USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
All of us are well-aware that Uzbekistan is rich with raw and natural resources and boasts with powerful economic and human potential. However, our biggest wealth is an enormous intellectual and spiritual potential of our people. We know well and highly cherish that our respected intelligentsia – the people of science, techniques, and above all, our academicians, the people culture, literature, art and the representatives of sport are diligently and selflessly working in creating and further multiplying this potential. Барчамизга аёнки, Ўзбекистон бой қазилма ва табиий ресурсларга, қудратли иқтисодий ва инсоний салоҳиятга эга. Бироқ бизнинг энг катта бойлигимиз – бу халқимизнинг улкан интеллектуал ва маънавий салоҳиятидир. Бу салоҳиятни яратиш ва янада кўпайтиришда ҳурматли зиёлиларимиз – илм-фан ва техника намояндалари, биринчи навбатда қадрли ва ҳурматли академикларимиз, маданият, адабиёт ва санъат, спорт соҳаларининг вакиллари бутун вужудини бериб, фидокорона меҳнат қилаётганларини биз яхши биламиз ва юксак қадрлаймиз.
Today, the pivotal appeal, namely “Our children must be stronger, more knowledgeable, smarter and certainly happier than us!” took a solid place in the minds and hearts of each of us, the parents and broad public. At present, the youth up to 30 years of age make up 32 percent of our country’s population, or 10 million people. The fact that our youth is turning into a decisive force of our today and tomorrow capable of rightfully assuming the responsibility for the future of our Homeland makes all of us proud and pleased. Шу мақсадда ҳукуматимиз томонидан аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқилади ва амалга оширилади. Бугунги кунда “Фарзандларимиз биздан кўра кучли, билимли, доно ва албатта бахтли бўлишлари шарт!” деган ҳаётий даъват ҳар биримизнинг, ота-оналар ва кенг жамоатчиликнинг онги ва қалбидан мустаҳкам ўрин эгаллаган. Ҳозирги вақтда мамлакатимиз аҳолисининг 32 фоизини ёки 10 миллионини 30 ёшгача бўлган ёшларимиз ташкил этади. Ёшларимиз ҳақли равишда Ватанимизнинг келажаги учун жавобгарликни зиммасига олишга қодир бўлган, бугунги ва эртанги кунимизнинг ҳал этувчи кучига айланиб бораётгани барчамизга ғурур ва ифтихор бағишлайди.
We must take to the logical end our broad-scale work being accomplished in this sphere, in particular, our national programs adopted on education and upbringing. Бу соҳада олиб бораётган кенг миқёсли ишларимизни, хусусан, таълим-тарбия бўйича қабул қилинган умуммиллий дастурларимизни мантиқий якунига етказишимиз зарур.
With such a goal, the most important task of the Government, relevant ministries and departments, entire system of education, our esteemed teachers and professors is to take our work up to a new level on giving a comprehensive education to younger generation, upbringing it as physically and spiritually mature persons. The time itself necessitates upgrading our work aimed at creating the modern jobs for our younger generation and ensuring it to take a commendable place in life. Шу мақсадда Ҳукуматнинг, тегишли вазирлик ва идоралар ҳамда бутун таълим тизимининг, ҳурматли домлаларимиз ва профессор-ўқитувчиларнинг энг муҳим вазифаси – ёш авлодга пухта таълим бериш, уларни жисмоний ва маънавий етук инсонлар этиб тарбиялашдан иборатдир. Фарзандларимиз учун замонавий иш жойлари яратиш, уларнинг ҳаётда муносиб ўрин эгаллашини таъминлашга қаратилган ишларимизни янги босқичга кўтаришни даврнинг ўзи тақозо этмоқда.
Fourth, the implementation of the important principle and priority task as ensuring the steady growth of our economy will remain as a strategic objective for me as head of the state. Тўртинчидан, иқтисодиётимизнинг барқарор суръатлар билан ўсишини таъминлашдек муҳим тамойил ва устувор вазифани амалга ошириш, давлат раҳбари сифатида мен учун стратегик вазифа бўлиб қолади.
