USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall inform the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan about the facts of non-fulfillment by legal entities of contractual obligations for the sale of precious metals for state needs. Юридик шахслар томонидан қимматбаҳо металларни давлат эҳтиёжлари учун реализация қилиш бўйича шартномавий мажбуриятлар бажарилмаганлиги фактлари юзасидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасини хабардор қилади.
The Central Bank of the Republic of Uzbekistan shall have the right to refuse in writing the exercise of the priority right to purchase refined precious metals in order to replenish its assets in precious metals. In this case, industrial production entities and refineries shall have the right to sell refined precious metals through exchanges or under direct contracts. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ўзининг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олишга бўлган устувор ҳуқуқини амалга оширишдан ёзма равишда воз кечишга ҳақли. Бу ҳолда саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни биржалар орқали ёки тўғридан-тўғри шартномалар бўйича реализация қилиш ҳуқуқига эга.
Acquisition of refined precious metals within the framework of the state's priority right shall be carried out at prices calculated using prices prevailing on the international market, minus transportation costs, sales costs and a quality discount, which is applied in the event of the purchase of refined precious metal that does not meet international quality standards, applied by the London Bullion Market Association and designated in the documents of this association as the standard “London good delivery”. Давлатнинг устувор ҳуқуқини амалга ошириш доирасида аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни сотиб олиш халқаро бозорда шаклланган нархлардан фойдаланган ҳолда ҳисоб-китоб қилинган нархлар бўйича амалга оширилади, бунда транспорт харажатлари, реализация қилиш харажатлари ҳамда Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмаси томонидан қўлланиладиган ва мазкур уюшманинг ҳужжатларида «London good delivery» стандарти сифатида белгиланган халқаро сифат стандартларига жавоб бермайдиган аффинаж қилинган қимматбаҳо металл сотиб олинган тақдирда қўлланиладиган сифат учун чегирмалар чиқариб ташланади.
Nuggets of precious metals that cannot be classified as unique, mineralogical collection samples of these nuggets can be sold at contractual prices by subjects of industrial mining and artisanal mining in accordance with the legislation. Ноёб тоифасига киритилиши мумкин бўлмаган қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ушбу ёмбиларнинг минералогик коллекция намуналари саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан қонунчиликка мувофиқ шартномавий нархларда реализация қилиниши мумкин.
Precious metals and precious stones that are not sold on a priority basis can be sold by industrial mining entities and artisanal mining entities, as well as used in their own production as a pledge or other financial obligation. Устувор тартибда сотилмай қолган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олувчи субъектлар ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан реализация қилиниши, шунингдек улардан ўз ишлаб чиқаришида, гаров нарсаси ёхуд бошқа молиявий мажбурият сифатида фойдаланилиши мумкин.
Article 22. State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan 22-модда. Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди 
The State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan (hereinafter referred to as the State Fund) shall be replenished by: Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди (бундан буён матнда Давлат фонди деб юритилади) қуйидагилар ҳисобига тўлдирилади:
precious metals and precious stones, including unique nuggets of precious metals and unique precious stones, acquired at the expense of the State budget of the Republic of Uzbekistan; Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети маблағлари ҳисобидан харид қилинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, шу жумладан ноёб қимматбаҳо металлар ёмбилари ва ноёб қимматбаҳо тошлар;
seized in the manner prescribed by law of precious metals and precious stones, products (items) from them, scrap and waste of precious metals and waste of precious stones; қонунда белгиланган тартибда олиб қўйилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар, улардан ясалган маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндилари;
jewelry and other products made of precious metals and precious stones purchased from individuals and legal entities of historical, artistic or other cultural significance; жисмоний ва юридик шахслардан сотиб олинган, тарихий, бадиий ёки бошқа маданий аҳамиятга эга бўлган қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар;
hoards of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар хазиналари;
ownerless precious metals and precious stones; эгасиз қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;
precious metals and precious stones transferred to the state by the right of inheritance and donation; ворислик ва ҳадя ҳуқуқи бўйича давлатга ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар;
state awards and gifts made of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган давлат мукофотлари ва совғалари;
precious metals and precious stones credited to the State Fund on other grounds established by legislation. қонунчиликда белгиланган бошқа асослар бўйича Давлат фондига ўтказиладиган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар.
Precious metals and precious stones credited to the State Fund shall be state property. Давлат фондига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат мулки ҳисобланади.
Replenishment of the State Fund with precious metals and precious stones, as well as their spending shall be carried out in accordance with the decisions of the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan within the funds provided for in the parameters of the State Budget of the Republic of Uzbekistan for the corresponding year. Давлат фондини қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан тўлдириш, шунингдек уларни сарфлаш Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорларига мувофиқ тегишли йил учун Ўзбекистон Республикаси Давлат бюджети параметрларида назарда тутиладиган маблағлар доирасида амалга оширилади.
The organization of the purchase of precious metals and precious stones to the State Fund shall be carried out by the Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan jointly with the Central Bank of the Republic of Uzbekistan. Давлат фондига қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишни ташкил этиш Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси Марказий банк билан биргаликда амалга оширилади.
The Ministry of Finance of the Republic of Uzbekistan shall submit to the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan a report on the replenishment and expenditure of the valuables of the State Fund for the reporting financial year. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги молиявий ҳисобот йилида Давлат фонди қимматликларини тўлдириш ва сарфлаш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисобот тақдим этади.
Chapter 5. Accounting, Storage, Use and Sale of Precious Metals and Precious Stones 5-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни ҳисобга олиш, сақлаш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни реализация қилиш