Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
"Comrades, you have heard already about the strange dream that I had last night. But I will come to the dream later. I have something else to say first. I do not think, comrades, that I shall be with you for many months longer, and before I die, I feel it my duty to pass on to you such wisdom as I have acquired. I have had a long life, I have had much time for thought as I lay alone in my stall, and I think I may say that I understand the nature of life on this earth as well as any animal now living. It is about this that I wish to speak to you. | — Ўртоқлар, кеча оқшом менинг ғалати бир туш кўрганимни ҳаммаларингиз эшитган бўлсангиз керак. Бу тушга кейинроқ қайтаман. Энг аввало сизларга, мана, нимани айтишим лозим.Сизлар билан яна узоқ ойлар бирга бўламиз, деб айтолмайман, куним битяпти, сезяпманки, сизлар билан ўлимим олдидан йиллар бўйи орттирилган донишмандлик меваларини бўлишишим лозим. Мен узоқ умр кечирдим, бир ўзим оғилда ёлғиз ётганимда, мулоҳаза юритиш учун етарли вақтим бўлди, ўйлайманки, ҳаётнинг моҳиятини замондошларимнинг барчасидан ҳам кўпроқ тушунаман, деб таъкидлай оламан. Мана, шу ҳақда сизларга баён қилмоқчиман. |
"Now, comrades, what is the nature of this life of ours? Let us face it: our lives are miserable, laborious, and short. We are born, we are given just so much food as will keep the breath in our bodies, and those of us who are capable of it are forced to work to the last atom of our strength; and the very instant that our usefulness has come to an end we are slaughtered with hideous cruelty. No animal in England knows the meaning of happiness or leisure after he is a year old. No animal in England is free. The life of an animal is misery and slavery: that is the plain truth. | Шундай қилиб, дўстлар, биз ва сизнинг тириклимиздан нима маъно бор? Келинглар, ҳақиқатнинг юзига тик қарайлик: қисқа ҳаётимизнинг ҳар бир куни хўрликда ва заҳматли меҳнатда ўтади. Туғилган, дунёга келган дақиқамиздан бошлаб, бизга ҳаётимиз тугаб қолмайдиган даражадагина овқат беришади, етарли кучи бор ҳайвонлар энг сўнгги нафасигача ишлаши керак; одатда, биз ҳеч нарсага ярамай, ҳеч кимга керак бўлмай қолганимизда, бизни шафқатсизларча кушхонага равона қилишади. Бир йилни ўтказган бирорта ҳайвон бу Англияда бахт нималигини ёки меҳнатдан кейин дам олиш қандай бўлишини билмайди. Англияда бирор-бир ҳайвон эрк нима эканини англамайди. Ҳаётимиз — қашшоқлик ва қулликдир. Ҳақиқат шудир. |
"But is this simply part of the order of nature? Is it because this land of ours is so poor that it cannot afford a decent life to those who dwell upon it? No, comrades, a thousand times no! The soil of England is fertile, its climate is good, it is capable of affording food in abundance to an enormously greater number of animals than now inhabit it. This single farm of ours would support a dozen horses, twenty cows, hundreds of sheep—and all of them living in a comfort and a dignity that are now almost beyond our imagining. Why then do we continue in this miserable condition? Because nearly the whole of the produce of our labour is stolen from us by human beings. There, comrades, is the answer to all our problems. It is summed up in a single word—Man. Man is the only real enemy we have. Remove Man from the scene, and the root cause of hunger and overwork is abolished for ever. | Аслида ҳақиқий ҳолат шундай бўлишги мумкинми? Бу она заминимизнинг қашшоқлигиданми, ер унда яшайдиган ва меҳнат