Found ак: 4564 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Authorities also cooperated with Kazakhstani counterparts to extradite an Uzbekistani national following reports from labor migrants that the individual had recruited them and subsequently withheld their wages; the case was pending at the end of the reporting period. | Ҳокимият меҳнат мигрантларининг бир киши ўзини ёллагани ва оқибатда маошини тўламагани ҳақидаги хабарларидан сўнг Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга қайтариб олиб келиш учун қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилди. |
A 2019 presidential decree mandated the MOI to establish a law enforcement trafficking data repository; this process was significantly delayed in 2020 due to the pandemic, but authorities reportedly resumed the work through a third-party organization prior to the end of the reporting period. | Президентнинг 2019 йилда қабул қилинган фармонига кўра, ИИВга ҳуқуқни қўлловчи идораларнинг одам савдоси ҳақидаги маълумотлар базасини яратиш ваколати берилган эди; ушбу жараён пандемия сабаб кечиктирилди, бироқ ҳокимият идоралари ҳисобот даври охирига бориб, бир чет ташкилот орқали ишни қайта йўлга қўйгани хабар қилинди. |
In partnership with international organizations and civil society, the government continued to provide trafficking-specific training to police, judges, and other authorities, including the labor inspectorate. | Ҳукумат халқаро ташкилотлар ва фуқаролик жамияти билан ҳамкорликда полиция, судьялар ва бошқа ҳокимият идоралари, жумладан, меҳнат инспекциялари вакиллари учун одам савдосига қарши курашишга оид тренинглар ўтказишни давом эттирди. |
In addition to attending state-funded training, government officials participated in seminars and conferences sponsored by the government and led by NGOs, international organizations, and foreign governments. | Давлат хизматчилари давлат ҳомийлигидаги тренинглардан ташқари ҳукумат ҳомийлик қилган ҳамда ННТлар, халқаро ташкилотлар ва чет мамлакатлар ҳукуматлари ўтказган семинар ва конференцияларда ҳам иштирок этди. |
The government increased protection efforts. | Ҳукумат одамларни ҳимоя қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларини фаоллаштирди. |
However, 37 of these cases involved the sale of children, and the government did not report if these included sex trafficking or forced labor indicators in accordance with international law. | Бироқ ушбу ҳолатларнинг 37 таси болаларни сотиш билан боғлиқ бўлган ва ҳукумат халқаро ҳуқуққа кўра, бу рақамлар жинсий эксплуатация билан боғлиқ одам савдоси ва мажбурий меҳнат кўрсаткичларини акс эттиргани ёки эттирмаганини хабар қилмади. |
Of the 150 victims, 138 were women and 12 were men (compared with 90 and five, respectively, in 2019). | 150 нафар жабрдийданинг 138 нафари аёллар ва 12 нафари эркаклар бўлган (2019 йилги кўрсаткич 90 нафар аёл ва 5 нафар эркакдан иборат эди). |
With the assistance of international partners, the government completed and promulgated a law that included provisions significantly enhancing victim protection procedures and policies. | Ҳукумат халқаро шериклар кўмаги билан бир қонунни ишлаб чиқиб, эълон қилди, унда жабрдийдаларни ҳимоя қилиш тартиби ва сиёсатини жиддий тарзда такомиллаштиришга оид бандлар бор. |
Per Article 27 of the law, victims of human trafficking were exempted from civil, administrative, and criminal liability for acts committed under coercion. | Қонуннинг 27-моддасига кўра, одам савдоси жабрдийдалари мажбурлаш ортидан қилинган ҳаракатлар учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилган. |
Officials authorized to identify trafficking victims could refer them to either a state-run shelter or NGOs for services. | Одам савдоси жабрдийдаларини аниқлаш ваколати бор амалдорлар уларни хизмат кўрсатилиши учун ё давлат маблағи эвазига юритилаётган бошпанага ва ёки ННТларга жўнатиши мумкин эди. |
