Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Taking note with appreciation of multilateral instruments to prevent and combat corruption, including, inter alia, the Inter-American Convention against Corruption, adopted by the Organization of American States on 29 March 1996, the Convention on the Fight against Corruption involving Officials of the European Communities or Officials of Member States of the European Union, adopted by the Council of the European Union on 26 May 1997, the Convention on Combating Bribery of Foreign Public Officials in International Business Transactions, adopted by the Organisation for Economic Cooperation and Development on 21 November 1997, the Criminal Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 27 January 1999, the Civil Law Convention on Corruption, adopted by the Committee of Ministers of the Council of Europe on 4 November 1999, and the African Union Convention on Preventing and Combating Corruption, adopted by the Heads of State and Government of the African Union on 12 July 2003, | коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш бўйича кўп томонлама ҳужжатларни, ва хусусан, Америка давлатлари ташкилоти томонидан 1996 йил 29 март куни қабул қилинган Коррупцияга қарши курашиш бўйича Америкааро конвенцияси, Европа иттифоқи Кенгаши томонидан 1997 йил 26 майда қабул қилинган Европа ҳамжамиятининг мансабдор шахсларига ёки Европа иттифоқига аъзо давлатларнинг мансабдор шахсларига дахл қилган коррупцияга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Иқтисодий ҳамкорлик ва ривожланиш ташкилоти томонидан 1997 йил 21 ноябрда қабул қилинган Халқаро тижорат амалиётларида хорижий мансабдор шахсларга пора беришга қарши курашиш бўйича Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 27 январда қабул қилинган Коррупция учун жиноий жавобгарлик тўғрисидаги Конвенцияси, Европа Кенгаши вазирлар Қўмитаси томонидан 1999 йил 4 ноябрда қабул қилинган коррупция учун фуқаролик-ҳуқуқий жавобгарлиги тўғрисидаги Конвенцияси ва Африка иттифоқига аъзо давлат ва ҳукуматлар раҳбарлари томонидан 2003 йил 12 июлда қабул қилинган Коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашишга доир Африка иттифоқи Конвенциясини миннатдорчилик билан инобатга олиб, |
a) “Public official” shall mean: (i) any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a State Party, whether appointed or elected, whether permanent or temporary, whether paid or unpaid, irrespective of that person’s seniority; (ii) any other person who performs a public function, including for a public agency or public enterprise, or provides a public service, as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; (iii) any other person defined as a “public official” in the domestic law of a State Party. However, for the purpose of some specific measures contained in chapter II of this Convention, “public official” may mean any person who performs a public function or provides a public service as defined in the domestic law of the State Party and as applied in the pertinent area of law of that State Party; | a) «оммавий мансабдор шахс» дегани қуйидагиларни англатади: i) шахснинг мансаб даражасидан қатъи назар, доимий ёки муваққат асосда, иш ҳақи учун ёки иш ҳақини олмасдан иштирокчи Давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс; ii) шунингдек, оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажараётган ёки иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий хизматни тақдим этаётган ҳар қандай бошқа шахс; iii) иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида «оммавий мансабдор шахс» сифатида белгиланадиган ҳар қандай бошқа шахс. Шундай бўлсада, мазкур Конвенциянинг II бобида кўзда тутилган айрим муайян чораларни кўриш мақсадида «оммавий мансабдор шахс» сифатида, иштирокчи Давлатнинг ички қонунчилигида белгиланган тартибда ва ушбу иштирокчи Давлатнинг ҳуқуқий тартибга солишнинг тегишли соҳасида қўлланиладиган тартибда бирон оммавий вазифани бажараётган ёки бирон оммавий хизматни кўрсатаётган ҳар қандай шахс бўлиши мумкин; |
b) “Foreign public official” shall mean any person holding a legislative, executive, administrative or judicial office of a foreign country, whether appointed or elected; and any person exercising a public function for a foreign country, including for a public agency or public enterprise; | b) «хорижий оммавий мансабдор шахс» деганда хорижий давлатнинг қонунчилик, ижроия, маъмурий ёки суд органида бирон лавозимни эгаллаб турган ҳар қандай тайинланадиган ёки сайланадиган шахс ва хорижий давлат учун, шу жумладан оммавий муассаса ёки оммавий корхона учун бирон оммавий вазифани бажарадиган шахс кўзда тутилади; |