қилаётган барча жониворларни боқа олмайдими? Йўқ, ўртоқлар, минг бора йўқ! Англияда иқлим майин, замин ҳосилдор, ер ҳозир яшаётганидан ҳам кўпроқ жониворларни боқа олади. Бизники сингари молхона ўнлаб отларни, йигирмата сигирни, юзлаб қўйларни боқа олади — ва уларнинг ҳаёти қулайликларга тўла, ўзлари иззат-эътиборга эга бўладилар, биз бу ҳақда ҳали орзу ҳам қила олмаймиз. Нега биз бу қадар тубан аҳволда яшашда давом этмоқдамиз? Сабаби шундаки, биз ўз меҳнатимиз билан яратаётган деярли ҳамма нарса одамлар томонидан ўзлаштириб юборилмоқда. Мана, ўртоқлар, барча саволларнинг жавоби қай ерда экан. Бу битта, аммо ягона — одамдеган сўздадир. Бизнинг ягона ҳақиқий душманимиз — одам. Саҳнадан одамни олиб ташланг, очлик ва аёвсиз меҳнатнинг сабаби йўқолади. |
And you hens, how many eggs have you laid in this last year, and how many of those eggs ever hatched into chickens? The rest have all gone to market to bring in money for Jones and his men. And you, Clover, where are those four foals you bore, who should have been the support and pleasure of your old age? Each was sold at a year old—you will never see one of them again. In return for your four confinements and all your labour in the fields, what have you ever had except your bare rations and a stall? | Сизлар-чи, товуқлар, бу йил нечта тухум туғдинглар ва нечта жўжани очиб чиқдинглар? Қолганлари бозорга олиб бориб сотилди ва Жонс ҳамда у кабиларнинг чўнтагига жарангдор пул бўлиб тушди. Сен айт-чи, Кловер, сенинг азобларда туққан ва вояга етказган, қариганингда сенга таянч ва овунчоқ бўладиган тўртта тойчоғинг қаёқда? Уларнинг барчаси бир ёшга тўлар-тўлмас, сотиб юборилди — ва сен уларни бошқа ҳеч қачон кўра олмайсан, айт-чи, тўрт марта туғруқ азобини чекканинг, далаларни омоч судраб, ҳайдаганингдан кейин — сенинг бир тутам пичан ва ипли қозиғингдан бошқа ниманг қолди? |
"And even the miserable lives we lead are not allowed to reach their natural span. For myself I do not grumble, for I am one of the lucky ones. I am twelve years old and have had over four hundred children. Such is the natural life of a pig. But no animal escapes the cruel knife in the end. You young porkers who are sitting in front of me, every one of you will scream your lives out at the block within a year. To that horror we all must come—cows, pigs, hens, sheep, everyone. Even the horses and the dogs have no better fate. You, Boxer, the very day that those great muscles of yours lose their power, Jones will sell you to the knacker, who will cut your throat and boil you down for the foxhounds. As for the dogs, when they grow old and toothless, Jones ties a brick round their necks and drowns them in the nearest pond. | Бизнинг шўрлик умримиз ҳам табиий йўл билан тугамайди. Мен ўзимни айтмаяпман, менинг омадим бор экан. Ўн икки ёшгача яшадим ва тўрт юзтадан зиёд чўчқачаларни туғдирдим. Бир чўчқа учун муносиб умр кўрдим. Аммо ҳеч бир ҳайвон умри охирида шафқатсиз пичоқдан қутилиб қололмайди. Мана, сиз, олдимда турган ёш чўчқачалар, — бир йил ўтмай, ҳаётларингизни анави шаҳар ташқарисидаги қассобхонада тугатасиз. Бундай даҳшатли тақдир ҳаммани кутади — сигирларни, чўчқаларни, товуқларни, қўйларни, ҳамма-ҳаммангизни кутади. Ҳатто отлар ва кўппакларга ҳам раҳм қилинмайди. Сенинг бақувват мускулларинг сенга хизмат қилолмайдиган ўша олис кун келади, Боксёр, ўшанда сени мистер Жонс тери шилувчига жўнатади, у эса сенинг гўштингдан итларга овқат тайёрлайди. Итларга келсак, улар қариб, тишлари ўтмаслашиб қолганда, мистер Жонс уларнинг бўйнига ғишт боғлаб, яқин атрофдаги ҳовузга чўктиради. |