For this purpose, we need to more actively attract the foreign investments, advanced technologies and information-communication systems to all spheres. Бунинг учун хорижий сармоялар ва илғор технологияларни ҳамда ахборот-коммуникация тизимларини барча соҳаларга янада фаол жалб этишимиз зарур бўлади.
During the meetings with the voters, I became personally deeply convinced that this particular demand was resolutely supported not only by business persons, but also the broad layers of our population. Сайловчилар билан учрашувларда нафақат тадбиркорлар, балки аҳолимизнинг кенг қатлами ана шу талабни қатъий қўллаб-қувватлаганига шахсан ўзим чуқур ишонч ҳосил қилдим.
For this purpose, we have elaborated the concrete measures to gradually increase the wages, pensions, allowances and stipends and they will certainly be implemented. Шу мақсадда иш ҳақи, пенсия, нафақа ва стипендиялар миқдорини босқичма-босқич ошириб бориш бўйича биз аниқ чора-тадбирларни режалаштирганмиз ва улар албатта амалга оширилади.
Starting from 2017, the new system will be introduced on providing jobs for the population, first of all, the graduates of lyceums, vocational colleges and higher educational institutions. 2017 йилдан бошлаб аҳолини, авваламбор, лицейлар, касб-ҳунар коллежлари ва олий ўқув юртлари битирувчиларини иш билан таъминлаш масаласи бўйича янги тизим жорий этилади.
With an aim of protecting a human health, which is considered to be the priceless wealth for us, the Government should concentrate its attention on implementation of the set of measures on radically improving the sphere of healthcare, above all, the activity of its branches of primary healthcare and rural medical stations, further development of the specialized centers rendering services based on emergency healthcare and high technologies. In this respect, the other day the leadership cadres in the system of the Ministry of Healthcare have been entirely renewed and it can be said it was reinforced! Биз учун бебаҳо бойлик бўлган инсон саломатлигини асраш мақсадида соғлиқни сақлаш соҳасини, энг аввало, унинг бирламчи бўғинидаги бўлинмалари ва қишлоқ врачлик пунктлари фаолиятини тубдан такомиллаштириш, тез тиббий ёрдам ва юқори технологиялар асосида хизмат кўрсатадиган, ихтисослашган махсус марказларни янада ривожлантириш юзасидан чора-тадбирлар комплексини амалга ошириш Ҳукуматнинг эътибор марказида бўлиши даркор. Бу масалада куни кеча Соғлиқни сақлаш вазирлиги тизимидаги раҳбар кадрлар тўлиқ янгиланди ва айтиш мумкинки, уларнинг таркиби кучайтирилди.
You are well aware that some of the 15 targeted programs aimed at 2017-2021 were adopted and started to be implemented. In the near term, the work on approving the rest of them will be completed. Хабарингиз бор, 2017-2021 йилларга мўлжалланган 15 та мақсадли дастурнинг айримлари қабул қилиниб, уларнинг ижросига киришилди ва яқин вақт ичида шу йўналишдаги бошқа дастурларнинг барчасини тасдиқлаш бўйича ишлар тўлиқ якунланади.
From now on, the system will be established, according to which, not only the government, but also the relevant ministries and departments, economic entities, including the governors and mayors will be reporting on the outcomes of their activity in this direction. Their activity shall be evaluated based on the aforementioned. Therefore, I demand from each and every head and official to undertake a consistent and efficient work on this particular basis. Энди нафақат ҳукумат, балки мутасадди вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари, шунингдек, ҳокимларнинг ҳам бу борадаги фаолияти якунлари бўйича ҳисобот бериш тизими жорий этилади ва шунга қараб уларнинг ишига баҳо берилади. Шу сабабдан ҳар бир раҳбар ва мансабдор шахсдан айни шу асосда тизимли ва самарали иш олиб боришни талаб этаман.
