Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
However, no matter what obstacles and hardships, the tense and urgent problems we are going to face with, we don’t have a right to adopt resolutions in rush and in a chaotic way, and we don’t have a right to allow for poorly thought-out actions. | Бироқ, йўлимизда қандай тўсиқ ва қийинчиликлар, кескин ва долзарб муаммоларга дуч келсак ҳам, шошма-шошарлик билан, пала-партиш қарорлар қабул қилишга, яхши ўйлаб кўрилмаган хатти-ҳаракатларга йўл қўйишга ҳаққимиз йўқ. |
Our task is to strictly implement our model of progress and renewal based on the accumulated experience and advanced international practice. In this respect, in order to achieve the near and mid-term objectives, we need to act with a resolve. | Бизнинг вазифамиз – тўпланган тажриба ва илғор халқаро амалиётга суянган ҳолда, ўзимизнинг тараққиёт ва янгиланиш моделимизни қатъий амалга оширишдан иборат. Шу борада яқин ва ўрта муддатга белгиланган марраларга эришиш учун қатъият билан ҳаракат қилишимиз зарур. |
In order to implement in practice, the demand related to having a constant dialogue with our people, I propose before adopting this Strategy, it should be announced in the mass media and broadly discussed among our people. | Халқимиз билан доимий мулоқот қилишга доир талабни амалда бажариш учун ушбу Стратегияни қабул қилишдан олдин уни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиб, эл-юртимиз ўртасида кенг муҳокама қилишни таклиф этаман. |
It is well-known that in accordance with Article 98 of our Constitution, the responsibility for successful implementation of the priority tasks of the economic and social reforms was laid on the Cabinet of Ministers, each and every member of the Government and the heads of the state and economic governance bodies. | Маълумки, Конституциямизнинг 98-моддасига мувофиқ, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотларнинг устувор вазифаларини муваффақиятли ҳал этиш учун жавобгарлик Вазирлар Маҳкамаси, ҳукуматнинг ҳар бир аъзоси, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари раҳбарлари зиммасига юклатилган. |
In this regard, I want to propose one suggestion. That is to say, the action program of the Cabinet of Ministers proposed at the joint sessions of the Oliy Majlis chambers on January 23, 2015 and September 8 this year must be further clarified, and proceeding from the latest requirements, the additions must be introduced into it. This is an urgent task. | Шу муносабат билан бир таклиф киритмоқчиман. Яъни, Олий Мажлис палаталарининг 2015 йил 23 январдаги ва жорий йилнинг 8 сентябрдаги қўшма мажлисларида таклиф этилган Вазирлар Маҳкамасининг ҳаракат дастурини янада аниқлаштириб, ҳозирги талаблардан келиб чиққан ҳолда, унга қўшимчалар киритиш лозим. Бу – кечиктириб бўлмайдиган вазифадир. |
We need to evaluate the efficiency of the work of the Government and personally its new leadership based on these particular criteria. | Ҳукумат ва шахсан унинг янги раҳбарияти фаолияти самарасини биз айнан шу мезонлар асосида баҳолашимиз зарур. |
With such an aim in the coming days the executive structure of the Cabinet of Ministers will be reviewed and adopted. The major goal of such changes is to elaborate the most optimal and effective system of state and economic governance bodies based on the accumulated experience and in line with the broad-scale new objectives on social-economic development of our country. | Шу мақсадда яқин кунларда Вазирлар Маҳкамасининг ижро этувчи тузилмаси қайта кўриб чиқилади ва тасдиқланади. Бундай ўзгартиришлардан асосий мақсад – тўпланган тажриба асосида ва мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича олдимизда турган кенг кўламли янги вазифаларга мувофиқ, давлат ва хўжалик бошқаруви органларининг энг оптимал ва самарали тизимини ишлаб чиқишдан иборат. |
