Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The making of off-the-books or inadequately identified transactions; | b) ҳисобга олинмаган ёки нотўғри рўйхатга олинган амалиётларни ўтказиш; |
Without prejudice to article 46 of this Convention, ensure that administrative, regulatory, law enforcement and other authorities dedicated to combating money-laundering (including, where appropriate under domestic law, judicial authorities) have the ability to cooperate and exchange information at the national and international levels within the conditions prescribed by its domestic law and, to that end, shall consider the establishment of a financial intelligence unit to serve as a national centre for the collection, analysis and dissemination of information regarding potential money-laundering. | b) мазкур Конвенциянинг 46 моддасига зарар етказмаган ҳолда, пул маблағларини легаллаштиришга қарши кураш олиб бораётган маъмурий, тартибга солувчи, ҳуқуқни муҳофаза қилиш ва бошқа органлар (шу жумладан, бундай амал ички қонунчиликка мос келган ҳолатда, суд органлари ҳам) унинг ички қонунчилиги билан белгиланадиган шартларда, миллий ва халқаро даражаларда ҳамкорлик қилиш ва ахборот алмашишга қодир бўлишларини таъминлайди, ва шу мақсадларда кузатилиши мумкин бўлган пул маблағларини легаллаштириш ҳолатларига доир ахборотни йиғиш, таҳлил қилиш ва тарқатиш бўйича миллий марказ сифатида фаолият юритадиган молиявий тезкор ахборот бўлинмасини таъсис этиш ҳақидаги масалани кўриб чиқади. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради: |
The promise, offering or giving, to a public official, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties; | a) оммавий мансабдор шахсга шахсан ёки воситачилар орқали ушбу мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида, бирон ноқонуний афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш; |
The solicitation or acceptance by a public official, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties. | b) бирон мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон бир ҳаракат ёки ҳаракатсизлик мақсадида мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун бирон ноқонуний афзалликни шахсан оммавий мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, the promise, offering or giving to a foreign public official or an official of a public international organization, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties, in order to obtain or retain business or other undue advantage in relation to the conduct of international business. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс халқаро ишларни юритиш юзасидан тижорат ёки бошқа ноқонуний афзалликка эга бўлиш учун ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, the solicitation or acceptance by a foreign public official or an official of a public international organization, directly or indirectly, of an undue advantage, for the official himself or herself or another person or entity, in order that the official act or refrain from acting in the exercise of his or her official duties. | 2. Ҳар бир иштирокчи Давлат хорижий оммавий мансабдор шахсга ёки оммавий халқаро ташкилотнинг мансабдор шахсига шахсан ёки воситачилар орқали мансабдор шахснинг ўзи учун ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс учун, ушбу мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги мақсадида бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall adopt such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally, the embezzlement, misappropriation or other diversion by a public official for his or her benefit or for the benefit of another person or entity, of any property, public or private funds or securities or any other thing of value entrusted to the public official by virtue of his or her position. | Ҳар бир иштирокчи Давлат мансабдор шахснинг ўзи ёхуд бошқа жисмоний ёки юридик шахс фойда олиши мақсадида хизмат мавқеига кўра ушбу оммавий мансабдор шахснинг қарамоғида бўлган бирон-бир мол-мулк, оммавий ёки хусусий маблағларни ёхуд қимматли қоғозлар ёки исталган бошқа қимматли предметни мансабдор шахс томонидан ўғирланишини, ноқонуний ўзлаштирилишини ёки кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилишини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўради. |
Article 18. Trading in influence | 18-модда. Ғаразли мақсадларда мавқеидан фойдаланиш |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally: | Ҳар бир иштирокчи Давлат қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади: |
The promise, offering or giving to a public official or any other person, directly or indirectly, of an undue advantage in order that the public official or the person abuse his or her real or supposed influence with a view to obtaining from an administration or public authority of the State Party an undue advantage for the original instigator of the act or for any other person; | а) оммавий мансабдор шахсга ёки исталган бошқа шахсга шахсан ёки воситачилар орқали иштирокчи Давлатнинг маъмурияти ёки оммавий органидан ушбу ҳаракатларнинг биринчи ташаббускори ёки исталган бошқа шахс учун бирон ноқонуний афзалликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши эвазига бирон ноқонуний афзалликларни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш; |
