USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
The government increased prevention efforts. Ҳукумат профилактика чораларини кучайтирди.
Members of Uzbekistan’s anti-trafficking civil society landscape participated in the national and regional meetings. Ўзбекистоннинг одам савдосига қарши курашувчи фуқаролик жамияти вакиллари миллий ва минтақавий мажлисларда иштирок этиб турди.
The government updated its national action plan to reflect international input in 2020 but did not provide information on these updates; it also maintained a roadmap developed by an NGO and a series of recommendations submitted to the government by an international organization during a previous reporting period. Ҳукумат 2020 йилда халқаро ҳиссани ҳисобга олган ҳолда миллий ҳаракат режасини янгилади, аммо ушбу янгиланишлар ҳақида маълумот бермади; у яна ННТлар ишлаб чиққан йўл харитасини ва халқаро ташкилот ўзига ўтган ҳисобот даврида тақдим этган тавсиялар туркумини сақлаб қолди.
A combination of ongoing robust mechanization efforts, continued awareness-raising activities, continued consolidation of the cotton sector into a privatized “cluster”-based system, increased wages for cotton pickers, some improved recruitment practices, and the government-facilitated voluntary participation of hundreds of thousands of unemployed migrant workers as a pandemic-mitigation measure significantly reduced the incidence of forced labor in the 2020 harvest. Механизациялаштириш бўйича фаол саъй-ҳаракатлар, аҳолини бохабар қилиш юзасидан давом этаётган тадбирлар, пахта етиштириш секторини ҳусусийлаштирилган “кластер” тизимга ўтказиш бўйича давом этаётган жадал ҳаракатлар, пахта йиғим-теримида қатнашувчиларнинг маоши оширилиши, ишга ёллашдаги айрим амалиётларнинг яхшиланиши ҳамда юз минглаб мигрант ишчиларнинг ҳукумат кўмаги билан пандемия оқибатларини юмшатиш чораси сифатида кўнгилли бўлиб йиғим-теримда иштирок этиши 2021 йилги пахта йиғим-теримида мажбурий меҳнат тарқалишини анча-мунча камайтирди.
Labor inspectors identified cases in which local hokims directed banks to send their employees into the cotton fields or find and/or pay for replacements through unregulated, informal channels; as in previous years, this de facto penalty system generated a lucrative means of extortion for corrupt officials. Меҳнат инспекторлари маҳаллий ҳокимлар банкларга ўз ходимларини пахта далаларига юбориш ёки тартибга солинмайдиган, норасмий каналлар орқали ўз ўрнига пахта терадиган кишилар учун пул тўлаш топшириғини берган; ўтган йилларда бўлгани каби жарималарнинг бундай тизими коррупциялашган амалдорлар учун де-факто фойдали юлғичлик воситаси бўлди.
The government continued to uphold this prohibition; while there were isolated reports of children working in the fields—a trend that may have increased due to family-directed mobilization of children in response to pandemic-related school closures and economic hardships—there continued to be no reports of systemic mobilization. Ҳукумат ушбу тақиққа риоя қилишни давом эттирди; гарчи далаларда ишлаётган болалар ҳақида алоҳида хабарлар олинган бўлса-да – бу тамойил пандемия муносабати билан мактаблар ёпилгани ва иқтисодий қийинчиликларга жавобан болаларни оилалар ташаббуси билан сафарбар қилиш сабаб кучайган бўлиши мумкин – тизимли равишда сафарбар қилиш тўғрисида хабарлар олинмади.
The government continued to increase the size of the labor inspectorate, bringing the total number of labor investigators assigned to look into these complaints across the country to 600 (compared with an increase to 400 in 2019). Ҳукумат меҳнат инспекцияси ходимлари сонини кўпайтиришни давом эттирди ва бутун мамлакат бўйлаб жами шундай меҳнат қонунчилиги бузилишига оид шикоятларни суриштирувчилар иш ўрнини 600 тага етказди (2019 йилги 400 та иш ўрни билан солиштирганда ўсиш бор).
