Found all: 4500 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The effective international cooperation makes the world more stable, predictable and prosperous. This is the most viable, accessible and closest way to solving common problems of our time as well as a universal insurance policy against the future challenges and shocks. | Самарали халқаро ҳамкорлик – бу дунёда барқарор, ишончли ва фаровон тараққиётнинг энг муҳим омилидир. Айнан шундай ёндашув замонамизнинг долзарб муаммоларини баҳамжиҳат ҳал этиш, янги хавф-хатар ва ижтимоий ларзалардан ҳимояланиш учун энг аниқ, мақбул ва самарали йўл ҳисобланади. |
The basis for the SCO’s international attractiveness is its non-bloc status, openness, non-targeting against third countries or the international organizations, equality and respect for the sovereignty of all participants, refusal to interfere in the internal affairs, as well as prevention of political confrontation and unhealthy rivalry. | ШҲТнинг халқаро ташкилот сифатидаги жозибадорлиги унинг фаолияти асосини ташкил этадиган қуйидаги тамойилларда намоён бўлмоқда: Шанхай ҳамкорлик ташкилотининг турли блоклардан холи мақомга эга экани, очиқлик, учинчи мамлакатлар ёки халқаро ташкилотларга қарши қаратилмагани, барча иштирокчи томонларнинг тенглиги ва суверенитетини ҳурмат қилиш, ички ишларга аралашмаслик, сиёсий қарама-қаршилик ва ихтилофли рақибликка йўл қўймаслик. |
In fact, the Shanghai Cooperation Organization is called upon to become a pole of attraction without dividing lines, in the name of peace, cooperation and progress. | ШҲТ ўз моҳиятига кўра, тинчлик, ҳамкорлик ва тараққиёт йўлида бирлашишга, айирмачилик унсуридан холи бўлган жозибадор маконга айланиши лозим. |
Therefore, the number of states that are ready to cooperate with the SCO is growing every year, and this is especially noticeable in the context of the transformation of the modern system of international and regional relations. | Шу сабабли ҳам ШҲТ фаолиятига қўшилиш истагидаги давлатлар сони йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу тенденция халқаро ва минтақавий муносабатлар тизими трансформация жараёнини бошидан кечираётган бугунги шароитда яққол кўзга ташланмоқда. |
The economic value of the SCO is enhanced by the self-sufficiency of its space, where there are dynamically developing economies of the world with huge human, intellectual and technological potential, and the existence of large volumes of unused natural resources. | ШҲТ маконидаги давлатларнинг юксак инсоний, интеллектуал ва технологик салоҳиятга, жадал ривожланаётган иқтисодиётларга ва ҳали тўлақонли фойдаланилмаган табиий захираларга эга экани ташкилотнинг иқтисодий аҳамиятини янада оширишга хизмат қилади. |
In a world with the new challenges and opportunities, the SCO has excellent prospects for transformation and growth, not only through quantitative replenishment, but also through the opening of new strategic vectors. These are transport and connectivity, energy, food and environmental security, innovations, digital transformation and green economy. | Янги синовлар ва имкониятлар вужудга келаётган бугунги дунёда ШҲТнинг трансформацияси ва юксалиши учун нафақат аъзолар сонининг кўпайиши ҳисобига, балки ташкилот ривожининг янги стратегик йўналишларини илгари суриш орқали кенг истиқболлар мавжуд. Бу ўринда гап транспорт ва ўзаро боғлиқлик, энергетика, озиқ-овқат ва экология хавфсизлиги, инновациялар, рақамли трансформация ва “яшил” иқтисодиёт каби муҳим йўналишлар ҳақида бормоқда. |
All these promising directions of cooperation for the SCO at the new stage of its historical development are reflected in more than thirty conceptual programs, agreements and decisions prepared during our chairmanship period. | Ўз тараққиётининг янги тарихий босқичида турган ШҲТ учун катта истиқболга эга бу йўналишлар Ўзбекистоннинг раислиги даврида тайёрланган ўттиздан ортиқ концептуал дастур, келишув ва қарорларда ўз аксини топди. |
