Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 23. Accounting and Storage of Precious Metals and Precious Stones | 23-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш |
Precious metals and precious stones shall be subject to mandatory accounting during extraction, production, use and sale. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қазиб олинаётганда, ишлаб чиқарилаётганда, улардан фойдаланилаётганда ҳамда улар реализация қилинаётганда ҳисобга олиниши шарт. |
Legal entities with a state share in the authorized fund (authorized capital) in the amount of 50 percent or more shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones in the manner prescribed by legislation. | Устав фондида (устав капиталида) 50 ва ундан ортиқ фоиз давлат улушига эга бўлган юридик шахслар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни қонунчиликда белгиланган тартибда амалга оширади. |
Legal entities that do not have a state share in the authorized fund (authorized capital) or with a state share of less than 50 percent, as well as individual entrepreneurs, shall carry out accounting and storage of precious metals and precious stones on the basis of independently developed technical documentation for working with precious metals and precious stones. | Устав фондида (устав капиталида) давлат улушига эга бўлмаган ёки 50 фоиздан кам миқдорда давлат улушига эга бўлган юридик шахслар, шунингдек якка тартибдаги тадбиркорлар қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ва сақлашни мустақил равишда ишлаб чиқилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш бўйича техник ҳужжатлар асосида амалга оширади. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones should be organized in such a way that they do not violate the economic interests of the Republic of Uzbekistan, the rights of producers and consumers of products (items) from precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий манфаатларини, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган маҳсулотлар (буюмлар) ишлаб чиқарувчилари ва истеъмолчиларининг ҳуқуқларини бузмайдиган тарзда ташкил этилиши керак. |
Accounting and storage of precious metals and precious stones shall be organized by name (type), weight (in grams, carats) and quality (by sample, content). | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш ҳамда сақлаш номи (тури), оғирлиги (граммларда, каратларда) ҳамда сифати (асиллик даражаси, таркиби) бўйича ташкил этилади. |
Refined precious metals, precious metals (nuggets) not subject to refining, and precious stones shall be subject to registration with their owners and come into circulation in accordance with this Law. | Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар, аффинаж қилинмайдиган қимматбаҳо металлар (ёмбилар) ва қимматбаҳо тошлар ўз эгаларида ҳисобга олиниши лозим ҳамда ушбу Қонунга мувофиқ муомалага чиқарилади. |
Legal entities that have discovered precious metals and precious stones as a result of a geological study of the subsoil shall take them into account in the manner established by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Ер қаърини геологик жиҳатдан ўрганиш натижасида, қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни аниқлаган юридик шахслар уларни Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан белгиланган тартибда ҳисобга олади. |
Article 24. Handling of Scrap and Waste of Precious Metals and Waste of Precious Stones | 24-модда. Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари билан боғлиқ ишларни амалга ошириш |
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be in the ownership, economic management or operational management of legal entities and individual entrepreneurs whose scrap and waste are generated as a result of the production, processing (treatment) and (or) use of precious metals and precious stones. | Қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни ишлаб чиқариш, уларга ишлов бериш (уларни қайта ишлаш) ва (ёки) улардан фойдаланиш натижасида қайси юридик шахсларда ва якка тартибдаги тадбиркорларда парчалар ҳамда чиқиндилар ҳосил бўлса, қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўша юридик шахсларнинг ва якка тартибдаги тадбиркорларнинг мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида бўлади. |
Legal entities, including military units and military formations, which generate scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, shall be obliged to collect and record them. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари ўзида ҳосил бўладиган юридик шахслар, шу жумладан ҳарбий қисмлар ва ҳарбий тузилмалар уларни тўплашни ҳамда ҳисобга олишни амалга ошириши шарт. |
Scrap and waste of precious metals and waste of precious stones can be: | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари: |
independently processed (treated) by legal entities and individual entrepreneurs who own, have economic control or operational management of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, for their reuse in their own production; | ўз мулкида, хўжалик юритувида ёки оператив бошқарувида қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари бўлган юридик шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар томонидан ўзининг ишлаб чиқаришида улардан қайта фойдаланиш учун мустақил равишда қайта ишланиши (уларга ишлов берилиши); |
transferred for processing (treatment) to legal entities that have the right to collect (procure) and process scrap and waste of precious metals and waste of precious stones. | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини тўплаш (тайёрлаш) ва қайта ишлаш ҳуқуқига эга бўлган юридик шахсларга қайта ишлаш (ишлов бериш) учун топширилиши мумкин. |
Scrap and waste of precious metals can be transferred or sold to refineries. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари аффинаж корхоналарига топширилиши ёки реализация қилиниши мумкин. |
Waste precious stones can be sold for further production and recovery in the prescribed manner. | Қимматбаҳо тошлар чиқиндилари белгиланган тартибда кейинчалик ишлаб чиқариш ва рекуперация қилиш учун реализация қилиниши мумкин. |
Scrap and waste of precious metals must be subjected to pre-treatment to remove materials that cover precious metals (ceramics, plastics, and others) in preparation for delivery to processing plants. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишловчи корхоналарга топшириш учун тайёрлаш жараёнида ушбу парчалар ва чиқиндилар қимматбаҳо металларни қоплаб турган материалларни (сопол, пластмасса ва бошқа шу кабиларни) олиб ташлаш учун дастлабки ишловдан ўтказилиши керак. |
Processing (treatment) of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones shall be carried out in accordance with this Law or other acts of legislation. | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошларнинг чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ушбу Қонунга ёки бошқа қонунчилик ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади. |
Business entities that purchase (procurement) scrap and waste of precious metals shall have the right to: | Қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини сотиб олишни (олишни) амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари қуйидаги ҳуқуқларга эга: |
independently process (treatment) the scrap and waste of precious metals they have acquired, if they have the right to carry out this activity on the basis of a notification procedure established by law; | ўзи олган қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини мустақил равишда қайта ишлашни (уларга ишлов беришни) амалга ошириш, агар улар қонунчиликда белгиланган хабардор қилиш тартиби асосида мазкур фаолиятни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлса; |