"Is it not crystal clear, then, comrades, that all the evils of this life of ours spring from the tyranny of human beings? Only get rid of Man, and the produce of our labour would be our own. Almost overnight we could become rich and free. What then must we do? Why, work night and day, body and soul, for the overthrow of the human race! That is my message to you, comrades: Rebellion! I do not know when that Rebellion will come, it might be in a week or in a hundred years, but I know, as surely as I see this straw beneath my feet, that sooner or later justice will be done. Fix your eyes on that, comrades, throughout the short remainder of your lives! And above all, pass on this message of mine to those who come after you, so that future generations shall carry on the struggle until it is victorious. | Шунча гаплардан кейин, ўртоқлар, ҳаётимизни заҳарлаган ёвузликнинг манбаи, — одамзоднинг ҳукмронлиги экани аниқ-равшан бўлмадими? Одамдан холос бўлсак бўлди, меҳнатларимизнинг барча мевалари бизнинг мулкимизга айланади! Истасак, шу бугун кечқурундан бошлаб, эркимизнинг қуёши ёнади ва бой ҳамда мустақил жониворларга айлантиради. Бунинг учун нима қилишимиз керак? Вужудимизни ва қалбимизни одамнинг ҳукмронлигини йўқ қилиш учун фидо қилиб, туну кун меҳнат қилишимиз шарт! Мен сизларни, ўртоқлар, — исёнга даъват қиламан! У қачон аланга олади, буни билмайман, балким бир ҳафтадан сўнгдир ёки юз йилдан кейиндир, аммо мен, мана шу сомонни кўриб турганимдек, аниқ ва равшан кўрмоқдаманки, эртами-кечми, адолат тантана қилади. Ҳаётимиз қанча қолган бўлса ҳам, ўз ҳаётимизни бу ғояга фидо қилайлик! Бундан ташқари, менинг бу Мурожаатномамни сизлардан кейин келадиганларга ҳам етказинглар, зеро келгуси авлодлар курашни ғалабага эришгунга қадар олиб борсинлар. |
"And remember, comrades, your resolution must never falter. No argument must lead you astray. Never listen when they tell you that Man and the animals have a common interest, that the prosperity of the one is the prosperity of the others. It is all lies. Man serves the interests of no creature except himself. And among us animals let there be perfect unity, perfect comradeship in the struggle. All men are enemies. All animals are comrades." | Эсда тутинглар, ўртоқлар, — сизнинг жасоратингиз, журъатингиз барқарор ва собит бўлсин. Сизларни ҳеч қандай ғайри фикрлар йўлдан адаштирмасин. Агар кимдир жониворлар ва одамлар ўртасида умумий манфаатлар бор, бир томоннинг фаравонлиги иккинчи томоннинг фаровонлиги демакдир, деб гапира бошласа, уни эшитманглар. Буларнинг бари ёлғон! Одамларни ўзлариникидан бошқа ҳеч кимнинг манфаати қизиқтирмайди. Биз, ҳайвонларнинг орасида эса жангда енгилмас бирлик, мустаҳкам биродарлик ғалаба қилсин. Барча одамлар — душманларимиз. Барча ҳайвонлар — биродарлар. |
At this moment there was a tremendous uproar. While Major was speaking four large rats had crept out of their holes and were sitting on their hindquarters, listening to him. The dogs had suddenly caught sight of them, and it was only by a swift dash for their holes that the rats saved their lives. Major raised his trotter for silence. | Майор нутқини тугатган заҳоти даҳшатли шовқин-сурон кўтарилди. Унинг нутқи давом этаётган пайтда тўртта баҳайбат каламуш ўз уяларидан чиқишди ва, орқа оёқларига таяниб, майорни диққат билан эшитишди. Шу пайт уларни кўппаклар сезиб қолишди, бирдан ўзларини уяга урган каламушларнинг ҳаётини тезкор ҳаракатларигина қутқариб қолди. Жониворларнинг барчаси биродарлар эмиш... Майор жим ўтиришга ундаб, оёғини кўтариб қўйди. |
