Found accordance: 274 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Replenishment of the State Fund with precious metals and precious stones, as well as their spending shall be carried out in accordance with the decisions of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan within the funds provided for in the parameters of the State Budget of the Republic of Uzbekistan for the corresponding year. | Давлат фондини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш, шунингдек уларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади. |
Refined precious metals, precious metals (nuggets) not subject to refining, and precious stones shall be subject to registration with their owners and come into circulation in accordance with this Law. | Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар, аффинаж қилинмайдиган қимматбаҳо металлар (ёмбилар) ва қимматбаҳо тошлар ўз эгаларида ҳисобга олиниши лозим ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ муомалага чиқарилади. |
Processing (treatment) of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be carried out in accordance with this Law or other acts of legislation. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
Precious metal bars shall be made in the form of standard and measured bars on the territory of the Republic of Uzbekistan, with obligatory marking in accordance with the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади. |
Certified precious stones shall include precious stones that have been certified by an independent gemological center (laboratory) and have an appropriate quality confirmation - a gemological certificate issued in accordance with the procedure established by legislation, confirming the guarantee of the authenticity and quality of a precious stone, containing information about the color group, purity, quality of cutting and polishing, weight and other features of the precious stone. | Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига — геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради. |
Certain types of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which, in accordance with the current legislation, are not subject to hallmarking, must have a quality certificate. | Қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур. |
Precious metals and precious stones coming into the ownership of a foreign investor in accordance with the terms of a production sharing agreement may be exported outside the Republic of Uzbekistan without any restrictions or sold on the domestic market on the terms and in the manner prescribed by the agreements and this Law. | Маҳсулот тақсимоти тўғрисидаги битим шартларига мувофиқ чет эллик инвесторга мулк бўлиб келиб тушадиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар битимларда ва ушбу Қонунда назарда тутилган шартларда ҳамда тартибда Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан ташқарига бирон-бир чекловларсиз олиб чиқилиши ёки ички бозорда реализация қилиниши мумкин. |
Persons guilty of violating the legislation on precious metals and precious stones shall bear liability in accordance with the established procedure. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчиликни бузганликда айбдор шахслар белгиланган тартибда жавобгар бўлади. |
2. To make amendments and additions in accordance with Annex 2 to the Regulations on the procedure for making amendments and additions to the list of technological equipment, exempted from customs duties and value added tax when imported into the territory of the Republic of Uzbekistan, analogues of which is not produced in the Republic of Uzbekistan, approved by the Resolution of the Cabinet of Ministers No. 750 dated November 27, 2020. | 2. Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 27 ноябрдаги 750-сон қарори билан тасдиқланган Ўзбекистон Республикаси ҳудудига четдан олиб киришда божхона божи ва қўшилган қиймат солиғи тўлашдан озод қилинадиган, Ўзбекистон Республикасида ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган технологик асбоб-ускуналар рўйхатига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тартиби тўғрисидаги низомга 2-иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин. |
In recent years, the President has signed 8 pardoning decrees, in accordance with which over 4 thousand people were released from the penitentiary. | Сўнгги йилларда Президентимизнинг жиноят содир этганларни афв этиш бўйича 8 та фармони қабул қилиниб, 4 мингдан зиёд шахс жазони ўташ жойларидан озод қилинди. |
Provisions of this Agreement shall be interpreted in accordance with the customary rules of the international law on the interpretation of the provisions of international treaties, due account being taken of the fact that the Contracting Parties must perform this Agreement in good faith and avoid circumvention of their obligations. | Мазкур Битим қоидалари Аҳдлашувчи Томонлар хайрихоҳлик билан мазкур Битимни бажаришлари ва ўз мажбуриятларини четлаб ўтишдан сақланишлари зарурлигини инобатга олган ҳолда халқаро шартномалар қоидаларини талқин қилиш бўйича халқаро ҳуқуқнинг одатий қоидаларига мувофиқ талқин қилинади. |
If, at any time a Party reduces its applied MFN tariffs after the entry into force of this Agreement, that tariffs shall apply as regards trade in goods covered by this Agreement, provided that it is lower than the tariffs calculated in accordance with Annex I-A and Annex I-B. | Башарти Томонлар мазкур Битим кучга киргандан кейин исталган вақтда ўзининг амалдаги энг кўп қулайлик режими доирасидаги тарифларини пасайтирса, ушбу тарифлар I-A ва I-B иловасига мувофиқ ҳисобланган тариф ставкаларидан пастроқ бўлса, мазкур Битим қамраб олган товарлар савдосига нисбатан қўлланилади. |
