аллоҳ «макр» қилгувчиларнинг устасидир. |
31. And when Our revelations are recited to them, they say, “We have heard. Had we wanted, we could have said the like of this; these are nothing but myths of the ancients.” | 31Уларга оятларимиз тиловат қилинса: «Батаҳқиқ, эшитдик, агар ҳоҳласак, бунга ўхшашни ўзимиз ҳам айтамиз. Бу аввалгиларнинг афсонасидан ўзга нарса эмас», дерлар. |
34. Yet why should Allah not punish them, when they are turning others away from the Sacred Mosque, although they are not its custodians? Its rightful custodians are the pious; but most of them do not know. | 34Нега энди Аллоҳ уларни азобламас эк ан. Улар Масжидул Ҳаромдан тўсмоқдалар. Ҳолбуки, унинг валийлари эмаслар. Унинг валийлари тақводорлардан ўзга ҳеч ким эмас. Лекин кўплари билмайдилар. |
35. Their prayer at the House was nothing but whistling and clapping—so taste the punishment for your blasphemy. | 35Уларнинг байт олдидаги намозлари ҳуштак ва қарсак чалишдан иборат эди, холос. Бас, куфр келтирганингиз туфайли азобни татиб кўринг. |
37. That Allah may distinguish the bad from the good, and heap the bad on top of one another, and pile them together, and throw them in Hell. These are the losers. | 37Аллоҳ покдан нопокни айириши учун ва нопокнинг баъзиси устига баъзисини тахлаб, ҳаммасини жаҳаннамга ташлаши учун. Ана ўшалар зиён кўргувчилардир. |
38. Say to those who disbelieve: if they desist, their past will be forgiven. But if they persist—the practice of the ancients has passed away. | 38Куфр келтирганларга айт, агар тўхтасалар, ўтган нарсалар мағфират қилинур ва агар қайтадиган бўлсалар, бас, батаҳқиқ, аввалгиларнинг суннати ўтган. |
39. Fight them until there is no more persecution, and religion becomes exclusively for Allah. But if they desist—Allah is Seeing of what they do. | 39Ва улар билан то фитна бўлмагунча ва диннинг ҳаммаси Аллоҳга бўлгунча, уруш қилинг. Агар тўхтасалар, бас, Аллоҳ, албатта, нима қилаётганларини кўриб тургувчи зотдир. |
40. And if they turn away, know that Allah is your Protector. The Best Protector, and the Best Supporter. | 40Агар юз ўгирсалар, бас, билгинки, албатта, Аллоҳ хожангиздир. У қандай ҳам яхши хожа ва қандай ҳам яхши нусрат бергувчи! |
41. And know that whatever spoils you gain, to Allah belongs its fifth, and to the Messenger, and the relatives, and the orphans, and the poor, and to the wayfarer, provided you believe in Allah and in what We revealed to Our servant on the Day of Distinction, the day when the two armies met. Allah is Capable of everything. | 41Ва агар Аллоҳга, фурқон куниикки жамоат тўқнашган куни бандамизга нозил қилган нарсамизга иймон келтирган бўлсангиз, билингки, ўлжага олган нарсангиздан бешдан бири Аллоҳга, Расулига, яқинларига, етимларга, мискинларга ва мусофирларгадир. Ва Аллоҳ ҳар бир нарсага қодирдир. |
42. Recall when you were on the nearer bank, and they were on the further bank, and the caravan was below you. Had you planned for this meeting, you would have disagreed on the timing, but Allah was to carry out a predetermined matter, so that those who perish would perish by clear evidence, and those who survive would survive by clear evidence. Allah is Hearing and Knowing. | 42Ўшанда сизлар (водийнинг Мадинага) яқин тарафида, улар узоқ тарафида, отлиқлар эса, сиздан пастда эди. Агар ваъдалашиб олганингизда ҳам, келишилган жой ва вақтда хилоф қилардингиз. Лекин Аллоҳ қилиниш керак бўлган ишни ҳал этиш учун, ҳалок бўладиган одам очиқойдин ҳужжат билан ҳалок, бўлиши учун, яшаши керак бўлган одам очиқойдин ҳужжат билан яшаши учун (тўқнашдингиз). Ва, албатта, Аллоҳ эшитгувчи ва билгувчи зотдир. |
43. Allah made them appear in your dream as few. Had He made them appear as many, you would have lost heart, and disputed in the matter. But Allah saved the situation. He knows what the hearts contain. | 43Ўшанда Аллоҳ тушингда уларни сенга оз кўрсатди. Агар уларни сенга кўп кўрсатганида, тушкунликка учрар эдингизлар ва бу ишда ораларингизда низо чиқар эди. Лекин Аллоҳ сақлади. Албатта, У дилингиздаги нарсани билгувчи зотдир. |
44. When you met, He made them appear as few in your eyes, and made you appear fewer in their eyes, so that Allah may conclude a predetermined matter. To Allah all matters revert. | 44Ўшанда, тўқнашганингизда уларни сизнинг кўзингизга оз қилиб кўрсатганини, сизни уларнинг кўзига оз қилиб кўрсатганини эсланг. Буни Аллоҳ қилиниши керак бўлган ишни ҳал этиш учун қилди. Ва барча ишлар Аллоҳга қайтарилур. |