"Comrades," he said, "here is a point that must be settled. The wild creatures, such as rats and rabbits—are they our friends or our enemies? Let us put it to the vote. I propose this question to the meeting: Are rats comrades?" | — Ўртоқлар, — деди у, — биз яна бир масалани ҳал этишимиз лозим. Каламушлар ва қуёнлар сингари ёввойи ҳайвонлар ҳам — дўстларимизми ёки душманларимизми? Келинглар, овозга қўямиз. Мен мажлисимиз кун тартибига, кўриб чиқишга шу масалани тавсия этаман: каламушлар бизнинг ўртоқларимиз ҳисобланадими? |
The vote was taken at once, and it was agreed by an overwhelming majority that rats were comrades. There were only four dissentients, the three dogs and the cat, who was afterwards discovered to have voted on both sides. Major continued: | Овоз бериш жараёни тезда ўтказилди ва кўпчилик овоз билан каламушларни ўртоқлар деб ҳисоблаш мумкин, деган қарор қабул қилинди. Фақат тўрттовлон — учта ит ва мушук қарши овоз беришди, кейин маълум бўлишича, мушук иккала ҳолатда ҳам овоз берган экан. Майор давом этди: |
"I have little more to say. I merely repeat, remember always your duty of enmity towards Man and all his ways. Whatever goes upon two legs is an enemy. Whatever goes upon four legs, or has wings, is a friend. And remember also that in fighting against Man, we must not come to resemble him. Even when you have conquered him, do not adopt his vices. No animal must ever live in a house, or sleep in a bed, or wear clothes, or drink alcohol, or smoke tobacco, or touch money, or engage in trade. All the habits of Man are evil. And, above all, no animal must ever tyrannise over his own kind. Weak or strong, clever or simple, we are all brothers. No animal must ever kill any other animal. All animals are equal. | — Мен яна озгина нарсани қўшимча қиламан, холос. Мен такрор айтаман: ёдда сақланг, сизнинг мажбуриятингиз — одамларга ва уларнинг ҳар қандай ташаббусларига қарши курашишдир. Икки оёқда юрадиган ҳар бир жон — ғаним. Тўртта оёғи ёки қаноти бор ҳар бир жон — дўст. Яна шуни ёдда тутингки, инсон билан курашда ҳам биз ҳеч вақт унга ўхшашимиз мумкин эмас. Ҳатто ғалаба қилганимизда ҳам инсон яратган ҳамма нарсани рад этамиз. Ҳеч бир ҳайвон уйда яшамаслиги, тўшакда ухламаслиги, кийим киймаслиги, ароқ ичмаслиги, тамаки чекмаслиги, пулга қўл теккизмаслиги ва савдогарлик қилмаслиги керак. Инсоннинг ҳамма одатлари — ёвузликдир! Бундан ташқари, ҳеч бир жонивор ўз қардошларига зулм қилмасин. Заифмизми ёки кучлимизми, ақллимизми ёки ахмоқмизми — ҳаммамиз биродарлармиз! Бирор-бир жонивор бошқа жониворларни ўлдириши мумкин эмас. Ҳамма ҳайвонлар тенгдир. |
"And now, comrades, I will tell you about my dream of last night. I cannot describe that dream to you. It was a dream of the earth as it will be when Man has vanished. | Энди, ўртоқлар, мен сизларга кеча оқшом кўрган тушимни айтиб бераман. Мен сизга бу орзуни тасвирлашга ожизман. Бу инсон дегани ер юзидан буткул йўқолганидан кейинги замин ҳақидаги орзу эди.... |