Each State Party shall endeavour to periodically evaluate relevant legal instruments and administrative measures with a view to determining their adequacy to prevent and fight corruption. | 3. Ҳар бир иштирокчи давлат коррупциянинг олдини олиш ва унга қарши курашиш нуқтаи назаридан тегишли ҳуқуқий ҳужжатлар ва маъмурий чораларнинг мувофиқлигини аниқлаш мақсадида уларни вақти-вақти билан баҳолашга ҳаракат қилади. |
Each State Party shall inform the Secretary-General of the United Nations of the name and address of the authority or authorities that may assist other States Parties in developing and implementing specific measures for the prevention of corruption. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Бош котибига коррупциянинг олдини олиш бўйича аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқиш ва амалга оширишда бошқа иштирокчи Давлатларга ёрдам бериши мумкин бўлган орган ёки органларнинг номи ва манзилини хабар қилади. |
Each State Party shall, where appropriate and in accordance with the fundamental principles of its legal system, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems for the recruitment, hiring, retention, promotion and retirement of civil servants and, where appropriate, other non-elected public officials: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, тегишли ҳолларда ва ўз ҳуқуқий тизимларининг асосий тамойилларига мувофиқ, фуқаро хизматчиларни ва, тегишли вазиятларда, бошқа сайланмайдиган оммавий мансабдор шахсларни ишга қабул қилиш, ёллаш, хизматни ўташ, хизмат давомида мансабга эришиш ва истеъфога чиқишнинг қуйидагиларга асосланадиган тизимларини яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади: |
That include adequate procedures for the selection and training of individuals for public positions considered especially vulnerable to corruption and the rotation, where appropriate, of such individuals to other positions; | b) тегишли ҳолатларда коррупция ва, маълум ҳолатларда бундай лавозимлардаги тегишли кадрлар ротацияси нуқтаи назаридан, айниқса заиф ҳисобланган оммавий лавозимларни эгаллаш учун кадрлар танлаш ва тайёрлашнинг тегишли таомилларини ўзига киритади; |
That promote adequate remuneration and equitable pay scales, taking into account the level of economic development of the State Party; | c) иштирокчи Давлатнинг иқтисодий ривожланганлик даражасини ҳисобга олган ҳолда, тегишли мукофот тўлаш ва адолатли маошларни белгилашга хизмат қилади; |
Each State Party shall also consider adopting appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to prescribe criteria concerning candidature for and election to public office. | 2. Шунингдек, оммавий лавозимларга номзодлар ва сайловларга татбиқан мезонларни белгилаш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. |
Each State Party shall also consider taking appropriate legislative and administrative measures, consistent with the objectives of this Convention and in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to enhance transparency in the funding of candidatures for elected public office and, where applicable, the funding of political parties. | 3. Шу билан бирга, сайланадиган оммавий лавозимларга номзодларни ва, мумкин бўлган вазиятларда, сиёсий партияларни молиялаштиришда ошкораликни кучайтириш учун ҳар бир иштирокчи Давлат, мазкур Конвенциянинг мақсадларига қараб ва ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, тегишли қонунчилик ва маъмурий чоралар кўриш имкониятларини кўриб чиқади. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, endeavour to adopt, maintain and strengthen systems that promote transparency and prevent conflicts of interest. | 4. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, ошкораликни таъминлашга хизмат қиладиган ҳамда манфаатлар тўқнашуви юзага келишининг олдини оладиган тизимларни яратиш, қўллаб-қувватлаш ва мустаҳкамлашга ҳаракат қилади. |