- It is these people who brought us up and raised us. - It is these people who sustained all of us. - It is these people who have laid their trust in us and elected us as leaders. Ҳаммамизни тарбиялаган, вояга етказган – шу халқ. Барчамизга туз-насиба берган ҳам – шу халқ. Бизга ишонч билдирган, раҳбар қилиб сайлаган ҳам айнан шу халқ.
In the activity of all state bodies, we should switch to qualitatively absolutely new system on working with the population’s appeals. In particular, starting from 2017 the system will be introduced, according to which, the governors and mayors of all levels, the heads of prosecutor’s office and interior bodies will be reporting to the people. Биз барча давлат идоралари фаолиятида аҳолининг мурожаатлари билан ишлаш бўйича сифат жиҳатидан мутлақо янги тизимга ўтишимиз даркор. Хусусан, 2017 йилдан бошлаб барча даражадаги ҳокимлар, прокуратура ва ички ишлар органлари раҳбарларининг аҳоли олдида ҳисобот бериш тизими жорий этилади.
Along with this, the practice shall be newly introduced, according to which, the heads of the complexes and economic branches of the Cabinet of Ministers, as well as governors and mayors will have personal reporting hearing before the President. Айни вақтда Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари ва иқтисодиёт тармоқлари раҳбарлари ҳамда ҳокимларнинг Президент ҳузурида шахсий ҳисоботини эшитиш амалиёти янгитдан жорий этилади.
The Government, governors and mayors’ offices shall be instructed to unconditionally implement the set of measures along with ministries and departments elaborated on the outcomes of meetings with voters and broad layers of population and aimed at tackling the problematic issues in terms of development of the Republic of Karakalpakstan, all regions and the city of Tashkent in 2017-2021. Ҳукуматга, ҳокимликларга сайловчилар ва аҳолининг кенг қатламлари билан учрашувлар якунлари бўйича 2017-2021 йилларда Қорақалпоғистон Республикаси, барча вилоятлар ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш борасидаги муаммоли масалаларни ҳал этиш юзасидан ишлаб чиқилган комплекс чора-тадбирларни вазирлик ва идоралар билан биргаликда сўзсиз амалга ошириш топширилади.
Generally speaking, from now on, the results of the activity of the heads of ministries and departments and economic entities, as well as governors and mayors will be evaluated not based on the blank economic indicators, but based on how they engage with people and organize their work, to what extent the citizens’ problems are resolved. Afterwards, a relevant conclusion will be made. Умуман олганда, бундан кейин вазирлик ва идоралар, хўжалик бирлашмалари раҳбарлари ва ҳокимларнинг фаолияти натижаси қуруқ иқтисодий рақамлар билан эмас, балки уларнинг одамлар билан қандай мулоқот олиб бораётгани ва ишни ташкил этгани, фуқароларнинг муаммоларини қай даражада ҳал қилаётганига қараб баҳоланади ва тегишли хулосалар чиқарилади.
If the mark is positive and if the people are pleased, then we thank them. And if vice versa, we bid farewell to such heads!!! Айни шу масалада уларнинг фаолияти ижобий бўлса, халқ улардан рози бўлса, раҳмат деймиз, акси бўлса – биз бундай раҳбарлар билан хайрлашамиз.
The fact of implementation of the broad-scale tasks before us, first of all, demands from me as a head of the state, three branches of state power, as well as all heads and officials a strict discipline. Олдимизда турган кенг кўламли вазифаларни самарали ҳал этиш, энг аввало, давлат раҳбари сифатида шахсан мендан, давлат ҳокимиятининг учта тармоғидан, шунингдек, барча раҳбар ва мансабдор шахслардан қатъий интизомни талаб этади.
Today, the life itself requires to properly organizing our work, ensuring its efficiency and qualitatively upgrading the activity of the entire system of governance in line with the latest requirements. Ишимизни тўғри ташкил этиш, унинг самарадорлигини таъминлаш, бутун бошқарув тизими фаолиятини сифат жиҳатидан замон талаблари даражасига кўтаришни бугун ҳаётнинг ўзи талаб этмоқда.