An NGO reported the central government continued to set silk cocoon production quotas, which may have incentivized government officials to coerce in-home silk production in some communities. Бир ННТ хабар қилишича, марказий ҳукумат пилла етиштириш бўйича режа белгилашни давом эттирди, бу ҳукумат амалдорларининг айрим маҳаллаларда ипак қуртини уй шароитида боқишга мажбурлашини рағбатлантириши мумкин.
The government continued to call for hashar, or volunteer workdays, throughout the country; some local leaders characterized cotton picking and street cleaning as hashar. Ҳукумат аҳолини бутун мамлакат бўйлаб ҳашарга даъват қилишни давом эттирди; айрим маҳаллий раҳбарлар пахта йиғим-терими ва кўча тозалашни ҳашар деб атади.
The government continued to provide support to labor migrants abroad, including victims of forced labor, and allocated a budget of 8.5 billion soum ($811,690); this significant decrease from 200 billion soum ($19.1 million) in 2019 was likely attributable to the pandemic-related decline in labor migration. Ҳукумат чет эллардаги меҳнат мигрантлари, жумладан, мажбурий меҳнат жабрдийдаларига кўмак беришни давом эттирди ва 8,5 миллиард сўмлик ($811 690) маблағ ажратди; бу 2019 йилда ажратилган 200 миллиард сўмга ($19,1 миллион) нисбатан анча кам ва бу пандемия сабаб меҳнат миграцияси сусайгани билан боғлиқ бўлса, ажаб эмас.
The Agency also conducted pre-departure consultations, through which it provided information on primary destination countries’ labor and migration laws – especially Russia and Kazakhstan; issued some prospective migrant workers health insurance; and provided micro-loans to those who could not find work abroad. Агентлик чет элларга жўнаб кетиши олдидан уларга маслаҳатлар, ушбу жараёнда улар борадиган мамлакатлар, жумладан, Россия ва Қозоғистоннинг меҳнат ва миграция қонунчилиги ҳақида маълумот берди; айрим потенциал меҳнат мигрантларига тиббий суғурта тақдим этди; чет элларда иш топа олмаган кишиларга микрозаймлар ажратди.
The government also operated a 24-hour hotline in Russia that provided Uzbekistani labor migrants with legal advice, advised them of their rights, and directed them to the nearest consulate for assistance. Ҳукумат Россияда кечаю кундуз ишлайдиган ишонч телефонини ҳам юритди ва ўзбекистонлик меҳнат мигрантларига ҳуқуқий маслаҳатлар берди, ҳақларидан хабардор қилди ва кўмак олиши учун уларни яқин атрофдаги консулхонага йўналтирди.
Labor inspectors were not empowered to bring criminal charges for first time violations of the law against forced labor, and international observers noted some inspectors also demonstrated limited comfort with their administrative enforcement mandate. Меҳнат инспекторлари мажбурий меҳнатга оид қонунларни илк марта бузганлик учун жиноий иш қўзғатиш ваколатига эга эмас эди, халқаро кузатувчилар қайд этишича, айрим инспекторлар маъмурий жиҳатдан мажбурлаш бўйича ваколатларини бажаришда кўпинча ўзини ноқулай ҳис қилган.
Authorities continued to conduct public awareness efforts on transnational sex and labor trafficking, including through events, print media, television, and radio, often in partnership with and in-kind support to NGOs. Ҳокимият идоралари тадбирлар уюштириш, матбуот, телевидение ва радио орқали кўпинча ННТ билан ҳамкорликда ва уларга у ёки бу нарсалар билан моддий кўмак кўрсатиш орқали трансмиллий жинсий ва меҳнат эксплуатацияси мақсадидаги одамфурушликка оид ижтимоий хабардорликни ошириш бўйича саъй-ҳаракатларини давом эттирди.
