USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
In the context of paragraph 2 (a) of this article, each State Party shall implement measures to ensure that its financial institutions maintain adequate records, over an appropriate period of time, of accounts and transactions involving the persons mentioned in paragraph 1 of this article, which should, as a minimum, contain information relating to the identity of the customer as well as, as far as possible, of the beneficial owner. 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур модданинг 2 (а)-банди контекстида ўзининг молия муассасалари, мазкур модданинг 1-бандида қайд этилган шахсларга дахлдор бўлган ҳисоб рақамлари ва операциялар тўғрисидаги ва таркибида камида мижознинг шахси, шунингдек, имкон қадар, бенефициар эгасига тааллуқли бўлган маълумотлари мавжуд молиявий ҳужжатлар ва ҳисоботлар тегишли муддат давомида сақланишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни амалга оширади.
Take such measures as may be necessary to permit its competent authorities, where they have jurisdiction, to order the confiscation of such property of foreign origin by adjudication of an offence of money-laundering or such other offence as may be within its jurisdiction or by other procedures authorized under its domestic law; and b) ўзининг ваколатли органларига, уларнинг юрисдикцияси доирасида, пул маблағларини легаллаштириш билан боғлиқ жиноятлар ёки унинг юрисдикциясига тааллуқли бўлиши мумкин бўлган бошқа жиноятлар юзасидан суд қарорини чиқаришда ёхуд ички қонунчилигида рухсат этилган бошқа тартиботлардан фойдаланишда келиб чиқиши хорижий бўлган бундай мол-мулк мусодара қилиниши тўғрисида қарор чиқаришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган чораларни кўради; ва
Each State Party, in order to provide mutual legal assistance upon a request made pursuant to paragraph 2 of article 55 of this Convention, shall, in accordance with its domestic law: 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат мазкур Конвенциянинг 55-моддаси, 2-бандига асосан жўнатилган илтимос бўйича ўзаро ҳуқуқий ёрдамни тақдим этиш мақсадида, ўзининг ички қонунчилигига мувофиқ:
Consider taking additional measures to permit its competent authorities to preserve property for confiscation, such as on the basis of a foreign arrest or criminal charge related to the acquisition of such property. с) ўзининг ваколатли органларига мусодара қилиш мақсадларида мол-мулкни сақлаб қолишига, масалан, бу каби мол-мулкни сотиб олиниши муносабати билан хорижда чиқарилган ҳибсга олиш тўғрисидаги қарор ёки жиноий иш қўзғатилишига асосланган ҳолда, рухсат бериши учун қўшимча чораларни қабул қилиш масаласини кўриб чиқади.
Following a request made by another State Party having jurisdiction over an offence established in accordance with this Convention, the requested State Party shall take measures to identify, trace and freeze or seize proceeds of crime, property, equipment or other instrumentalities referred to in article 31, paragraph 1, of this Convention for the purpose of eventual confiscation to be ordered either by the requesting State Party or, pursuant to a request under paragraph 1 of this article, by the requested State Party. 2. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат Мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган бирон хатти-ҳаракат юрисдикциясига тааллуқли ҳисобланган иштирокчи Давлатдан мурожаатнома олганидан кейин, 31-модданинг 1-бандида қайд этилган жиноий даромадлар, мол-мулк, ускуна ёки жиноят содир этишнинг бошқа воситаларини аниқлаш, кузатиш, муомаладан чиқариб туриб ишга солмай қўйиш ёки ҳибсга олиш мақсадида ва кейинчалик, сўров бераётган иштирокчи Давлат томонидан чиқарилувчи қарорга ёки мазкур модданинг 1-бандига асосан қилинган мурожаатга мувофиқ, мусодара қилиш учун чоралар кўради.