I would say even more. Uzbekistan’s chairmanship in the SCO is a logical continuation of an active and open foreign policy course that has been pursued by our country in the last six years. This policy is embodied, above all, in Central Asia, the geographical core of SCO, where positive and irreversible processes of strengthening good-neighborliness and cooperation are now taking place. | Шуни алоҳида таъкидлаш жоизки, мамлакатимизнинг ШҲТга раислиги юртимизда кейинги олти йилда амалга ошириб келинаётган фаол ва очиқ ташқи сиёсатнинг мантиқий давоми бўлди. Бу сиёсат, энг аввало, ШҲТнинг географик ўзаги бўлмиш, бугунги кунда яхши қўшничилик ва ҳамкорликни мустаҳкамлаш борасида ижобий ва ортга қайтмас жараёнлар рўй бераётган Марказий Осиё минтақасида амалга ошмоқда. |
All SCO member states are our closest neighbors, friends and strategic partners. | ШҲТга аъзо барча давлатлар – энг яқин қўшниларимиз, дўстларимиз ва стратегик ҳамкорларимиздир. |
The construction of the trans-Afghan corridor could become a symbol of such mutually beneficial inter-regional cooperation. It is also important to understand that by implementing joint infrastructure projects such as the Termez – Mazar-i-Sharif – Kabul – Peshawar railroad we are not just solving socio-economic, transport and communication problems, but also making a significant contribution to ensuring regional security. | Бундай ўзаро манфаатли минтақалараро ҳамкорликнинг намунавий рамзи сифатида Трансафғон коридорининг қурилиши лойиҳасини айтиш мумкин. Шуни ҳам англаш муҳимки, “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўли каби қўшма инфратузилма лойиҳаларини биргаликда амалга ошириш орқали, биз ижтимоий-иқтисодий ва транспорт-коммуникация вазифаларини ҳал этибгина қолмасдан, минтақавий хавфсизликни таъминлашга ҳам салмоқли ҳисса қўшишимиз мумкин. |
Historically Samarkand has been a melting pot of ideas and knowledge, that was “cooking” a common goal of living better, being more successful and becoming happier. And everybody has known that the friendly neighbors are half of your wealth, you yourself are a blessing for them, because you know that cooperation, trade, oeuvre, science, art and the best ideas do good, enrich and bring nations together. | Азал-азалдан Самарқанд турли ғоя ва билимлар “қайнаган” макон бўлиб, бу масканда инсониятнинг тинч ва фаровон яшаш, ўз куч ва имкониятларини рўёбга чиқариш, бахтли ҳаёт кечириш каби муштарак мақсадлари мужассам бўлган. Бу табаррук заминда яшайдиган ҳар бир одам, яхши қўшни – бу Худо инсонга ато этган бахтнинг бир бўлаги эканини, тинч-тотув қўшничилик эса баракот манбаи эканини чуқур англаган. Зеро, ҳамкорлик, савдо, ижод, илм-фан ва санъат, инсоний ғоялар устувор бўлган жойда эзгуликлар кўпаяди, халқлар фаровон ва ўзаро аҳил яшайди. |
These unique qualities of Samarkand, which today has a modern and dynamically developing infrastructure, turning it into the most suitable and demanded platform for joint discussions, searching for necessary responses to regional and global challenges. | Бугун замонавий ва жадал ривожланаётган инфратузилмаларга эга бўлган Самарқанднинг бундай ноёб жиҳатлари уни минтақавий ва глобал хатарларни биргаликда муҳокама қилиш, бу борада зарур ечимларни излаб топиш учун энг қулай ва мақбул майдонга айлантирмоқда. |
The integrity and interconnectivity of mankind are such that most challenges require joint work not only at the regional level, but also at the global arena. | Инсониятнинг бир бутунлиги ва ўзаро боғлиқлиги шу даражада юқорики, мавжуд хатарларнинг аксарияти нафақат минтақалар, балки умумжаҳон миқёсида ҳамкорлик қилишни тақозо этмоқда. |
Historically, the world looked upon from Samarkand has been seen as single and indivisible, rather than fragmented. This is indeed the essence of the unique phenomenon of the «Samarkand spirit», which can serve as the basis for a fundamentally new format of international interaction, including within the Shanghai Cooperation Organization. |
Тарихан шаклланган тушунчага кўра, Самарқанддан туриб қаралганда, дунё тарқоқ эмас, балки яхлит ва бўлинмас бўлиб кўринади. “Самарқанд руҳи” деган ноёб феноменнинг мазмуни ҳам асли шунда мужассам бўлиб, у халқаро ҳамкорликнинг, жумладан, ШҲТ доирасидаги шерикликнинг принципиал жиҳатдан янги форматини шакллантириш борасида мустаҳкам пойдевор бўлиши мумкин. |
