Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
transfer scrap and waste of precious metals for processing (treatment) to legal entities entitled to carry out this activity; | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) учун мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга топшириш; |
transfer scrap and waste of precious metals to refineries. | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини аффинаж корхоналарига топшириш. |
Article 25. Use and Sale of Precious Metals and Precious Stones | 25-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш |
Precious metal bars shall be made in the form of standard and measured bars on the territory of the Republic of Uzbekistan, with obligatory marking in accordance with the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation. | Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қимматбаҳо металлар қуймалари стандарт ва ўлчовли қуймалар шаклида, техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги Ўзбекистон Республикаси норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ мажбурий равишда маркировкаси қўйилган ҳолда тайёрланади. |
Banknotes made of precious metals, bullions, certified precious stones put into circulation can be freely purchased and used by individuals and legal entities, including non-residents of the Republic of Uzbekistan. | Муомалага чиқарилган қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, ўлчовли қуймалар, сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жисмоний ва юридик шахслар, шу жумладан Ўзбекистон Республикасининг норезидентлари томонидан эркин сотиб олиниши ва фойдаланилиши мумкин. |
Realization of banknotes made of precious metals, measured bars and certified precious stones, as well as the recovery and processing (cutting) of precious stones can be carried out by legal entities that have the right to carry out this activity. | Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларини, ўлчовли қуймаларни ва сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш ва уларга ишлов бериш (уларни қирралаш) билан мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахслар шуғулланиши мумкин. |
In order to circulate precious metals, individuals and legal entities may use custody accounts for precious metals and depersonalized (non-physical) accounts of precious metals opened by banks for crediting, storing, writing off precious metals, with indicating their type, sample and weight. | Қимматбаҳо металларни муомалада бўлиши мақсадида жисмоний ва юридик шахслар банклар томонидан қимматбаҳо металларни ҳисобга ўтказиш, сақлаш, ҳисобдан чиқариш учун уларнинг тури, асиллик даражаси ва оғирлиги кўрсатилган ҳолда очиладиган қимматбаҳо металларни масъул сақлаш ҳисобварақларидан ҳамда қимматбаҳо металларнинг эгасизлантирилган (жисмоний бўлмаган) ҳисобварақларидан фойдаланиши мумкин. |
Article 26. Special Considerations with Respect to the Use and Sale of Precious Stones | 26-модда. Қимматбаҳо тошлардан фойдаланишнинг ва уларни реализация қилишнинг ўзига хос хусусиятлари |
The characteristics of precious stones shall be determined in the process of sorting precious stones, their primary classification and primary assessment (in the case of import of precious stones into the Republic of Uzbekistan and their export from the Republic of Uzbekistan), as well as upon completion of the production of products (items) from precious stones. The procedure for identifying precious stones shall be established by the Assay Chamber. | Қимматбаҳо тошларнинг хусусиятлари қимматбаҳо тошларни саралаш, уларни бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш (қимматбаҳо тошлар Ўзбекистон Республикасига олиб кирилган ёки улар Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқилган тақдирда) жараёнида, шунингдек қимматбаҳо тошлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқариш тугатилганда аниқланади. Қимматбаҳо тошларни идентификация қилиш тартиби Асиллик даражасини белгилаш палатаси томонидан белгиланади. |
Subjects of industrial mining and subjects of artisanal mining shall have the right to transfer precious stones under an agreement for sorting, primary classification and primary evaluation to other subjects of industrial mining or artisanal mining entities that have the ability to independently sort, primary classify and primary evaluate mined raw precious stones. | Саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш учун қазиб олинган ишлов берилмаган қимматбаҳо тошларни мустақил равишда саралашни, уларни бирламчи таснифлашни ва дастлабки баҳолашни амалга ошириш имкониятига эга бўлган бошқа саноат усулида қазиб олувчи субъектларга ёки олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга шартнома асосида топширишга ҳақли. |
Loose precious stones weighing more than 0.3 carats which are sold through trade facilities shall be subject to mandatory certification. | Оғирлиги 0,3 каратдан юқори бўлган гардишга солинмаган, савдо объектлари орқали реализация қилинадиган қимматбаҳо тошлар мажбурий равишда сертификатланиши лозим. |
Certified precious stones shall include precious stones that have been certified by an independent gemological center (laboratory) and have an appropriate quality confirmation - a gemological certificate issued in accordance with the procedure established by legislation, confirming the guarantee of the authenticity and quality of a precious stone, containing information about the color group, purity, quality of cutting and polishing, weight and other features of the precious stone. | Сертификатлаштирилган қимматбаҳо тошлар жумласига мустақил геммология марказида (лабораториясида) сертификатлаштиришдан ўтган ҳамда ранг гуруҳи, софлиги, қирраланиш ва сайқалланиш сифати, оғирлиги ҳамда қимматбаҳо тошнинг бошқа ўзига хос хусусиятлари тўғрисидаги ахборотни ўз ичига олган, қимматбаҳо тошнинг ҳақиқийлиги ва сифатининг кафолатини тасдиқлаш учун қонунчиликда белгиланган тартибда берилган тегишли сифат тасдиғига — геммологик сертификатга эга бўлган қимматбаҳо тошлар киради. |
Sale of loose precious stones shall be carried out only in cut form. | Гардишга солинмаган қимматбаҳо тошларни сотиш фақат қирраланган шаклда амалга оширилади. |
Cut precious stones (over 0.3 carats) to be sold must be individually packaged. | Сотилаётган қирраланган (0,3 каратдан юқори бўлган) қимматбаҳо тошлар алоҳида қадоққа эга бўлиши керак. |
Transactions with precious stones, the classification characteristics of which have not been determined, shall not be allowed. | Таснифлашга оид тавсифлари аниқланмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ битимларни тузишга йўл қўйилмайди. |
Precious stones unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be used as products for industrial purposes without restrictions in the manner prescribed by legislation. The criteria and procedure for classifying precious stones as unsuitable for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be determined by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз бўлган қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш-техника аҳамиятидаги маҳсулот сифатида қонунчиликда белгиланган тартибда чекловларсиз фойдаланилади. Қимматбаҳо тошларни қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ишлаб чиқариш учун яроқсиз деб топиш мезонлари ҳамда тартиби Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланади. |
Legal entities and individual entrepreneurs shall submit information about their transactions with raw precious stones to the Assay Chamber for keeping records of such transactions, in the manner prescribed by legislation. | Юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар ишлов берилмаган қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ бўлган ўзлари тузаётган битимлар ҳақидаги маълумотларни Асиллик даражасини белгилаш палатасига бундай битимлар ҳисобини юритиш учун қонунчиликда белгиланган тартибда тақдим этади. |
Article 27. Retail Trade in Jewelry and other Items Made of Precious Metals and Precious Stones | 27-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси |
Retail trade in jewelry and other items made of precious metals and precious stones may be carried out by legal entities on the basis of a notification procedure established by legislation. | Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида юридик шахслар томонидан амалга оширилиши мумкин. |
Unless otherwise provided by legislation, retail trade in jewelry and other products made of precious metals and precious stones shall be carried out in specialized jewelry stores, departments, sections of shopping centers and (or) complexes. | Агар қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилган бўлмаса, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг чакана савдоси махсус заргарлик дўконларида, савдо марказлари ва (ёки) мажмуаларининг бўлимларида, секцияларида амалга оширилади. |