The singing of this song threw the animals into the wildest excitement. Almost before Major had reached the end, they had begun singing it for themselves. Even the stupidest of them had already picked up the tune and a few of the words, and as for the clever ones, such as the pigs and dogs, they had the entire song by heart within a few minutes. And then, after a few preliminary tries, the whole farm burst out into 'Beasts of England' in tremendous unison. The cows lowed it, the dogs whined it, the sheep bleated it, the horses whinnied it, the ducks quacked it. They were so delighted with the song that they sang it right through five times in succession, and might have continued singing it all night if they had not been interrupted. | Бу қўшиқнинг биргаликда ижро этилиши барча ҳайвонларни ёввойи жунбушга келтирди. Майор охирги сўзни талаффуз қилиши билан, жониворлар қўшиқни қайтадан айта бошлашди. Иштирокчиларнинг энг анқовлари ҳам оҳангга тушиб олишди ва бир неча билган сўзларини илиб кетишди, энг ақлли бўлган чўчқалар ва итларга келсак, улар бир-икки дақиқада дарров қўшиқни дилларининг туб-тубидан куйлай бошлашди. Бир-бирларига мослашувга бир неча бор уринишдан сўнг — бутун молхона ҳайратли бир якдилликда “Англия жониворлари”ни баралла айта бошлади. Сигирлар қўшиқни маърашар, итлар ириллашар, қўйлар баърашар, сигирлар маърашар, отлар кишнар ва ўрдаклар ғақиллашарди. Улар шу қадар завқ билан куйлашардики, қўшиқ беш марта кетма-кет ижро этилди, ҳар гал аввалгисидан яхши эди, агар уларни узиб қўйишмаса — тун бўйи куйлашарди. |
The present Regulations define the rules for organizing and carrying out trading in crypto-assets on a crypto-exchange. |
Мазкур Қоидалар крипто-биржада крипто-активлар савдоларини ташкил этиш ва амалга ошириш қоидаларини белгилайди. |
quotation list — a list of crypto-assets that meet the criteria specified by the crypto-exchange, admitted by it to trading in crypto-assets; | котировкалаш варағи — крипто-биржа томонидан белгиланган мезонларга мос келадиган ҳамда крипто-активлар савдоларига рухсат этилган крипто-активлар рўйхати; |
platform for direct trading — an electronic platform operating as part of the electronic platform of a crypto-exchange, designed to carry out transactions for the purchase and sale of crypto-assets; | тўғридан-тўғри савдолар майдончаси — крипто-биржанинг электрон платформаси таркибидаги крипто-активларни сотиб олиш ва сотиш бўйича битимларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча; |
platform for trading in non-fungible tokens — an electronic platform operating as part of the electronic platform of a crypto-exchange, designed to carry out operations for the issuance and emission of a non-fungible token; | ўзаро ўзгармас токенлар савдоси майдончаси — крипто-биржа электрон платформаси таркибидаги ўзаро ўзгармас токенларни чиқариш ва муомалага киритиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун мўлжалланган электрон майдонча; |
listing — the process of admitting crypto-assets by a crypto-exchange for circulation on the electronic platform of a crypto-exchange; | листинг — крипто-биржа томонидан крипто-активларни крипто-биржанинг электрон платформасида муомалага чиқариш учун рухсат бериш жараёни; |
crypto-wallet address — a unique combination consisting of letters, numbers and symbols in a distributed data registry, which is used to send and receive crypto-assets from one crypto-wallet to another; | крипто-ҳамён манзили — маълумотларнинг тақсимланган реестридаги крипто-активларни бир крипто-ҳамёндан бошқасига юбориш ва қабул қилиш бўйича операцияларни амалга ошириш учун ишлатиладиган рақамлар, ҳарфлар ва белгилардан ташкил топган ноёб комбинация; |
trading participants — clients admitted by the crypto-exchange to trading in crypto-assets; | савдолар иштирокчилари — крипто-биржа томонидан крипто-активлар савдоларида қатнашишга рухсат этилган мижозлар; |