Besides, we are also facing the tasks in terms of realization of the set of measures related to radical improvement of the activity of such central governance bodies as the Ministry of Economy, Ministry of Finance, Ministry of Foreign Economic Relations, Investments and Trade, the State Committee for Privatization, Demonopolization and Development of Competition, customs system and other departments. | Олдимизда марказий бошқарув органлари – Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги, Хусусийлаштириш, монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитаси, божхона тизими ва бошқа идоралар фаолиятини тубдан яхшилашга доир комплекс чора-тадбирларни амалга ошириш вазифаси ҳам турибди. |
Unfortunately, at present their activity significantly lags behind the latest requirements of life and economic reforms. Therefore, we have also invited the heads of all large commercial banks to our session. From now on, their major goal is to radically change the methods of their work and secure the true trust of our citizens and entrepreneurs, and achieve to be a real assistant to them. | Афсуски, ҳозирги кунда уларнинг фаолияти бугунги ҳаёт ва иқтисодий ислоҳотлар талабларидан анча ортда қолмоқда. Шунинг учун биз бугунги йиғилишимизга барча йирик тижорат банклари раҳбарларини ҳам таклиф этганмиз. Уларнинг бош вазифаси – бундан кейин ўз иш услубларини тубдан ўзгартириб, фуқароларимиз ва тадбиркорларнинг ҳақиқий ишончини қозонишга ва уларга ҳақиқий кўмакдош бўлишга эришишдан иборат. |
The main goal of this policy is to create the broad conditions and opportunities for each and every citizen to realize his strength and capacity, his talent and potential. | Бу сиёсатнинг асосий мақсади шундан иборатки, биз ҳар бир фуқаро ўзининг куч ва имконияти, қобилияти ва салоҳиятини рўёбга чиқариши учун кенг шароит ва имконият яратиб беришимиз керак. |
I ask the leadership of the Cabinet of Ministers to comprehensively and thoroughly implement these tasks and provide a detailed report on this at the governmental meeting due next year in January. | Вазирлар Маҳкамаси раҳбариятидан бу вазифаларни ҳар томонлама пухта бажаришни ва келгуси йил январь ойида ўтказиладиган Ҳукумат мажлисида бу ҳақда батафсил ҳисобот беришни сўрайман. |
You are well aware that at the festive ceremony held on the occasion of the anniversary of our Constitution, I have addressed to the deputies and senators with one proposal. My proposal was about that with an aim to create the influential mechanisms of the parliamentary and public control, it was necessary to introduce the procedure according to which they should learn the true state of affairs in the cities and districts and introduce the report of the relevant heads to the sessions of the councils of people’s deputies. | Хабарингиз бор, мен Конституциямиз қабул қилинган кунга бағишлаб ўтказилган ўша йиғилишда депутатлар ва сенаторларга бир таклиф билан мурожаат қилган эдим. Яъни, парламент ва жамоатчилик назоратининг таъсирчан механизмларини шакллантириш мақсадида шаҳар ва туманларда ҳақиқий аҳволни ўрганиб, тегишли раҳбарларнинг ҳисоботини халқ депутатлари кенгашлари сессияси муҳокамасига киритиш тартибини жорий этишни таклиф этган эдим. |
For this purpose, the deputies and senators of Oliy Majlis, elected from each region, on a monthly basis need to travel to a district for 10-12 days. They should thoroughly learn, analyze and draw the relevant conclusions about the activity of the local government bodies, prosecutor’s office and interior department. Based on this, our distinguished Speaker and the Chairman of Senate must lead the discussions of these issues with local kengashes (councils). If such a system is introduced, certainly, tomorrow it will give its positive efficiency. | Бунинг учун ҳар қайси вилоятдан сайланган Олий Мажлис депутатлари ва сенаторлар ҳар ойда 10-12 кун давомида бир туманда бўлиб, ҳокимият идоралари, прокуратура ва ички ишлар бўлимининг фаолиятини пухта ўрганиб, таҳлил қилиши ҳамда тегишли хулоса беришлари лозим бўлади. Шу асосда ҳурматли Спикер ва Сенат Раиси жойларда ўзлари бош бўлиб, маҳаллий кенгашларда ана шундай муҳокамалар ўтказиш тизими жорий этилса, бу ишлар эртага албатта ўзининг ижобий самарасини беради. |