The solicitation or acceptance by a public official or any other person, directly or indirectly, of an undue advantage for himself or herself or for another person in order that the public official or the person abuse his or her real or supposed influence with a view to obtaining from an administration or public authority of the State Party an undue advantage. | b) оммавий мансабдор шахс томонидан ёки воситачилар орқали оммавий мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс иштирокчи Давлатнинг маъмурияти ёки оммавий органидан шахсан ўзи ёки бошқа шахс учун бирон ноқонуний афзалликларни олиб бериш мақсадида ушбу мансабдор шахс ёки бошқа шундай шахс ўзининг ҳақиқий ёки тахмин қилинган нуфузини суиистеъмол қилиши учун бирон ноқонуний афзалликларни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш. |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, the abuse of functions or position, that is, the performance of or failure to perform an act, in violation of laws, by a public official in the discharge of his or her functions, for the purpose of obtaining an undue advantage for himself or herself or for another person or entity. | Ҳар бир иштирокчи Давлат хизмат ваколатларидан фойдаланишни ёки хизмат лавозимини суиистеъмол қилишни, яъни оммавий мансабдор шахс ўз лавозим вазифаларини бажариш вақтида қонунга хилоф равишда шахсан ўзи ёки бошқа юридик ёхуд жисмоний шахс учун бирон ноқонуний афзалликларни олиш мақсадида бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслигини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Subject to its constitution and the fundamental principles of its legal system, each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally, illicit enrichment, that is, a significant increase in the assets of a public official that he or she cannot reasonably explain in relation to his or her lawful income. | Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз конституцияси ва ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига риоя қилиш шартида, ноқонуний тарзда бойлик орттирилишини, яъни оммавий мансабдор шахс активлари унинг қонуний даромадларидан оқилона асосланиб берила олмайдиган даражада ошиб кетишини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally in the course of economic, financial or commercial activities: | Ҳар бир иштирокчи Давлат иқтисодий, молиявий ёки тижорат фаолиятида давомида қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади: |
The promise, offering or giving, directly or indirectly, of an undue advantage to any person who directs or works, in any capacity, for a private sector entity, for the person himself or herself or for another person, in order that he or she, in breach of his or her duties, act or refrain from acting; | а) хусусий сектор ишини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда исталган лавозимда ишлаётган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсга, ушбу шахс ўз хизмат вазифаларига хилоф бўлган бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги эвазига шахсан ёки воситачилар орқали бирон афзалликни ваъда қилиш, таклиф этиш ёки тақдим этиш; |
The solicitation or acceptance, directly or indirectly, of an undue advantage by any person who directs or works, in any capacity, for a private sector entity, for the person himself or herself or for another person, in order that he or she, in breach of his or her duties, act or refrain from acting. | b) хусусий сектор ишини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда исталган лавозимда ишлаётган шахснинг ўзига ёки бошқа шахсга, ушбу шахс ўз хизмат вазифаларига хилоф бўлган бирон ҳаракатни амалга ошириши ёки ҳаракат қилмаслиги эвазига шахсан ёки воситачилар орқали бирон ноқонуний афзалликни талаб қилиб ёки қабул қилиб олиш. |
Each State Party shall consider adopting such legislative and other measures as may be necessary to establish as a criminal offence, when committed intentionally in the course of economic, financial or commercial activities, embezzlement by a person who directs or works, in any capacity, in a private sector entity of any property, private funds or securities or any other thing of value entrusted to him or her by virtue of his or her position. | Ҳар бир иштирокчи Давлат иқтисодий, молиявий ва ёки тижорат фаолияти давомида хусусий сектор ишини ташкил қилишга раҳбарлик қилаётган ёки ушбу ташкилотда исталган лавозимда ишлаётган шахс томонидан хизмат лавозимига кўра ушбу шахснинг қарамоғида бўлган бирон-бир мол-мулк, хусусий маблағларни ёхуд қимматли қоғозлар ёки исталган бошқа қимматли предметнинг ўғирланишини, ноқонуний ўзлаштирилишини ёки кўзда тутилмаган бошқа мақсадларда ишлатилишини, қачонки улар атайин содир этилганда, буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чоралар кўриш имкониятини кўриб чиқади. |
Each State Party shall adopt, in accordance with fundamental principles of its domestic law, such legislative and other measures as may be necessary to establish as criminal offences, when committed intentionally: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат ўзининг ички ҳуқуқий тизимининг энг муҳим принципларига мувофиқ қуйида кўрсатилган ҳаракатлар атайлаб содир этилганда буни жиноий жавобгарликка тортиладиган ҳаракат сифатида эътироф этиш учун талаб қилиниши мумкин бўлган қонуний ва бошқа чораларни қабул қилади: |
The conversion or transfer of property, knowing that such property is the proceeds of crime, for the purpose of concealing or disguising the illicit origin of the property or of helping any person who is involved in the commission of the predicate offence to evade the legal consequences of his or her action; | а) i) агар мол-мулк жиноий йўл билан топилгани аввалдан маълум бўлса ва уни жиноий манбасини яшириш ва сир тутиш мақсадида ёки асосий ҳуқуқбузарликни содир этишда иштирок этадиган исталган бошқа шахсга, у ўзининг жиноий хатти-ҳаракатлари учун жавобгарликдан бўйин товлашига ёрдам бериш мақсадида мол-мулкни конверсиялаш (ўзгартириш) ёки ўтказиш; |