The provisions of article 46 of this Convention are applicable, mutatis mutandis, to this article. In addition to the information specified in article 46, paragraph 15, requests made pursuant to this article shall contain: 3. Мазкур Конвенциянинг 46-моддасидаги ҳолатлар мазкур моддага нисбатан mutatis mutandis тарзда қўлланилади. Мазкур моддага мувофиқ юборилаётган илтимос таркибида 46-модданинг 15-бандида кўрсатилган маълумотларга қўшимча қилинган қуйидагилар баён этилади:
In the case of a request pertaining to paragraph 1 (b) of this article, a legally admissible copy of an order of confiscation upon which the request is based issued by the requesting State Party, a statement of the facts and information as to the extent to which execution of the order is requested, a statement specifying the measures taken by the requesting State Party to provide adequate notification to bona fide third parties and to ensure due process and a statement that the confiscation order is final; b) мазкур модданинг 1 (b)-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат мурожаатини асослаб берувчи ва у томондан берилган мусодара тўғрисидаги қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси, далилларнинг баёни келтирилган ариза ва қарор ижросининг сўралаётган ҳажми тўғрисидаги маълумот, сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳалол учинчи томонларга тегишли хабарнома юбориши ва тегишли ҳуқуқий тартиботларга риоя қилинишини таъминлаш учун кўрилган чоралар кўрсатилган ариза ҳамда мусодара тўғрисидаги қарор қатъий эканлиги тўғрисидаги ариза;
In the case of a request pertaining to paragraph 2 of this article, a statement of the facts relied upon by the requesting State Party and a description of the actions requested and, where available, a legally admissible copy of an order on which the request is based. с) мазкур модданинг 2-бандида кўзда тутилган мурожаат қўлланишига — сўров бераётган иштирокчи Давлат ҳавола қилаётган далиллар баён этилган ариза ва қўлланилаётган чораларнинг таърифланиши, шунингдек, агар мавжуд бўлса, мурожаатни асослаб берувчи қарорнинг юридик жиҳатдан йўл қўйилиши мумкин бўлган нусхаси.
Without prejudice to its domestic law, each State Party shall endeavour to take measures to permit it to forward, without prejudice to its own investigations, prosecutions or judicial proceedings, information on proceeds of offences established in accordance with this Convention to another State Party without prior request, when it considers that the disclosure of such information might assist the receiving State Party in initiating or carrying out investigations, prosecutions or judicial proceedings or might lead to a request by that State Party under this chapter of the Convention. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўзининг ички қонунчилигига зарар етказмаган ҳолда, мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган даромадлар тўғрисидаги маълумотларни ўзининг текширув ишларига, кўрилаётган жиноий ишларига ёки суд муҳокамасига зарар етказмасдан туриб, агар бу каби маълумотларнинг ошкора қилиниши уни олаётган иштирокчи Давлатга жиноий ишни қўзғатиш ёки текширув ишларини ёки суд муҳокамасини ўтказишига кўмак беради ёхуд ушбу иштирокчи Давлат томонидан бу илтимосномани Конвенциянинг мазкур моддасига мувофиқлаштиришига йўналтиради деб ҳисобласа, бошқа иштирокчи Давлатга аввалдан илтимоснома қилинмаган ҳолларда ҳам жўнатиш имкониятини берувчи чоралар кўришга интилади.
Each State Party shall adopt such legislative and other measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, as may be necessary to enable its competent authorities to return confiscated property, when acting on the request made by another State Party, in accordance with this Convention, taking into account the rights of bona fide third parties. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ички қонунчилигининг энг муҳим принципларига мувофиқ, ўзининг ваколатли органларига, улар бошқа иштирокчи Давлат томонидан юборилган илтимоснома бўйича иш тутаётганларида, мусодара қилинган мол-мулкни, ҳалол учинчи томонларнинг ҳуқуқларини ҳисобга олган ҳолда, мазкур Конвенцияга мувофиқ қайтариб беришларига рухсат бериш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўради.
Where appropriate, unless States Parties decide otherwise, the requested State Party may deduct reasonable expenses incurred in investigations, prosecutions or judicial proceedings leading to the return or disposition of confiscated property pursuant to this article. 4. Сўров берилаётган иштирокчи Давлат тегишли ҳолатларда, агар фақат иштирокчи Давлатлар бошқа қарорни қабул қилмасалар, сўров берилаётган иштирокчи Давлат мусодара қилинган мол-мулк қайтарилишига ёки мазкур моддага мувофиқ тасарруф қилинишига олиб келган тергов ишлари, кўрилган жиноий иш ёки суд муҳокамаси вақтида сарфланган оқилона харажатларни олиб қолиши мумкин.
Appropriate and efficient legal and administrative mechanisms and methods for facilitating the return of proceeds of offences established in accordance with this Convention; h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар;
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар.
