USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
Concealment of mined precious metals and precious stones, including their non-sale within six months, as well as violation of the requirements for safe work, resulting in serious bodily injury or death of a person, shall be grounds for termination of the right to use subsoil plots for artisanal mining of precious metals and precious stones in the manner prescribed by legislation. Қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни яшириш, шу жумладан уларни олти ой ичида реализация қилмаслик, шунингдек ишларни хавфсиз олиб бориш талабларининг инсонга оғир тан жароҳатлари етказилишига ёки унинг ўлимига сабаб бўлган бузилиши қонунчиликда белгиланган тартибда қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга ошириш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқини тугатиш учун асос бўлади.
Precious metals refining activities shall be carried out by refining enterprises on the basis of a license issued in accordance with the established procedure. Қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолият аффинаж корхоналари томонидан белгиланган тартибда бериладиган лицензия асосида амалга оширилади.
Refined precious metals shall include precious metals brought to the following parameters by refining: Аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар жумласига аффинаж қилиш йўли билан қуйидаги кўрсаткичларга етказилган қимматбаҳо металлар киради:
in refined gold - at least 995 weight units of chemically pure precious metal per one thousand weight units of the precious metal alloy; аффинаж қилинган олтинда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 995 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;
in refined silver, platinum, palladium, rhodium, ruthenium, osmium - at least 999 weight units of chemically pure precious metal per one thousand weight units of the precious metal alloy; аффинаж қилинган кумуш, платина, палладий, родий, рутений, осмийда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 999 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл;
in refined iridium - not less than 998 weight units of chemically pure precious metal per one thousand weight units of the precious metal alloy. аффинаж қилинган иридийда — қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлиги ҳисобидан келиб чиқиб, 998 оғирлик бирлигидан кам бўлмаган кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл.
determine the percentage of chemically pure precious metal in the raw materials, products (items) transferred to them, as well as scrap and waste containing precious metals; ўзига берилган хом ашё, маҳсулот (буюмлар), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар таркибидаги кимёвий соф қимматбаҳо металлнинг фоизини аниқлаш;
participate in exchange trading for the purpose of buying and selling precious metals; қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва сотиш мақсадида биржа савдоларида иштирок этиш;
carry out the purchase of precious metals, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products from precious metals, as well as scrap and waste of precious metals; қимматбаҳо металларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металларни, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, қимматбаҳо металларнинг парчаларини ва чиқиндиларини сотиб олиш;
open points of purchase and sale of precious metals; қимматбаҳо металларни сотиб олиш ва реализация қилиш пунктларини очиш;
sell to individuals and legal entities measured bars of their own production. In this respect, the cost of selling bars shall be set by the producers independently in the amount of not less than the morning fixing price of the London Precious Metals Exchange and the exchange rate of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan on the day of the calculation. ўзи ишлаб чиқарган ўлчовли қуймаларни жисмоний ва юридик шахсларга реализация қилиш. Бунда қуймаларни реализация қилиш қиймати ишлаб чиқарувчилар томонидан Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг эрталабки фиксинги баҳосидан ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг ҳисоб-китоб амалга оширилаётган кундаги курсидан кам бўлмаган миқдорда мустақил равишда белгиланади.
Article 20. Manufacture of Jewelry and Other Products from Precious Metals and Precious Stones 20-модда. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш
The activity of manufacturing jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be carried out on the basis of a notification procedure provided for by legislation. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолият қонунчиликда назарда тутилган хабардор қилиш тартиби асосида амалга оширилади.
Jewelry manufacturers shall have the right to purchase precious metals and precious stones, including those mined by artisanal mining, jewelry and other products made of precious metals and precious stones, jewelry scrap, precious metal discs for dental products, as well as their scrap, for manufacturing from them of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш учун қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, шу жумладан олтин изловчилар усулида қазиб олинган қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларни, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни, заргарлик буюмларининг парчаларини, қимматбаҳо металлардан тиш маҳсулотлар ясаш учун мўлжалланган дискларни, шунингдек уларнинг парчаларини сотиб олишга ҳақли.
If a jewelry manufacturer has a license to carry out activities related to the circulation of precursors, a license to carry out activities in the refining of precious metals shall not be required. Заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчида прекурсорлар муомаласи билан боғлиқ фаолиятни амалга ошириш учун лицензия бўлса, қимматбаҳо металлар аффинажи бўйича фаолиятни амалга ошириш учун лицензия олиш талаб этилмайди.
Business entities engaged in the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones shall be entitled to trade in jewelry of their own production. In this respect, they shall not be subject to the notification procedure established for persons engaged in the sale of jewelry and other products made of precious metals and precious stones. Қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари ўзлари ишлаб чиқарган заргарлик буюмларининг савдосини амалга оширишга ҳақли. Бунда уларга нисбатан қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар реализацияси бўйича фаолиятни амалга оширувчи шахслар учун белгиланган хабардор қилиш тартиби татбиқ этилмайди.
Article 21. Priority Right to Purchase Precious Metals and Precious Stones 21-модда. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ
The Republic of Uzbekistan, represented by its authorized state bodies, shall have a priority right to purchase precious metals and precious stones mined from subsoil plots. Ер қаъри участкаларидан қазиб олинган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олишга бўлган устувор ҳуқуқ Ўзбекистон Республикасига ваколатли давлат органлари тимсолида тегишли бўлади.
Nuggets of precious metals and precious stones, which, in accordance with the procedure established by the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan, are to be classified as unique, must be offered by the subjects of industrial and artisanal mining to the authorized state body for acquisition on a priority basis. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланган тартибга мувофиқ ноёб тоифасига киритилиши лозим бўлган қимматбаҳо металлар ёмбилари ҳамда қимматбаҳо тошлар саноат усулида ва олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектлар томонидан ваколатли давлат органига устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этилиши керак.
Subjects of industrial production and refineries, when selling refined precious metals, shall offer them for purchase on a priority basis to the Central Bank of the Republic of Uzbekistan in order to replenish its assets in precious metals, unless otherwise stipulated by the terms of the state order. Агар давлат буюртмаси шартларида бошқача тарзда шартлашилмаган бўлса, cаноат усулида қазиб олувчи субъектлар ва аффинаж корхоналари аффинаж қилинган қимматбаҳо металларни реализация қилишда уларни Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига унинг қимматбаҳо металлардаги активларини тўлдириш мақсадида устувор тартибда сотиб олиш учун таклиф этади.