Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
State control over the refining activities of legal entities (regardless of the form of ownership) engaged in the industrial extraction of precious metals shall be ensured by carrying out measures to control the production, processing, use, sale, storage and accounting of precious metals at the production facilities of these legal entities. | Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларнинг (мулкчилик шаклидан қатъи назар) аффинаж қилишга доир фаолияти устидан давлат назорати мазкур юридик шахсларнинг ишлаб чиқариш объектларида қимматбаҳо металларнинг ишлаб чиқарилиши, қайта ишланиши, улардан фойдаланилиши, реализация қилиниши, уларнинг сақланиши ва ҳисобга олиниши устидан назорат тадбирларини ўтказиш йўли билан таъминланади. |
State control over the refining activities of legal entities engaged in the industrial extraction of precious metals shall be carried out on the basis of a schedule of measures for conducting control in relation to the relevant structural divisions of these legal entities. | Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назорати ушбу юридик шахсларнинг тегишли таркибий бўлинмаларига нисбатан назоратни ўтказишга доир тадбирларнинг режа-жадвали асосида амалга оширилади. |
When exercising state control over the refining activities of legal entities engaged in the industrial extraction of precious metals, authorized persons of the Assay Chamber shall have the right to conduct: | Қимматбаҳо металларни саноат усулида қазиб олишни амалга оширувчи юридик шахсларда аффинаж қилишга доир фаолиятнинг давлат назоратини амалга оширишда Асиллик даражасини белгилаш палатасининг ваколатли шахслари: |
examination, inspection and view of production units where acceptance, shipment, sampling, chemical analysis, storage, production (refining) of precious metals and manufacture of products (items) from refined precious metals are carried out; | қимматбаҳо металларни қабул қилишни, жўнатишни, улардан намуналар олишни, уларнинг кимёвий таҳлилларини ўтказишни, уларни сақлашни, ишлаб чиқаришни (аффинаж қилишни), аффинаж қилинган қимматбаҳо металлардан маҳсулот (буюмлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи ишлаб чиқариш бўлинмаларини текширувдан ўтказишга, айланиб чиқишга ва кўздан кечиришга; |
verification of the compliance of the production of precious metals at all technological stages and stages of processing (operations, redistribution) with the requirements of technological documentation; | қайта ишлашнинг барча технологик жараёнларида ва қайта ишлаш босқичларида (операцияларда, жараёнларда) қимматбаҳо металларни ишлаб чиқаришнинг технологик ҳужжатлар талабларига мувофиқлигини текширишга; |
checking the availability and correctness of maintaining documentation on the procedure for receiving, spending, accounting, movement and storage of precious metals; | қимматбаҳо металларни олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига доир ҳужжатларнинг мавжудлигини ва тўғри юритилишини текширишга; |
verification of the correctness of the work with respect to determination of the content of precious metals in incoming raw materials, finished products (items), scrap and waste of precious metals; | келиб тушаётган хом ашё, тайёр маҳсулот (буюмлар), қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндилари таркибидаги қимматбаҳо металларни аниқлаш ишларининг тўғри бажарилаётганлигини текширишга; |
verification of the correctness of transactions with raw materials containing precious metals; | таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашё билан боғлиқ операцияларнинг тўғри амалга оширилишини текширишга; |
verification of compliance with the procedure for receiving, spending, accounting, movement and storage of precious metals and products (items) from them, as well as maintaining relevant reports; | қимматбаҳо металларни ва улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) олиш, сарфлаш, ҳисобга олиш, уларнинг ҳаракати ҳамда уларни сақлаш тартибига риоя этилишини, шунингдек тегишли ҳисобот юритилишини текширишга; |
verification of ensuring the most complete extraction of precious metals from raw materials in accordance with technological standards; | технологик нормативларга мувофиқ қимматбаҳо металларни хом ашёдан иложи борича тўлиқ ажратиб олиш таъминланишини текширишга; |
verification of ensuring the completeness of accounting, collection, processing of scrap and waste of precious metals; | қимматбаҳо металларнинг парчалари ва чиқиндиларини тўлиқ ҳисобга олиш, тўплаш, қайта ишлаш таъминланишини текширишга; |
verification of compliance with the norms of loss of precious metals in operations; | қимматбаҳо металларнинг операциялар бўйича йўқотилишлари нормаларига риоя этилишини текширишга; |
verification of standards for returnable and conditioned waste of precious metals obtained as a result of refining; | аффинаж қилиш натижасида олинган қимматбаҳо металларнинг қайтарилувчи ва кондицияли чиқиндилари нормативларини текширишга; |
reconciliation (analysis) of the correctness of accounting for conditioned waste, from which the extraction of precious metals cannot be carried out using the technology operating at the refinery; | аффинаж корхонасида амалда бўлган технология бўйича таркибидан қимматбаҳо металларни ажратиб олишни амалга ошириш имконияти бўлмаган кондицияли чиқиндиларни ҳисобга олишнинг тўғрилигини солиштириб кўришга (таҳлил қилишга); |
inventory of precious metals; | қимматбаҳо металларни инвентаризация қилишга; |
checking the timeliness and completeness of the presentation of metallurgical balances of precious metals. | қимматбаҳо металларнинг металлургияга оид баланслари ўз вақтида ва тўлиқ тақдим этилишини текширишга ҳақли. |
Chapter 4. Extraction and Production of Precious Metals and Precious Stones | 4-боб. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш ҳамда ишлаб чиқариш |
Article 15. Use of Subsoil Plots Containing Precious Metals and Precious Stones | 15-модда. Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш |
The right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones, for individuals and legal entities, shall arise from the moment they receive, in the prescribed manner, the appropriate permit issued by the State Committee of the Republic of Uzbekistan for Geology and Mineral Resources. | Таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи жисмоний ҳамда юридик шахсларда улар қонунчиликда белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси томонидан бериладиган тегишли рухсатнома олган пайтдан эътиборан юзага келади. |
After the termination of the right to use subsoil plots, individuals and legal entities that have been mining precious metals and precious stones shall be required to take measures to reclaim subsoil plots and bring them into a condition suitable for further use. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олишни амалга оширувчи жисмоний ва юридик шахслар ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқи тугаганидан кейин ер қаъри участкаларини рекультивация қилиш ҳамда уларни келгусида фойдаланиш учун яроқли ҳолатга келтириш юзасидан чоралар кўриши шарт. |