USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ак: 4564 words & 2 translates

English Ўзбек
Third, it is evident from the world experience that only in a country where ENTREPRENEURSHIP develops, there will be quality education, qualified medicine, comfortable life and confidence in the future. Учинчидан, дунё тажрибасидан маълумки, фақат тадбиркорлик ривожланган давлатда – сифатли таълим, малакали тиббиёт, фаровон ҳаёт ҳамда эртанги кунга ишонч бўлади.
Fourth, we shall expand the access to better quality and qualified medical services to the population in the HEALTH CARE system. Тўртинчидан, соғлиқни сақлаш тизимида аҳолига янада сифатли ва малакали тиббий хизматлардан фойдаланиш имкониятини кенгайтирамиз.
I am confident that our New Constitution will be a People’s Basic Law, a real People’s Constitution. Ишончим комил, Янги Конституциямиз чинакам халқ Қомуси, чинакам халқ Конституцияси бўлади.
Today’s complicated situation in the world requires us to be the master of the craft, be dedicated day and night, and work effectively. Жаҳондаги бугунги мураккаб вазият биздан ишнинг кўзини билиб, кечаю кундуз фидойи бўлиб, самарали меҳнат қилишни талаб этмоқда.
On this auspicious occasion, we sincerely congratulate our brave and courageous men, who are always vigilant and cautious on defense of the Homeland, and wish them a strength and luck. Мана шу қутлуғ кунда Ватан ҳимоясида доимо сергак ва ҳушёр турган мард ва жасур ўғлонларимизни чин дилдан қутлаб, уларга куч-ғайрат ва омадлар тилаймиз.
Today we are setting ambitious and lofty goals. Бугун биз ўз олдимизга улуғвор ва юксак мақсадларни қўймоқдамиз.
On the way to achieving such great goals, our people are working hard to become a united family, a single nation. Ана шундай улкан марраларга етиш йўлида кўпмиллатли эл-юртимиз янада бирлашиб, ягона аҳил оила, ягона халқ бўлиб, астойдил ҳаракат қилмоқда.
If we say that this is the solid guarantee of all our achievements, we will be telling the truth. Бу – биз эришаётган барча ютуқларимизнинг мустаҳкам гарови, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз.
I once again congratulate you, my dear compatriots, on the 31st anniversary of the Independence of Uzbekistan, and wish all of you a sound health, happiness and blessings to your families. Сиз, азиз юртдошларимни Ўзбекистон мустақиллигининг ўттиз бир йиллик байрами билан яна бир бор қутлаб, барчангизга сиҳат-саломатлик, оилаларингизга бахту саодат, файзу барака тилайман.
Indeed, few great personalities in the world can compare with Jaloliddin Manguberdi in love and devotion to Homeland, dignity and glory. This is confirmed by the words of our outstanding scientist and wise ruler Mirzo Ulugbek: «Before Jaloliddin and after him, the world did not know such a hero-warrior. Greatness itself bows before his valor and fearlessness». Она юртга муҳаббат ва садоқат, ор-номус ва шон-шараф бобида унга тенг келадиган улуғ шахслар дунёда камдан-кам учрайди, десак, айни ҳақиқатни айтган бўламиз. Бу фикримизни донишманд аллома ва одил ҳукмдор Мирзо Улуғбекнинг: “Олам аҳли Жалолиддиндан олдин ҳам, кейин ҳам бундай баҳодир жангчини кўрмаган. Бу зотнинг азму шижоати олдида ҳатто буюкликнинг ўзи ҳам таъзим қилади”, деган сўзлари яққол тасдиқлайди.
Many countries recognize that Jaloliddin Manguberdi defended not only his land, but also dozens of other states from the invasion of conquerors. Despite the fact that his whole life was spent in incessant battles, even in difficult times, as a patron of science and education, he managed to build mosques and madrasahs, caravanserais and palaces, roads and bridges. Султон Жалолиддин жанговар фаолияти билан нафақат ўз юртини, балки дунёдаги ўнлаб мамлакатларни ҳам мўғул ҳужумидан ҳимоя қилганини жаҳон аҳли эътироф этади. Бутун умри урушда ўтган бўлишига қарамасдан, у оғир ва мураккаб даврларда ҳам илм-маърифат ҳомийси сифатида масжид ва мадрасалар, карвонсаройлар, қалъалар, йўл ва кўприклар қурдирган.
All of you are well aware of the work to immortalize the everlasting memory of Jaloliddin Manguberdi. The Supreme State Award - the «Jaloliddin Manguberdi» Order has been instituted. The notable dates associated with his name are celebrated decently. The new scientific and fiction works about his life and activity are being created. Мустақиллик йилларида Ватанимизда Жалолиддин Мангубердининг ўлмас хотирасини абадийлаштириш мақсадида амалга оширилаётган ишлар барчангизга яхши маълум. Хусусан, давлатимизнинг юксак мукофоти – Жалолиддин Мангуберди ордени таъсис этилди. Юртимизда бу улуғ зотнинг таваллуд саналари муносиб нишонланмоқда. Унинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган янги-янги илмий ва бадиий асарлар яратилмоқда.