The «Samarkand spirit» is designed to naturally complement the very «Shanghai spirit», thanks to which more than 20 years ago our countries decided to create a new and eagerly sought organization. | Аслини олганда, “Самарқанд руҳи” бундан 20 йил аввал мамлакатларимизнинг давр талабларига мос, янги ташкилотни яратишига туртки берган “Шанхай руҳи”ни уйғун равишда тўлдириб туради. |
Therefore, we are confident that in Samarkand we shall witness the birth of a new stage in the life of SCO – the number of its members will grow, and its future agenda will be formed, and this is highly symbolic. | Шу сабабдан аминмизки, Самарқандда ШҲТ ҳаётининг янги босқичи бошланишига гувоҳ бўламиз – Ташкилотнинг таркиби кенгайиб, унинг келажак кун тартиби шаклланади ва бунда чуқур рамзий маъно мужассам. |
As head of the Government, he has shown tremendous abilities and outstanding leadership in implementation of wide-ranging socio-economic reforms, modernization and improvement of the country, realization of major and unique projects, development and protection of private property, radical increase in the share of small business and private enterprise in the economy and consolidation of their legal security. | Ш.М.Мирзиёев Ҳукумат бошлиғи сифатида кенг кўламли ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш, мамлакатимизни модернизация қилиш ва янгилаш, йирик ва ноёб лойиҳаларни ҳаётга жорий этиш, хусусий мулкни устувор даражада ривожлантириш, иқтисодиётда кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликнинг улушини кескин ошириш ҳамда уларнинг ҳуқуқий ҳимоясини янада мустаҳкамлашда ўзининг юксак салоҳияти ва моҳир ташкилотчилик қобилиятини намоён этди. |
In his activities Shavkat Mirziyoyev attached a special significance to economic development on the industrial basis, improvement of the country’s exporting potential, cardinal transformation of the agricultural sector, especially the extensive advancement of farming enterprise, profound processing of agricultural products, provision for food security of the nation and the guaranteed supply of goods to the population at reasonable prices. | Мамлакат иқтисодиётини индустриал ривожлантириш, республиканинг экспорт салоҳиятини ошириш, аграр соҳани тубдан ислоҳ қилиш, айниқса, фермерлик ҳаракатини тараққий топтириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини чуқур қайта ишлаш, республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш ва аҳолини кафолатланган ва арзон маҳсулотлар билан таъминлаш ишларига устувор даражада эътибор қаратди. |
In order to drastically uplift the living and working conditions of people, Shavkat Mirziyoyev took effective measures for large-scale construction and improvement works in all regions of the country, to improve the quality of public services, integrated development of cities and districts, including the remote rural areas. | Юртимизнинг барча ҳудудларида улкан бунёдкорлик ва ободончилик ишларини олиб бориш, аҳолига сифатли коммунал хизмат кўрсатиш, республиканинг шаҳар ва туманлари, айниқса, узоқ қишлоқ туманларини комплекс ривожлантириш орқали аҳолининг турмуш ва меҳнат шароитини тубдан яхшилашга қаратилган кенг кўламли ва самарали тадбирларни амалга оширди. |
He has paid much attention to further enhancement of the credibility of the unique institution of self-government – makhalla, other social organizations, consistent consolidation of their role in the community through broad involvement in the process of democratic reforms, as well as the preservation and enrichment of national spiritual values. | Ўзини ўзи бошқаришнинг ноёб институти бўлган маҳалланинг нуфузи ва обрўсини янада ошириш, шунингдек, бошқа жамоат ташкилотларини демократик ислоҳотларга кенг жалб этиш орқали жамиятда уларнинг мавқеини мустаҳкамлаш, миллий маънавий қадриятларни эъзозлаш ва изчил ривожлантириш ишларига юқори даражада эътибор қаратди. |