The second task – it is necessary to undertake monitoring the implementation in practice of the Law “On the parliamentary supervision” in all spheres, including learning and introducing the advanced experience of foreign countries in this respect. | Иккинчи вазифа – «Парламент назорати тўғрисида»ги қонуннинг амалдаги ижросини барча соҳаларда мониторинг қилиш, шунингдек, бу борада хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини ўрганиш ва жорий этиш зарур. |
Therefore, yesterday an important issue was discussed at the session of the Senate of Oliy Majlis and the relevant resolution was adopted. | Шунинг учун кеча Олий Мажлис Сенати йиғилишида муҳим бир масала муҳокама қилиниб, тегишли қарор қабул қилинди. |
It is well-known that one of our priority tasks in the sphere of economy is to further consolidate the economic ties with foreign states and further enhance the international prestige of Uzbekistan through broadly propagating its economic capabilities abroad, accelerate the attraction of investments and further developing the sphere of tourism. | Маълумки, мамлакатимизнинг чет давлатлар билан иқтисодий алоқаларини янада мустаҳкамлаш ва хорижда республикамизнинг иқтисодий имкониятларини кенг тарғиб қилиш орқали унинг халқаро нуфузини янада ошириш, инвестицияларни жалб қилишни жадаллаштириш, туризм соҳасини янада ривожлантириш иқтисодий соҳадаги устувор вазифаларимиздан бири ҳисобланади. |
Thus, with an aim to create the system of effective parliamentary supervision over the activity of the Ministry of Foreign Affairs and other state departments in this direction, the post of the First Deputy Chairman of Senate was instituted. From now on the activity of the relevant Senate committee will be radically improved. | Шу боис Ташқи ишлар вазирлиги ва бошқа давлат идораларининг бу йўналишлардаги фаолияти устидан самарали парламент назорати тизимини яратиш мақсадида Сенат раисининг биринчи ўринбосари лавозими жорий этилди ва бундан буён Сенатнинг тегишли қўмитаси фаолияти тубдан такомиллаштирилади. |
All of us are well aware that we need to carry out a lot aimed at enhancing the entire system of work with cadres in order to implement the broad-scale tasks before us. | Ҳаммамиз яхши тушунамизки, олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни бажариш учун кадрлар билан ишлашнинг бутун тизимини такомиллаштиришга доир бир қатор ишларни албатта амалга оширимиз керак. |
At present, it can be observed that in many instances in state and governance bodies the utilization of cadre potential, distribution of their duties and authorities is not reasonably and efficiently arranged. | Ҳозирги вақтда давлат ва ҳокимият идораларида кўп ҳолларда кадрлар салоҳиятидан фойдаланиш, уларнинг вазифа ва ваколатлари тақсимоти оқилона ва самарали йўлга қўйилмагани сезилмоқда. |
This is the requirement of contemporary time. If we do not fulfill this work ourselves in order to accomplish our tasks and objectives, no one will come from beyond and do it for us. From this point of view, I believe the time has come to develop a targeted program, which would encompass the important issues of forming the practical cadre reserve, their training and retraining. | Бу – замон талаби. Олдимизга қўйган мақсад-муддаоларга етиш учун бу ишларни ўзимиз қилмасак, бошқа ҳеч ким бизга четдан келиб қилиб бермайди. Шу нуқтаи назардан қараганда, кадрларнинг амалий захирасини шакллантириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлашнинг муҳим масалаларини ўз ичига оладиган мақсадли дастурни ишлаб чиқиш вақти келди, деб ўйлайман. |