USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
In specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes, information on finesses of precious metals established in the Republic of Uzbekistan shall be posted, as well as extracts from regulatory documents establishing the procedure for assaying, analyzing and hallmarking jewelry and other products from precious metals, images of imprints of state assay hallmarks of the Republic of Uzbekistan, imprints of finesses marks of the established sample and other information necessary for the buyer. Махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида қимматбаҳо металларнинг Ўзбекистон Республикасида белгиланган асиллик даражалари тўғрисида ахборот, шунингдек қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш, уларни таҳлил қилиш ва тамғалаш тартибини белгиловчи норматив ҳужжатлардан қўчирмалар, Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғалари изларининг, белгиланган намунадаги асиллик даражалари белгилари изларининг тасвирлари ҳамда харидорга зарур бошқа ахборот кўзга кўринадиган жойда осиб қўйилиши керак.
The sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones produced on the territory of the Republic of Uzbekistan shall be carried out only if they have an imprint of the manufacturer’s personal brand and a fineness mark of the established sample or an imprint of the manufacturer’s personal brand and an imprint of the state hallmark of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ишлаб чиқарилган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни сотиш уларда ишлаб чиқарувчининг шахсий тамғаси изи ва белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгиси ёки ишлаб чиқарувчи шахсий тамғасининг изи ва Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражаси тамғаси изи бўлгандагина амалга оширилади.
Responsibility for the authenticity of the fineness indicated on jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall lie with the manufacturer of these products. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда кўрсатилган асиллик даражасининг ишончлилиги учун жавобгарлик ушбу буюмларни ишлаб чиқарувчи зиммасига юкланади.
Jewelry and other products made of precious metals and precious stones offered for retail sale must have sealed labels indicating the name of the product, type of precious metal, fineness, type and characteristics of inserts, including the processing method that has changed the quality, color and cost characteristics of the precious stone, and the retail price of the product. In this respect, in the case of wholesale sales of jewelry and other products made of precious metals, the presence of separate sealed labels on each product shall not be required. Чакана савдога қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларда буюмнинг номи, қимматбаҳо металл тури, асиллик даражаси, қўшимчаларнинг турлари ва хусусиятлари, шу жумладан қимматбаҳо тошнинг сифат ҳамда ранги ва қиймати хусусиятларини ўзгартирган ишлов бериш усули, буюмнинг чакана нархи кўрсатилган тамғаланган ёрлиқ бўлиши керак. Бунда қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар улгуржи сотилганда ҳар бир буюм учун алоҳида пломбаланган ёрлиқлар бўлиши талаб қилинмайди.
Certain types of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, which, in accordance with the current legislation, are not subject to hallmarking, must have a quality certificate. Қонун ҳужжатларига мувофиқ тамғаланмайдиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг айрим турларида сифат сертификати бўлиши зарур.
Article 28. Works with Precious Metals and Precious Stones 28-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишларни амалга ошириш 
Work with precious metals and precious stones shall be carried out on the basis of a notification procedure established by legislation. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан ишлар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.
Works performed with precious metals and precious stones on the basis of a notification procedure shall include: Хабардор қилиш тартиби асосида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан бажариладиган ишлар жумласига қуйидагилар киради:
evaluation of precious stones, as well as jewelry and other products made of precious metals and precious stones; қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни баҳолаш;
gemological examination of precious stones; қимматбаҳо тошларни геммологик экспертизадан ўтказиш;
use and storage of laboratory glassware, catalysts, catalyst gauzes made of precious metals, thermocouples, thermal relays, thermal resistances, equipment containing precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлдан ясалган лаборатория идишларидан, катализаторлардан, катализатор сеткаларидан, терможуфтликлардан, термореледан, термоқаршиликдан, таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ускуналаридан фойдаланиш ва уларни сақлаш;
production and (or) application of coatings containing precious metals; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган ташқи қопламалар тайёрлаш ва/ёки суркаш;
production, use, storage of substances (medicines, salts, reagents, chemical compounds, etc.) containing precious metals; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган моддаларни (тиббий препаратлар, тузлар, реагентлар, кимёвий бирикмалар ва бошқаларни) ишлаб чиқариш, қўллаш, сақлаш;
production, use and storage of discs for dental products, electrodes, anodes, contacts, solders containing precious metals; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган тиш ясашга мўлжалланган маҳсулотлар учун дисклар, электродлар, анодлар, контактлар ва кавшарларни тайёрлаш, улардан фойдаланиш, уларни сақлаш;
use in the production of medical, food, alcoholic and wine and vodka products of precious metals, food additives containing precious metals in their composition; тиббиёт, озиқ-овқат, алкоголь ва вино-ароқ маҳсулотлари ишлаб чиқаришда қимматбаҳо металлардан ва таркибида қимматбаҳо металлар бўлган озиқ-овқат қўшимчаларидан фойдаланиш;
processing and cutting of precious stones; қимматбаҳо тошларга ишлов бериш, уларни сайқаллаш;
work on the analysis and assay control of precious metals, as well as jewelry and other products made of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни таҳлил қилиш ва уларнинг асиллик даражасини назорат қилиш ишлари;
disassembly, pre-treatment, sorting of household, office equipment, medical equipment, recycling of printed circuit boards and other products containing precious metals; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган маиший техника, ташкилий техника, тиббиёт техникасини қисмларга ажратиш, уларга дастлабки ишлов бериш, турларга ажратиш, босма платаларни ва бошқа таркибида қимматбаҳо металлар бўлган буюмларни утилизация қилиш;
dismantling and disposal of equipment, devices containing precious metals and precious stones in assemblies, as well as delivery to processing enterprises of waste from disassembly and disposal of equipment, devices containing precious metals; уланмалари таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш ҳамда утилизация қилиш, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган асбоб-ускуналарни қисмларга ажратишдан ва утилизация қилишдан ҳосил бўлган чиқиндиларни қайта ишлаш корхоналарига топшириш;
collection (procurement), disassembly, sorting, preliminary (primary) processing of secondary resources, scrap and waste of precious metals for subsequent delivery to processing (refining) enterprises; таркибида қимматбаҳо металлар бўлган иккиламчи ресурслар, парчалар ва чиқиндиларни кейинчалик қайта ишлаш (аффинаж) корхоналарига топшириш учун тўплаш (тайёрлаш), қисмларга ажратиш, саралаш, уларга дастлабки (бирламчи) қайта ишлов бериш;