Each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its legal system, take the necessary steps to establish appropriate systems of procurement, based on transparency, competition and objective criteria in decision-making, that are effective, inter alia, in preventing corruption. Such systems, which may take into account appropriate threshold values in their application, shall address, inter alia: | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ҳуқуқий тизимининг асосий тамойилларига мувофиқ, бошқа хусусиятлар қатори коррупциянинг олдини олиш нуқтаи назаридан, ошкоралик, рақобат ва қарорларни қабул қилишнинг холисона мезонларига асосланадиган тегишли харид тизимларини яратиш учун зарурий чораларни кўради. Улардан фойдаланиш бўйича тегишли охирги кўрсаткичларни кўзда тутиши мумкин бўлган бундай тизимлар, бошқа жиҳатлар қатори, қуйидагиларга дахлдор: |
The establishment, in advance, of conditions for participation, including selection and award criteria and tendering rules, and their publication; | b) контрактларни тузиш тўғрисидаги танлаш ва қарорларни қабул қилиш мезонларини ҳамда савдоларни ўтказиш ва эълон қилиш қоидаларини ҳисобга олган ҳолда, иштирок этиш шартларини олдиндан белгилаш; |
Procedures for the adoption of the national budget; | a) миллий бюджетни тасдиқлаш таомиллари; |
Each State Party shall take such civil and administrative measures as may be necessary, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to preserve the integrity of accounting books, records, financial statements or other documents related to public expenditure and revenue and to prevent the falsification of such documents. | 3. Ҳар бир иштирокчи Давлат, оммавий харажатлар ва даромадларга тегишли бўлган бухгалтерия китоблари, ёзмалар, молиявий ҳужжатлар ёки бошқа ҳужжатлар бут сақланишини таъминлаш учун, унинг ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ талаб этилиши мумкин бўлган фуқаролик-ҳуқуқий ва маъмурий чораларни кўради. |
Taking into account the need to combat corruption, each State Party shall, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, take such measures as may be necessary to enhance transparency in its public administration, including with regard to its organization, functioning and decision-making processes, where appropriate. Such measures may include, inter alia: | Коррупцияга қарши курашиш зарурлигини ҳисобга олган ҳолда, ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, унинг оммавий маъмуриятининг, шу жумладан уни ташкил этилиши, фаолияти ва, тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилиш жараёнларига татбиқан, ошкоралигини кучайтириш учун талаб этилиши мумкин бўлган чораларни кўради. Бундай чораларга, бошқа амаллар қатори, қуйидагиларни киритиши мумкин: |
a) Adopting procedures or regulations allowing members of the general public to obtain, where appropriate, information on the organization, functioning and decision-making processes of its public administration and, with due regard for the protection of privacy and personal data, on decisions and legal acts that concern members of the public; | a) аҳолига, тегишли ҳолларда, оммавий маъмуриятни ташкил қилиш, унинг фаолият юритиши ва қарор қабул қилиши жараёнлари тўғрисидаги, ҳамда хусусий ҳаёт ва шахсий маълумотларни ҳимоя қилиш заруратини англаган ҳолда, аҳоли манфаатларига дахлдор қарорлар ва юридик амаллар юзасидан ахборотга эга бўлишга имкон берадиган таомил ёки қоидаларни қабул қилиш; |
b) Simplifying administrative procedures, where appropriate, in order to facilitate public access to the competent decision-making authorities; and | b) тегишли ҳолларда, қарорларни қабул қилувчи ваколатли органлар ҳузурига киришда оммавий имконга эга бўлишни осонлаштириш учун маъмурий таомилларни соддалаштириш; ва |
c) Publishing information, which may include periodic reports on the risks of corruption in its public administration. | c) оммавий маъмуриятда коррупция хатари ҳақидаги даврий ҳисоботларни киритиши мумкин бўлган ахборотни эълон қилиш. |
Each State Party shall take measures, in accordance with the fundamental principles of its domestic law, to prevent corruption involving the private sector, enhance accounting and auditing standards in the private sector and, where appropriate, provide effective, proportionate and dissuasive civil, administrative or criminal penalties for failure to comply with such measures. | 1. Ҳар бир иштирокчи Давлат, ўз ички қонунчилигининг асосий тамойилларига мувофиқ, хусусий секторда коррупциянинг олдини олиш, бухгалтерия ҳисоботи ва аудити стандартларини кучайтириш ва, тегишли ҳолларда, бундай чораларга риоя қилинмаслиги учун самарали, мутаносиб ва тийиб турувчи таъсир кўрсатадиган фуқаролик-ҳуқуқий, маъмурий ёки жиноий жазоларни белгилаш чораларини кўради. |