The Contracting Parties shall have the right to take anti-dumping and countervailing measures in accordance with the rules and procedures set forth in Articles VI and XVI of the GATT 1994, the WTO Agreement on Implementation of Article VI of the GATT 1994 and the WTO Agreement on Subsidies and Countervailing Measures with their Annexes. | Аҳдлашувчи Томонлар 1994 йилдаги ГАТТнинг VI ва XVI моддаларида, 1994 йилдаги ГАТТнинг VI моддасини амалга ошириш бўйича ЖСТ Битимида ва ЖСТ Субсидия ва компенсация чоралари тўғрисидаги Битими ва унинг иловаларида белгиланган қоидалар ва тартибларга мувофиқ антидемпинг ва компенсация чораларини кўриш ҳуқуқига эга. |
None of the provisions in this Agreement prevent both Contracting Parties from taking safeguard measures in accordance with Article XIX of GATT 1994 and the WTO Agreement on Safeguard Measures. | Мазкур Битим қоидаларининг ҳеч бири ҳар икки Аҳдлашувчи Томонга 1994 йилдаги ГАТТнинг XIX моддаси ва ЖСТнинг Ҳимоя чоралари тўғрисидаги Битимига мувофиқ ҳимоя чораларини кўришга тўсқинлик қилмайди. |
If as a result of the reduction or elimination of a tariff under this Agreement, originating goods of the Contracting Party are being imported into the territory of the other Contracting Party in such increased quantities, in absolute terms or relative to domestic production, and under such conditions as to cause or threaten to cause serious injury to a domestic industry producing like or directly competitive goods, the importing Contracting Party, in prior consultations with the other Contracting Party in accordance with Article 19 of this Agreement, may adopt safeguard measures, in compliance with the procedures set forth in the WTO Agreement on Safeguards. | Башарти мазкур Битимга мувофиқ тарифни камайтириш ёки бекор қилиш натижасида Аҳдлашувчи Томоннинг ўзи ишлаб чиқарган товарлари бошқа бир Аҳдлашувчи Томон ҳудудига кўп миқдорда ёки маҳаллий маҳсулотларга нисбатан эркин шартларда ҳамда бундай товарлар ёки унга бевосита рақобат қилувчи товарлар ишлаб чиқарувчи маҳаллий саноат корхоналарига жиддий зарар етказиши ёки етказиши мумкин бўладиган шартларда импорт қилинганда, импорт қилувчи Аҳдлашувчи Томон мазкур Битимнинг 19-моддасига биноан бошқа Аҳдлашувчи Томон билан олдиндан маслаҳатлашган ҳолда ЖСТнинг Муҳофаза чоралари бўйича Битимида белгиланган процедураларга мувофиқ муҳофаза чораларини кўриши мумкин. |
Where either Contracting Party is in a serious balance of payments difficulties, or under threat thereof, the Contracting Party concerned may, in accordance with the conditions laid down within the Articles VIII and XIV of the Articles of Agreement of International Monetary Fund, adopt restrictive measures, which shall be of limited duration and may not go beyond what is necessary to remedy the balance of payments situation. The Contracting Party concerned shall inform the other Contracting Party forthwith of their introduction and present to the other Contracting Party, as soon as possible a time schedule of their removal. | Башарти Аҳдлашувчи Томонлардан бири тўлов баланси билан боғлиқ жиддий муаммоларга дуч келганда ёки бундай хавф остида бўлса, Аҳдлашувчи Томонлар Халқаро Валюта Фонди Битимининг VIII ва XIV моддаларида кўрсатилган шартларга мувофиқ, чегараланган муддатда ва тўлов баланси билан боғлиқ вазиятни ҳал этиш учун зарур доирадан чиқмаган ҳолда чеклов чораларини кўриши мумкин. Аҳдлашувчи Томон бошқа Аҳдлашувчи Томонни уларнинг киритилиши тўғрисида дарҳол хабардор қилади ва бошқа Аҳдлашувчи Томонга уларни олиб ташлаш вақт жадвалини имкон қадар тезроқ тақдим этади. |
The decisions taken by the Joint Committee on any amendment to this Agreement shall be subject to the completion of the respective internal procedures of the Contracting Parties in accordance with Article 22 and Article 23 of this Agreement. | Мазкур Битимга ҳар қандай ўзгартириш киритиш бўйича Қўшма қўмита тарафидан қабул қилинган қарорлар Битимнинг 22 ва 23-моддаларига мувофиқ, Аҳдлашувчи Томонларнинг тегишли ички процедуралари бажарилиши шарти билан қабул қилинади. |
The Joint Committee shall meet within 30 days after the date of receipt of the request of either Contracting Party to consider any matter for which it has not been possible to find a satisfactory solution through consultations in accordance with paragraph 1 of this Article. | Қўшма қўмита ҳар бир Аҳдлашувчи Томоннинг сўрови олинган кундан бошлаб 30 кун ичида ушбу модданинг 1-бандига мувофиқ маслаҳатлашувлар орқали қониқарли ечим топишнинг иложи бўлмаган хар қандай масалани кўриб чиқиш учун йиғилади. |
This Agreement may be amended by mutual consent of the Contracting Parties through separate protocols being an integral part of this Agreement. These amendments shall enter into force in accordance with Article 23 of this Agreement. | Мазкур Битимга Аҳдлашувчи Томонларнинг ўзаро келишуви асосида мазкур Битимнинг ажралмас қисми ҳисобланган алоҳида баённомалар билан расмийлаштириладиган ўзгартиришлар киритилиши мумкин. Ушбу ўзгартиришлар мазкур Битимнинг 23-моддасига мувофиқ кучга киради. |
1. For the purposes of this Annex, goods, materials and products shall be classified in accordance with HS. | 1. Ушбу Илова мақсадлари учун товарлар, материаллар ва маҳсулотлар УТга мувофиқ таснифланади. |