To provide technical assistance to developing countries and countries with economies in transition to assist them in meeting their needs for the implementation of this Convention. To that end, States Parties shall endeavour to make adequate and regular voluntary contributions to an account specifically designated for that purpose in a United Nations funding mechanism. States Parties may also give special consideration, in accordance with their domestic law and the provisions of this Convention, to contributing to that account a percentage of the money or of the corresponding value of proceeds of crime or property confiscated in accordance with the provisions of this Convention; с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин.
To encourage and persuade other States and financial institutions as appropriate to join them in efforts in accordance with this article, in particular by providing more training programmes and modern equipment to developing countries in order to assist them in achieving the objectives of this Convention. d) бошқа давлатлар ва молиявий муассасаларни, тегишли ҳолатларда, мазкур моддага мувофиқ амалга оширилаётган саъй-ҳаракатларга қўшилишга, шу жумладан ривожланаётган мамлакатлар мазкур Конвенциянинг мақсадларига эришиши учун уларга кадрларни тайёрлаш бўйича дастурларни ва замонавий ускуналарни каттароқ ҳажмларда тақдим этилишини таъминлаш йўли билан рағбатлантириш ва кўндириш.
The Secretary-General of the United Nations shall convene the Conference of the States Parties not later than one year following the entry into force of this Convention. Thereafter, regular meetings of the Conference of the States Parties shall be held in accordance with the rules of procedure adopted by the Conference. 2. Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котиби иштирокчи Давлатлар Конференциясини мазкур Конвенция кучга кирган кундан кейин бир йилдан кечиктирмай чақиради. Кейинчалик, иштирокчи Давлатлар Конференцияси томонидан қабул қилинган тартиботларга мувофиқ, Конференциянинг навбатдаги кенгашлари ўтказилади.
The Conference of the States Parties shall adopt rules of procedure and rules governing the functioning of the activities set forth in this article, including rules concerning the admission and participation of observers, and the payment of expenses incurred in carrying out those activities. 3. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси мазкур моддада кўрсатилган фаолият турлари амалга оширилишини тартибга солувчи тартибот ва қоидаларни, жумладан кузатувчиларга рухсат берилиши ва уларнинг иштироки ҳамда ушбу фаолият турларини амалга оширишда сарфланган харажатларни тўлаш билан боғлиқ қоидаларни қабул қилади.
Each State Party shall provide the Conference of the States Parties with information on its programmes, plans and practices, as well as on legislative and administrative measures to implement this Convention, as required by the Conference of the States Parties. The Conference of the States Parties shall examine the most effective way of receiving and acting upon information, including, inter alia, information received from States Parties and from competent international organizations. Inputs received from relevant non- governmental organizations duly accredited in accordance with procedures to be decided upon by the Conference of the States Parties may also be considered. 6. Ҳар бир иштирокчи Давлат иштирокчи Давлатлар Конференциясига ўзининг дастурлари, режалари ва амалиёти, шунингдек мазкур Конвенцияни амалга оширишга қаратилган қонуний ва маъмурий чоралари ҳақида иштирокчи Давлатлар Конференцияси талаб қилган кўринишда маълумот тақдим этади. Иштирокчи Давлатлар Конференцияси бу каби маълумотларни, ва шу жумладан, бошқалари билан бир қаторда, иштирокчи Давлатлар ва ваколатли халқаро ташкилотлардан олинган маълумотларни олишнинг энг самарали йўллари ва мувофиқ қарорлар асосида қабул қилиш тўғрисидаги масалани ўрганиб чиқади. Шунингдек, иштирокчи Давлатлар Конференциясининг қарори билан тасдиқланган тартиботларга асосан тегишли тарзда аккредитация қилинган нодавлат ташкилотлардан олинган материаллар ҳам кўриб чиқилиши мумкин.
Each State Party shall take the necessary measures, including legislative and administrative measures, in accordance with fundamental principles of its domestic law, to ensure the implementation of its obligations under this Convention. 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, қонунчилигининг энг муҳим тамойилларига мувофиқ, мазкур Конвенцияга асосан ўзининг мажбуриятларини амалга оширилишини таъминлаш учун зарур бўлган чораларни, жумладан қонуний ва маъмурий чораларни кўради.
Each State Party may adopt more strict or severe measures than those provided for by this Convention for preventing and combating corruption. 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш учун мазкур Конвенцияда кўзда тутилган чораларга қараганда янада қатъий ва қаттиқ бўлган чораларни кўриши мумкин.