Civil society observers expressed concern that this new two-step process was not sufficiently detailed or inclusive of NGO roles, lacked victim-centered approaches outlined in relevant legislation, and was overly bureaucratic in nature, and might therefore incentivize territorial commissions to refer victims to NGO services directly rather than confirming victim designation. | Фуқаролик жамияти кузатувчилари ушбу икки босқичли жараён етарли даражада тавсифланмагани ёки ННТлар роли ҳисобга олинмаганидан, тегишли қонунчиликда жабрдийдаларга асосий эътибор қаратилиши кераклиги белгилаб қўйилган ҳолда бундай ёндашувлар йўқлигидан ва жараён табиатан ўта бюрократлашгани ҳудудий комиссияларни жабрдийдаларни ўшандай мақом бермай туриб, ННТларга жўнатишига туртки бериши мумкинлигидан хавотир изҳор қилди. |
Victims were not required to file a criminal complaint to benefit from government-provided protection services; the government did not provide information on how many such individuals received assistance. | Жабрдийдалардан давлат бераётган ҳимоя хизматларидан фойдаланиш учун жиноятдан шикоят қилиб ариза бериш талаб этилмади; ҳукумат бундай шахсларнинг қанчаси кўмак олгани ҳақида маълумот бермади. |
Uzbekistan’s diplomatic missions abroad helped repatriate 50 Uzbekistani victims during the reporting period (compared with 51 in 2019). | Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ҳисобот даврида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 50 жабрдийдани мамлакатга қайтаришда ёрдам берди (2019 йилда бу кўрсаткич 51 кишидан иборат бўлган эди). |
As part of its “Mehr” or “Compassion” campaign, the government also located and repatriated hundreds of Uzbekistani women and children who had traveled with their male relatives to Syria, Iraq, and Afghanistan and had subsequently been confined to camps, often in exploitative conditions. | Ҳукумат “Меҳр” кампанияси доирасида эркак қариндошлари билан Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолган, кейинчалик лагер – жамлоқларга кўпинча эксплуатация шартлари билан жойлаштирилган Ўзбекистон ватандошлари бўлган аёллар ва болаларни аниқлаб, юртга қайтарди. |
Some NGO observers claimed capacity was low among psychosocial care providers in these facilities. | Айрим ННТ кузатувчилари иддао қилишича, ўша кўмак кўрсатиш муассасаларида руҳий ва ижтимоий ёрдам даражаси паст бўлган. |
In 2020, the government matched its 2019 allocation of 1.2 billion soum ($114,590) to operate its Tashkent-based trafficking center for men, women, and children with official victim status. | Ҳукумат 2020 йилда Тошкентдаги расмий жабрдийда мақомига эга бўлган эркаклар, аёллар ва болаларга мўлжалланган одам савдоси жабрдийдалари марказини ишлатиш учун 2019 йилдагидек 1,2 миллиард сўм ($114 590) ажратди. |
This center provided shelter, medical and psychological care, legal services, job placement assistance, and restoration of lost identity documents. | Ушбу марказ бошпана берди, тиббий ва руҳий ёрдам, ҳуқуқий хизмат, ишга жойлашишда ва йўқолган шахсни тасдиқловчи ҳужжатларни тиклашда кўмак кўрсатди. |
During the reporting period the government issued a presidential order affording NGOs additional support and legal protections, including expanded annual funding caps from foreign donors, increased state funding contributions, and administrative penalties for government officials or entities that interfere with their activities. | Ҳисобот даврида қабул қилинган президент қарорида ННТларга қўшимча кўмак бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, жумладан, чет эллик донорлардан олинадиган йиллик молиялаш миқдорини ошириш, давлатнинг молиявий кўмагини кўпайтириш, марказлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳукумат амалдорлари ёки юридик шахсларга маъмурий жарималар белгиланган. |
The government continued to provide in-kind support to local NGOs for the provision of victim assistance, such as food and clothing, and for the first time in recent years it reported provision of direct funding assistance to some anti-trafficking NGOs. | Ҳукумат маҳаллий ННТларга жабрдийдаларга ёрдам кўрсатиши учун озиқ-овқат ва кийим-кечак сингари товарлар билан ёрдам кўрсатишни давом эттирди ҳамда у сўнгги йилларда илк марта айрим одам савдосига қарши курашаётган ННТларга бевосита молиявий кўмак кўрсатгани ҳақида маълумот берди. |
PREVENTION | ПРОФИЛАКТИКА |