As reported over the past five years, human traffickers exploit Uzbekistani victims domestically and abroad, and some foreign nationals may be vulnerable to trafficking within Uzbekistan. Сўнгги беш йил давомида хабар қилиб турилганидек, одамфурушлар ўзбекистонлик жабрдийдаларни мамлакатда ҳам, чет элларда ҳам эксплуатация қилди ва айрим чет эллик фуқаролар одам савдосидан Ўзбекистонда ҳам зарар кўриши мумкин.
Forced labor in the annual cotton harvest continues to decrease as a function of ongoing national reforms within the sector; however, local officials in several areas of the country continue to subject thousands of students, teachers, emergency personnel, medical workers, soldiers, and other civil servants into cotton picking in furtherance of illegal local production quotas. Пахта йиғим-терими соҳасидаги мажбурий меҳнат ушбу соҳада миллий миқёсда давом этаётган ислоҳотлар натижасида камайиб бормоқда; бироқ мамлакатнинг айрим ҳудудларидаги маҳаллий амалдорлар жойлардаги ноқонуний ишлаб чиқариш режаларини бажариш мақсадида талабалар, ўқитувчилар, фавқулодда вазиятлар идоралари ва тиббиёт ходимлари, аскарлар ва бошқа давлат хизматчиларини пахта теришга мажбурлашни давом эттирмоқда.
Some adults who refuse to pick cotton, are unable or unwilling to pay for a replacement worker, or do not fulfill their daily quota, at times face the loss of social benefits, termination of employment, or other forms of harassment. Пахта теришдан бош тортган айрим катта ёшлилар ўрнига шу ишни қилиши мумкин бўлган ишчиларга ҳақ тўлашга қобил бўлмаганда ёки буни истамаганда ва ёки кунлик пахта териш режасини бажармаганда, вақти-вақти билан ижтимоий имтиёзлардан айрилиш, ишдан бўшатиш ва ёки таъқибнинг бошқа шаклларига дуч келмоқда.
Some local officials reportedly provide silkworms to farmers and force them to sign contracts stating they will agree to cultivate silk cocoons in furtherance of national production quotas. Хабар қилинишича, айрим маҳаллий амалдорлар фермерларга ипак қурти бериб, уларни миллий режани бажариш учун ипак қурти боқишга розиман деб шартнома имзолашга мажбурламоқда.
Officials occasionally cast these compulsory tasks as part of Uzbekistan’s traditional hashar system, under which community members are expected to perform voluntary work for communal benefit. Айрим ҳолларда амалдорлар ушбу мажбурий ишларни Ўзбекистонда анъана тусини олган ҳашар тизими сифатида тақдим этмоқчи бўлади, унга кўра, маҳалладошлар жамият фойдаси учун ишни кўнгилли бўлиб бажариши керак.
Criminalization of same-sex relationships between men makes some members of Uzbekistan’s LGBTQI+ communities vulnerable to police abuse, extortion, and coercion into pornography and informant roles; widespread social stigma and discrimination against LGBTQI+ individuals also compound their vulnerability to family-brokered forced marriages that may feature corollary sex trafficking or forced labor indicators. Бир жинсга мансуб эркаклар ўртасидаги жинсий муносабатларнинг жиноят деб ҳисобланиши Ўзбекистондаги LGBTQI+ жамоатлари вакилларини полиция зўравонлиги, тамагирлиги, порнографияга мажбурлашига ва хабаркаш бўлишига олиб келади; LGBTQI+ вакилларини кенг тарқалган ижтимоий тамғалаш (stigma) ва камситиш уларни оила воситачилигида тузиладиган мажбурий никоҳ олдидаги ҳимоясизлигини оширади ҳамда унда жинсий эксплуатация ва мажбурий меҳнат мақсадидаги одам савдоси аломатлари бўлиши мумкин.