Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
A client excluded from the list of trading participants due to violation of the rules for trading in crypto-assets in accordance with these Regulations and local acts cannot be a trading participant within three months from the moment of exclusion. | Мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатларга мувофиқ крипто-активлар савдолари қоидаларини бузганлиги учун савдолар иштирокчиси сафидан чиқарилган мижоз уч ой давомида савдолар иштирокчиси бўла олмайди. |
The procedure for allowing a client to trade in crypto-assets, including other services (“spot”, “margin” trading, etc.) and products of a crypto-exchange, as well as exclusion from the list of trading participants is determined by local acts. | Мижозларнинг крипто-активлар савдоларига, жумладан крипто-биржанинг бошқа хизматлари («спот», «маржинал» савдолари ва бошқалар) ва маҳсулотларига киришига рухсат бериш, шунингдек крипто-активлар савдолари иштирокчилари сафидан чиқариш локал ҳужжатлар билан белгиланади. |
ensure the transparency of the process of trading in crypto-assets, as well as the fulfillment of obligations arising from their results; | крипто-активлар савдоларини амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши; |
The use of insider information about crypto-assets means the use of this information for personal purposes, including for participation in trading in crypto-assets on one's own behalf and at one's own expense, as well as transferring it to third parties, except as otherwise provided by law. | Крипто-активлар ҳақидаги инсайдер ахборотдан фойдаланиш деганда мазкур ахборотдан шахсий мақсадларда, шу жумладан ўз номи ва ҳисобидан крипто-активлар савдоларида иштирок этиш мақсадида фойдаланиш, шунингдек учинчи шахсларга тақдим этиш тушунилади, бундан қонунчилик ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллар мустасно. |
22. A crypto-exchange has the right to participate in trading in crypto-assets as a trading participant only if it discloses information about its participation in trading in crypto-assets, takes and discloses measures to resolve a conflict of interest arising in connection with such participation, in accordance with local acts. | 22. Крипто-биржа локал ҳужжатларига мувофиқ фақатгина ўзининг крипто-активлар савдоларида иштирок этиши тўғрисидаги маълумотни ошкор қилганидан, унинг иштироки туфайли келиб чиқиши мумкин бўлган манфаатлар тўқнашувини тартибга солиш бўйича чоралар кўрилганидан ва ошкор қилинганидан сўнг крипто-активлар савдоларида иштирок этиш ҳуқуқига эга. |
23. To complete a transaction, a trading participant or a crypto-exchange places an order for the purchase, sale and (or) exchange of crypto-assets on the electronic platform of the crypto-exchange. | 23. Битимларни тузиш учун савдо иштирокчиси ёки крипто-биржа крипто-биржанинг электрон платформасида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш ҳақидаги талабномани жойлаштиради. |
24. To conduct trading (settlements) in crypto-assets, the trading participant transfers funds and (or) crypto-assets to the SCH, respectively. | 24. Крипто-активлар билан савдони (ҳисоб-китобларни) амалга ошириш учун савдолар иштирокчиси ҲККПга тегишлича пул маблағлари ва (ёки) крипто-активларни ўтказади. |
Monetary funds, crypto-assets of a trading participant must be accounted for separately from monetary funds, crypto-assets of a crypto-exchange and other participants. | Савдолар иштирокчисининг пул маблағлари ва крипто-активлари крипто-биржа ҳамда бошқа савдолар иштирокчиларининг пул маблағлари ва крипто-активларидан алоҳида ҳисобга олиниши керак. |
After a report is made on the transactions and operations carried out, each client is assigned a unique code to identify it. | Ҳисобот тузилганидан кейин ҳар бир мижоз томонидан амалга оширилган битим ва операцияларга уларни қайд қилиш учун ноёб код берилади. |
The report must be kept for at least five years from the date of issue. The procedure of storage of reports is determined by local acts. It shall not be allowed to make adjustments and changes to the reports. | Ҳисобот тайёрланган кундан бошлаб беш йилдан кам бўлмаган муддат давомида сақланиши шарт. Ҳисоботларни сақлаш тартиби локал ҳужжатлар билан белгиланади. Ҳисоботларга тузатиш ва ўзгартиришлар киритилишига йўл қўйилмайди. |
