Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
ensure the safety of precious metals and precious stones, as well as products (items) from them; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлаш; |
strengthening places (objects) of protected areas. | қўриқланадиган ҳудудларнинг жойларини (объектларини) мустаҳкамлаш бўйича тадбирларни амалга оширади. |
Business entities may enter into contracts for the provision of services for the protection of objects, transportation of precious metals and precious stones with organizations specializing in these areas, carry out other activities aimed at ensuring the safety of precious metals and precious stones, as well as products (items) from them. | Тадбиркорлик субъектлари объектларни қўриқлаш ҳамда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ташиш юзасидан ушбу соҳаларга ихтисослаштирилган ташкилотлар билан хизматлар кўрсатиш тўғрисидаги шартномалар тузиши, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини таъминлашга қаратилган бошқа тадбирларни амалга ошириши мумкин. |
Article 32. Exhibiting Precious Metals and Precious Stones, as well as Products (Items) from Them | 32-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш |
Precious metals and precious stones, as well as products (items) from them, including those included in the State Fund, can be used for the purpose of exhibiting on the territory of the Republic of Uzbekistan and abroad. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан, шунингдек улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан), шу жумладан Давлат фондининг таркибига кирувчи қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан, шу жумладан улардан ясалган маҳсулотлардан (буюмлардан) Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳамда унинг ҳудудидан ташқарида кўргазмага қўйиш мақсадида фойдаланилиши мумкин. |
Legal entities engaged in exhibiting precious metals and precious stones, as well as products (items) from them must ensure that the mandatory conditions and requirements for ensuring the safety, proper accounting, and safe transportation of precious metals and precious stones , when holding events organized for the purpose of exhibiting, as well as products (items) from them. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шунингдек улардан ясалган маҳсулотни (буюмларни) кўргазмага қўйиш билан шуғулланувчи юридик шахслар кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар ўтказилаётганда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларнинг, шунингдек улардан ясалган маҳсулотнинг (буюмларнинг) бут сақланишини, тегишли равишда ҳисобга олинишини, ташиш хавфсизлигини таъминлашга доир мажбурий шартлар ва талаблар бажарилишини таъминлаши керак. |
Unique nuggets of precious metals, unique precious stones, unique products made of precious metals and precious stones of historical, scientific, artistic or other cultural value, including archaeological and museum objects or museum collections located outside their permanent location, must be returned after the completion of the events organized for the purpose of exhibiting to the place of permanent residence in a mandatory order. | Доимий турадиган жойидан ташқарида турган қимматбаҳо металларнинг ноёб ёмбилари, ноёб қимматбаҳо тошлар, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган тарихий, илмий, бадиий ёки бошқа маданий қимматликка эга бўлган ноёб буюмлар, шу жумладан археологик ашёлар ва музей ашёлари ёки музей тўпламлари кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин доимий турадиган жойига мажбурий тартибда қайтарилиши керак. |
Precious metals and precious stones, as well as products (items) from them, not provided for by part three of this article, as well as not included in the State Fund, can be sold after the completion of events organized for the purpose of their exposure in the manner prescribed by legislation. | Ушбу модданинг учинчи қисмида назарда тутилмаган, шунингдек Давлат фонди таркибига кирмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шунингдек улардан ясалган маҳсулот (буюмлар) уларни кўргазмага қўйиш мақсадида ташкил этилган тадбирлар якунланганидан кейин қонунчиликда белгиланган тартибда реализация қилиниши мумкин. |
Chapter 6. Assaying and Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 6-боб. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш |
Article 33. Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones Subject to Hallmarking | 33-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, тамғаланиши лозим бўлган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones intended for sale on the territory of the Republic of Uzbekistan, shall be subject to assaying, analysis and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan or a mark of a fineness of the established sample. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида реализация қилиш учун мўлжалланган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши, бу буюмлар таҳлил қилиниши ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси билан ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси билан тамғаланиши лозим. |
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones that have an imprint of the hallmark of the assay offices in the form of a star with a sickle and a hammer inside, as well as numbers indicating the fineness of the product shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan when sold through the retail system. | Асиллик даражасини белгилаш палаталарининг ички қисмида ўроқ ва болға тасвири туширилган юлдуз шаклидаги тамға изи, шунингдек буюмнинг асиллик даражасини кўрсатувчи рақамлари мавжуд бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни чакана савдо тизими орқали реализация қилиш чоғида уларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва бу буюмлар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
The sale by business entities of jewelry and other products made of precious metals and precious stones in violation of the procedure for assaying and hallmarking shall entail: | Тадбиркорлик субъектлари томонидан асиллик даражасини аниқлаш ҳамда тамғалаш тартибини бузган ҳолда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилганлик учун: |
imposition of a fine in the amount of fifty percent of the cost of jewelry or other products made of precious metals and precious stones, without its confiscation - when committing an offense for the first time; | ҳуқуқбузарликни биринчи марта содир этганда — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилмасдан, заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг эллик фоизи миқдорида жарима солинишига; |
confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones or imposition of a fine in the amount of one hundred percent of its value - in case of repeated commission of this offense within one year. | бир йил давомида мазкур ҳуқуқбузарликни такроран содир этганлик учун — қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш ёхуд заргарлик ёки бошқа буюм қийматининг юз фоизи миқдорида жарима солинишига сабаб бўлади. |
The procedure for applying a financial sanction for violating the procedure for assaying and hallmarking and confiscation of jewelry or other items made of precious metals and precious stones shall be determined by legislation. | Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкция қўллаш ҳамда қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ёки бошқа буюмни мусодара қилиш тартиби қонунчиликда белгиланади. |
Confiscated jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be subject to mandatory assaying and hallmarking with the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, мусодара қилинган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражаси аниқланиши ва улар Ўзбекистон Республикасининг давлат асиллик даражаси тамғаси билан тамғаланиши шарт. |
Business entities that have committed a violation of the procedure for assaying and hallmarking or selling jewelry and other products made of precious metals and precious stones that do not correspond to the declared fineness shall be subject to entry into the register of unscrupulous business entities of the jewelry industry with the application of enforcement measures against them in the manner prescribed by legislation. | Асиллик даражасини аниқлаш ва тамғалаш тартиби бузилишига йўл қўйган ёки қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган, билдирилган асиллик даражасига мувофиқ бўлмаган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни реализация қилувчи тадбиркорлик субъектлари, уларга нисбатан қонунчиликда белгиланган тартибда таъсир кўрсатиш чоралари қўлланилган ҳолда, заргарлик тармоғининг инсофсиз тадбиркорлик субъектлари реестрига киритилади. |
Article 34. Hallmarking of Jewelry and other Products Made of Precious Metals and Precious Stones | 34-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш |
Manufacturers of jewelry shall have the right to independently determine the fineness and put on the jewelry and other products made of precious metals and precious stones, imprints of the fineness mark of the established sample without hallmarking the products with the state assay mark of the Republic of Uzbekistan, but with the obligatory affixing of the registered personal brand of the manufacturer. | Заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар асиллик даражасини мустақил аниқлашга ва қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари билан тамғаламай, буюмларга белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси изларини туширишга ҳақли, бироқ бунда уларга ишлаб чиқарувчининг рўйхатдан ўтган шахсий тамғаси мажбурий равишда туширилади. |