Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, accepted by the Assay Chamber from pawnshops, microcredit organizations, individuals, business entities and authorized state bodies (hereinafter referred to as the applicant), shall be carried out on the basis of the results of assaying, and with the written permission of these applicants - based on the results of the analysis. | Ломбардлардан, микрокредит ташкилотларидан ва жисмоний шахслардан, тадбиркорлик субъектларидан, ваколатли давлат органларидан (бундан буён матнда ариза берувчи деб юритилади) Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қабул қилинган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш асиллик даражасини аниқлаш натижалари асосида, мазкур ариза берувчиларнинг ёзма рухсатномаси мавжуд бўлган тақдирда эса — таҳлил натижалари асосида амалга оширилади. |
The procedure for the Assay Chamber to analyze jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be established by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan. | Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг таҳлилини ўтказиш тартиби Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланади. |
Article 35. Jewelry and other Items made of Precious Metals and Precious Stones, which shall not be Hallmarked | 35-модда. Тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар |
jewelry and other articles made of precious metals and precious stones having a fineness lower than that established by part two of Article 36 of this Law; | ушбу Қонун 36-моддасининг иккинчи қисмида белгиланганидан паст асиллик даражасига эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
items made of precious metals that are an archaeological or museum object or a museum collection, as well as articles of cultural value, subject to the availability of expert opinion of the authorized body; | ваколатли органнинг эксперт хулосаси мавжуд бўлганда, археологик ашё ёки музей ашёси ёхуд музей коллекцияси бўлган қимматбаҳо металлардан ясалган буюмлар, шунингдек маданий қимматга эга бўлган буюмлар; |
small notches (inlay) with precious metals on weapons, vases, dishes, caskets and other items; | қурол, вазалар, идишлар, қутичалар ва бошқа ашёлар сиртидаги қимматбаҳо металли майда ўйма нақшлар (қадама нақшлар); |
gold leaf, silver leaf, gold and silver foil, discs made of precious metals for dental products, the alloy composition of which is established by the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | қотишмалари таркиби Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларида белгиланадиган олтин зарварақ, кумуш зарварақ, олтин ва кумуш зарқоғозлар, қимматбаҳо металлардан тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар; |
devices, tools, laboratory glassware and other products made of precious metals intended for scientific, technical and medical purposes, supplied with a brand, label or stamp of the manufacturer indicating the symbol of the metal and other data regulated by the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation; | Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари билан тартибга солинадиган металл рамзи ва бошқа маълумотлар кўрсатилган ҳолда, илмий, техник ҳамда тиббий мақсадлар учун мўлжалланган, ишлаб чиқарувчи корхонанинг русуми, ёрлиғи ёки штампи қўйилган, қимматбаҳо металлардан ясалган анжомлар, асбоблар, лаборатория идишлари ва бошқа буюмлар; |
semi-finished products, standard and measured bars made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган хомаки маҳсулотлар, стандарт ва ўлчовли қуймалар; |
banknotes made of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари; |
items made of non-precious metals covered (clad) with precious metal; | қимматбаҳо бўлмаган металлардан ясалган, қимматбаҳо металл билан қопланган (зарҳалланган) буюмлар; |
jewelry and other items made of precious metals and precious stones which are in transit; | транзит тарзида олиб ўтилаётган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
jewelry and other products made of precious metals and precious stones, made in the Republic of Uzbekistan, without imprints of personal brands of jewelry manufacturers, with deformed imprints of personal brands of jewelry manufacturers or with the absence of any element (sign) in the imprint; | Ўзбекистон Республикасида ишлаб чиқарилган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамға излари бўлмаган, заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчиларнинг шахсий тамғалари излари шакли ўзгарган ёки издаги бирон-бир қисм (белги) мавжуд бўлмаган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар; |
jewelry and other articles made of precious metals and precious stones that have solder (an alloy of precious metals used to create a permanent connection in a jewelry product) that does not comply with the requirements of Article 57 of this Law. | ушбу Қонун 57-моддасининг талабларига мувофиқ бўлмаган кавшарга (заргарлик буюми қисмларининг ажралмайдиган бирикмасини яратиш учун қўлланиладиган қимматбаҳо металлар қотишмасига) эга бўлган, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар. |
Article 36. Samples for Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 36-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражалари |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones cannot have a fineness below: | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар қуйидагилардан паст асиллик даражасига эга бўлиши мумкин эмас: |
The state hallmarks of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the state hallmarks) shall be deemed hallmarks of the established form for each type of precious metal and consist of a certificate mark and a fineness, which can be applied together (in one contour) or separately. | Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғалари (бундан буён матнда давлат асиллик даражаси тамғалари деб юритилади) қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклдаги тамғалар бўлиб, улар биргаликда (бир контурда) ёки алоҳида туширилиши мумкин бўлган тасдиқ белгисидан ҳамда асиллик даражасидан иборатдир. |
Forms of state hallmarks shall be established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Давлат асиллик даражаси тамғаларининг шакллари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
The mark of the fineness of the established sample shall be a hallmark of the form established for each type of precious metal, consisting of numbers indicating the fineness. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси қимматбаҳо металлнинг ҳар бир тури учун белгиланган шаклда бўлиб, асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлардан иборатдир. |
The fineness mark of the established sample shall have no independent meaning and when hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones, shall be used only in combination with the personal brand of the jewelry manufacturer. | Белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси мустақил аҳамиятга эга эмас ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалашда фақат заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси билан бирга қўлланилади. |