If a trading participant in the process of trading in crypto-assets makes a transaction to purchase, sell and (or) exchange crypto-assets, the crypto-exchange shall deduct the amount (quantity) of execution on this transaction from the amount of funds of this trading participant, crypto-assets, accounted for on the secondary account of the SCH or on the addresses of the crypto wallets of the crypto-exchange, and attach the specified trading participant to the counterparty, unless otherwise provided by the agreement. | Савдолар иштирокчиси томонидан крипто-активлар савдоларида крипто-активларни сотиш, сотиб олиш ва (ёки) айирбошлаш бўйича битим тузилганда, крипто-биржа ушбу битимнинг ижро суммасини (сони) ушбу савдолар иштирокчисининг ҲККП иккиламчи ҳисобварағида ёки крипто-ҳамёни манзилида сақланаётган пул маблағлари, крипто-активларидан айириб ташлаши ҳамда савдолар иштирокчисининг контрагентига бириктириши лозим. |
The receipt by the crypto-exchange of the remuneration due to it from the client is ensured by it in the manner and on the terms stipulated by the contract for participation in the trading of crypto-assets. | Крипто-биржа мижоздан олинадиган мукофотни ундиришни крипто-активлар савдоларида қатнашиш шартномасида назарда тутилган тартибда ва шартлар асосида амалга оширади. |
Chapter 4. Organization of direct trading | 4-боб. Тўғридан-тўғри савдоларни амалга ошириш |
29. The organization of operations for the purchase and sale of crypto-assets is carried out by the crypto-exchange by providing clients with access to the platform for direct trading. | 29. Крипто-биржа мижозларга тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат бериш орқали крипто-активларни сотиш ва сотиб олишга қаратилган операцияларни амалга оширишни ташкиллаштиради. |
Access to the electronic platform for direct trading is provided on the basis of a separate agreement drawn up taking into account the requirements of these Regulations and local acts. | Тўғридан-тўғри савдолар майдончасига киришга рухсат мазкур Қоидалар ва локал ҳужжатлар билан белгиланган талабларга мувофиқ алоҳида шартнома асосида тақдим этилади. |
30. A crypto-exchange shall ensure the transparency of the process of direct trading in crypto-assets, as well as the fulfillment of obligations arising from their results. | 30. Крипто-биржа крипто-активлар билан тўғридан-тўғри савдоларнинг амалга ошириш жараёни шаффофлиги, шунингдек уларнинг натижасида юзага келадиган мажбуриятлар ижросини таъминлаши лозим. |
31. Major transactions of the client are made exclusively on the platform for direct trading by transferring funds for the sale of crypto-assets to the client's account in the commercial bank servicing this client. | 31. Мижознинг йирик битимлари фақатгина тўғридан-тўғри савдолар майдончасида крипто-активларни сотиш натижасида олинган маблағларни мижознинг унга хизмат кўрсатадиган тижорат банкидаги ҳисобварағига ўтказиш орқали амалга оширилади. |
32. Transactions on the platform for direct trading are carried out in the following order: | 32. Тўғридан-тўғри савдолар майдончасида битимлар қуйидаги тартибда амалга оширилади: |
the crypto-exchange deposits the seller's crypto-assets on the electronic platform for direct trading until the transaction is completed or the seller requests the return of these crypto-assets; | крипто-биржа сотувчининг крипто-активларини битим амалга оширилгунига ёки сотувчининг мазкур крипто-активларни қайтариш ҳақидаги сўровномаси қабул қилингунига қадар тўғридан-тўғри савдолар майдончасида сақлаб туради; |
The crypto-exchange has the right to make transactions for the purchase and sale of crypto-assets on the platform for direct trading on its own behalf and (or) at the expense of clients on the basis of an agency agreement by transferring funds through the SCH of the crypto-exchange. | Крипто-биржа тўғридан-тўғри савдолар майдончасида маблағларни крипто-биржанинг ҲККП орқали ўтказган ҳолда ўзининг ва (ёки) топшириқ шартномаси асосида мижозларнинг номидан ҳамда ҳисобидан крипто-активлар билан савдо-сотиқ битимларини амалга ошириш ҳуқуқига эга. |