USA English ‹ › UZ Uzbek

Found all: 4500 words & 2 translates

English Ўзбек
The Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the procurators subordinate to him shall supervise the strict and uniform observance of laws on the territory of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида қонунларнинг аниқ ва бир хилда бажарилиши устидан назоратни Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори ва унга бўйсунувчи прокурорлар амалга оширади.
The Procurator-General of the Republic of Uzbekistan shall direct the centralized system of bodies of the procurator’s office. Прокуратура органларининг ягона марказлаштирилган тизимига Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори бошчилик қилади.
The Procurator of the Republic of Karakalpakstan shall be appointed by the supreme representative body of the Republic of Karakalpakstan as agreed with the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan. Қорақалпоғистон Республикасининг Прокурори Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори билан келишилган ҳолда Қорақалпоғистон Республикасининг олий вакиллик органи томонидан тайинланади.
Procurators of regions, districts, cities and towns shall be appointed by the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan. Вилоятларнинг прокурорлари, туман ва шаҳар прокурорлари Ўзбекистон Республикасининг Бош прокурори томонидан тайинланади.
The term of office shall be five years for the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan, the Procurator of the Republic of Karakalpakstan, procurators of regions, districts, cities and towns. Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Қорақалпоғистон Республикаси Прокурорининг, вилоят, туман ва шаҳар прокурорларининг ваколат муддати — беш йил.
Bodies of the Procurator’s Office of the Republic of Uzbekistan shall exercise their powers independently of any state bodies, public associations and officials, and shall be subject solely to law. Ўзбекистон Республикаси прокуратура органлари ўз ваколатларини ҳар қандай давлат органлари, жамоат бирлашмалари ва мансабдор шахслардан мустақил ҳолда, фақат қонунга бўйсуниб амалга оширадилар.
Procurators for the term of their powers shall suspend their membership in political parties and other public associations pursuing political goals. Прокурорлар ўз ваколатлари даврида сиёсий партияларга ва сиёсий мақсадларни кўзловчи бошқа жамоат бирлашмаларига аъзоликни тўхтатиб турадилар.
Organization, powers and procedure for the work of bodies of the procurator’s office shall be specified by law. Прокуратура органларини ташкил этиш, уларнинг ваколатлари ва фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади.
On the territory of the Republic of Uzbekistan shall be prohibited establishment and functioning of private, cooperative organizations, public associations and their branches independently conducting any operational work, investigations, inquiries and other functions connected with combating crime. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида жиноятчиликка қарши кураш бўйича тезкор-қидирув, тергов ва бошқа махсус вазифаларни мустақил равишда бажарувчи хусусий кооператив ташкилотлар, жамоат бирлашмалари ва уларнинг бўлинмаларини тузиш ҳамда уларнинг фаолият кўрсатиши таъқиқланади.
The Republic of Uzbekistan shall have independent financial, monetary and credit systems. Ўзбекистон Республикаси ўз молия ва пул-кредит тизимига эга.
The state budget of Uzbekistan shall consist of the national budget, the budget of the Republic of Karakalpakstan and local budgets. Ўзбекистоннинг Давлат бюджети Республика бюджетидан, Қорақалпоғистон Республикаси бюджетидан ва маҳаллий бюджетлардан иборат.
The Republic of Uzbekistan shall have a single taxation system. The right to determine taxes shall belong to the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ягона солиқ тизими амал қилади. Солиқлар жорий қилишга фақат Ўзбекистон Республикасининг Олий Мажлиси ҳақли.
The banking system of the Republic of Uzbekistan shall be directed by the Central Bank of the Republic. Ўзбекистон Республикасининг банк тизимини республика Марказий банки бошқаради.
The Armed Forces of the Republic of Uzbekistan shall be formed to defend the state sovereignty and territorial integrity of the Republic of Uzbekistan, peaceful life and security of its population. Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Ўзбекистон Республикасининг давлат суверенитетини ва ҳудудий яхлитлигини, аҳолининг тинч ҳаёти ва хавфсизлигини ҳимоя қилиш учун тузилади.
The structure and organization of the Armed Forces shall be specified by law. Қуролли Кучларнинг тузилиши ва уларни ташкил этиш қонун билан белгиланади.
The Republic of Uzbekistan shall maintain the Armed Forces to ensure its security at a level of reasonable sufficiency. Ўзбекистон Республикаси ўз хавфсизлигини таъминлаш учун етарли даражада қуролли кучларига эга.
The Constitution of the Republic of Uzbekistan shall be altered by law adopted by a majority, not less than two thirds of the total number accordingly of deputies of the Legislative Chamber and members of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, or by referendum of the Republic of Uzbekistan. Ўзбекистон Республикасининг Конституциясига ўзгартиришлар тегишинча Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси депутатлари ва Сенати аъзолари умумий сонининг камида учдан икки қисмидан иборат кўпчилиги томонидан қабул қилинган қонун ёки Ўзбекистон Республикасининг референдуми билан киритилади.

Uzbekistan’s chairmanship in the SCO has fallen on a dynamic period, fraught with various events and trends – the period of the «historical rift», when one era comes to an end and another begins – thus far unpredictable and unknown.

Ўзбекистоннинг Шанхай ҳамкорлик ташкилотига раислиги дунё миқёсида шиддатли жараёнлар кечаётган ўзига хос “тарихий эврилиш” палласига тўғри келди – бир тарихий давр ниҳоясига етмоқда ҳамда башорат қилиш мушкул бўлган янги бир давр бошланмоқда.

In these circumstances, it is obvious that no country alone can hope to avoid or cope with these global risks and challenges. Бундай мураккаб шароитда бир хақиқат аниқ: ҳеч бир мамлакат ёлғиз ҳолда ушбу глобал хавф-хатарларни четлаб ўтиш ёки бартараф этишга қодир эмас.

There is only one way out of the dangerous spiral of problems in an interconnected world where we all live today - through a constructive dialogue and multilateral cooperation based on consideration and respect to the interests of everyone.

Бугун биз яшаётган, жараёнлар ўзаро чамбарчас боғланган дунёда хавфли муаммолар гирдобидан чиқишнинг яккаю ягона йўли – конструктив мулоқот ва ҳар бир тарафнинг манфаатларини ҳисобга олиш ва ҳурмат қилишга асосланган кўп томонлама ҳамкорликдир.