In order to bring up the successors of the deed of our great ancestor, we have established the Jaloliddin Manguberdi Military Academic Lyceum in the city of Urgench. This school of courage shall welcome its first students this year. I wish them success and I am confident that they will become worthy successors of the outstanding military leader, real patriots, courageous officers and generals. Буюк аждодимизнинг давомчиларини камол топтириш мақсадида Урганчда Жалолиддин Мангуберди номидаги ҳарбий академик лицей ташкил этдик. Бу мардлик мактаби жорий йил илк бор ўқувчиларни ўз бағрига қабул қилмоқда. Уларнинг барчасига омад ва зафарлар тилаб, келгусида бу навқирон авлод орасидан улуғ саркарданинг муносиб издошлари бўлган ҳақиқий ватанпарвар ўғлонлар, жасур офицер ва генераллар етишиб чиқади, деб ишонамиз.
We have worked hard on the design of the memorial complex being unveiled today. We have studied the opinions and suggestions of our intellectuals and the general public. Биз бугун очилаётган ёдгорлик мажмуаси лойиҳаси устида жуда кўп ишладик. Зиёлиларимиз, кенг жамоатчиликнинг фикр-мулоҳаза ва таклифларини ўргандик.
It is a grandiose 25-meter high monument, and in the determined and proud look of Sultan Jaloliddin there is a patriotism and unshakable will of our people, who boldly and confidently look into the future. Бўйи 25 метр бўлган ушбу маҳобатли ҳайкалда Султон Жалолиддиннинг қатъиятли, мағрур сиймосида келажакка катта ишонч ва шиддат билан интилаётган халқимизнинг ватанпарварлиги, букилмас иродаси ўз ифодасини топган.
A copy of the ancient stone slab in honor of Jaloliddin Manguberdi was placed in front of the monument. The ayats of the Holy Koran and the genealogy of the hero were engraved on it, as well as the history of its creation. Ҳайкал олдида Жалолиддин Мангуберди битиктошининг нусхаси ўрнатилди. Битиктош нусхасида муқаддас Қуръони карим оятлари, Жалолиддин Мангуберди шажараси, ушбу ёдгорликнинг яратилиш тарихи акс эттирилган.
Thanks to the implementation of wide-scale reforms in recent years, Khorezm Region, like all parts of the country, has undergone a remarkable transformation. In particular, district centers and some 100 villages and makhallas (the local neighborhood community areas) have been improved over the past five years. We have built 80 hotels for tourists. Шу ўринда айтиш керакки, охирги йилларда амалга ошираётган ислоҳотларимиз натижасида, барча ҳудудлар каби Хоразм ҳам ўзгармоқда. Хусусан, ўтган 5 йилда барча туман марказлари, 100 га яқин қишлоқ ва маҳаллалар обод қилинди. Сайёҳлар учун 80 та янги меҳмонхона қурилди.
Taking into account the wishes of the population, especially after consulting with the youth, we have started the construction of the town of «Al-Khorezmi» in Urgench. Хабарингиз бор, сиз, азизлар билан маслаҳатлашиб, халқимиз, биринчи навбатда ёшларимизнинг фикри, хоҳиш-истакларини эътиборга олиб, Урганч шаҳрида Ал-Хоразмий шаҳарчаси қурилишини бошладик.
The Al-Khorezmi University and specialized school, the Al-Khorezmi Center, as well as a monument to our prominent ancestor are to be erected at an area of more than 130 hectares. In addition, a Techno park, an industrial zone and offices, medical, innovation and cultural centers, a school and kindergartens, green areas and squares, sports complexes, parking lots, commercial buildings, consumer services, most importantly and 104 high-rise modern comfortable homes for the population will be built here. Бу ердаги 130 гектардан зиёд ҳудудда Ал-Хоразмий университети ва ихтисослашган мактаби, Ал-Хоразмий маркази, буюк бобомизнинг улуғвор ҳайкали бунёд этилади. Шунингдек, бу ерда технопарк, ишлаб чиқариш зонаси ва офислар, тиббиёт, инновация ва маданият марказлари, мактаб ва боғчалар, яшил майдон ва хиёбонлар, спорт мажмуалари, автотураргоҳ, савдо ва маиший бинолар, энг муҳими, аҳоли учун 104 та кўп қаватли замонавий шинам уйлар барпо этилади.
I am confident that the «Al- Al-Khorezmi» town shall become one of the most beautiful, remarkable places in the country, the visiting card of Urgench – as well as the International Tourist Center «Buyuk Ipak Yuli»(‘The Great Silk Road’) in Samarkand. Худо хоҳласа, бу шаҳарча ҳам худди Самарқанддаги “Буюк ипак йўли” халқаро туризм маркази сингари, мамлакатимизнинг энг гўзал ва бетакрор масканларидан бирига, таъбир жоиз бўлса, Урганч шаҳрининг юзига айланади.