Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Along with this, I once again express my gratitude to the chairman of the Central Council of the People’s Democratic Party of Uzbekistan Khatamjon Ketmonov, the chairman of the Central Council of the “Milliy Tiklanish” Democratic Party Sarvar Otamurodov and the chairman of the Political Council of the “Adolat” Social-Democratic Party Narimon Umarov who have participated in these elections conducted on alternative basis. | Шу билан бирга, муқобиллик асосида ўтган ушбу сайловларда иштирок этган Ўзбекистон Халқ демократик партияси Марказий кенгаши раиси Ҳатамжон Кетмоновга, «Миллий тикланиш» демократик партияси Марказий кенгаши раиси Сарвар Отамуродов ва «Адолат» социал-демократик партияси Сиёсий кенгаши раиси Наримон Умаровга яна бир бор ўз ташаккуримни изҳор этаман. |
Taking this opportunity, I also express my deep gratitude, innermost esteem and high respect to all heads of foreign states, international organizations, the political and public figures, who have sent their congratulations and greetings to me, as well as the heads of diplomatic missions of foreign states in our country, who have supported us during the electoral process and are doing it at all times and participating today in our session. | Фурсатдан фойдаланиб, менга ўз табрик ва қутловларини йўллаган барча хорижий давлатлар, халқаро ташкилотлар етакчиларига, сиёсат ва жамоат арбобларига, шунингдек, сайлов жараёнида ва ҳар доим бизга хайрихоҳ бўлиб келган, бугунги йиғилишимизда иштирок этаётган хорижий давлатларнинг юртимиздаги дипломатик ваколатхоналари раҳбарларига ўзимнинг чуқур миннатдорлигимни, чуқур ҳурмат-эҳтиромимни билдираман. |
The powerful and decisive force of this creative process is, no doubt, our multinational people. All of us are well aware how complicated periods and hard trials there were in the millennia-long history of the Uzbek people. The newest history of Uzbekistan and our world-known achievements give a full ground to confidently say that our brave and steadfast people are capable to overcome any difficulty, barriers and trials with their strength and willpower. | Ўзбекистоннинг энг янги тарихи ва биз эришган оламшумул ютуқлар мард ва матонатли халқимиз ҳар қандай қийинчилик, тўсиқ ва синовларни ўз кучи ва иродаси билан енгиб ўтишга қодир, деб баралла айтишга тўла асос беради. |
This noble task is to build the consistently and steadily developing, free, prosperous and democratic state of Uzbekistan. | Бу олижаноб мақсад – изчил ва барқарор ривожланаётган, эркин ва фаровон, демократик Ўзбекистон давлатини барпо этишдан иборатдир. |
All foreign observers openly and unanimously acknowledged that the elections were conducted in the atmosphere of sound competition and struggle among the political parties, in full conformity with the provisions of our national legislation, the universally acclaimed international standards on elections, and in the spirit of freedom and openness. In the announcement of the final conclusions on the election results made recently by the Central Election Commission this truth has once again been confirmed. There is no doubt that all of us are pleased with such a high recognition and such a high assessment. | Куни кеча Марказий сайлов комиссияси ҳам ўзининг сайлов натижалари бўйича якуний хулосаларида шу ҳақиқатни яна бир бор қайд этди. Ҳеч шубҳасиз, бундай юксак эътироф, бундай юксак баҳо барчамизни қувонтиради. |
Today, as I assume the post of the President of the Republic of Uzbekistan, I comprehensively and deeply feel and realize as a head of state the very enormous responsibility on my shoulders and to what extent it is difficult and responsible to govern the big nation and the big country of 32 million people as continuing the work of the great state and political figure, our dear teacher Islam Karimov. | Бугун мен Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажаришга киришар эканман, буюк давлат ва сиёсат арбоби, азиз устозимиз Ислом Каримовнинг ишларини давом эттирган ҳолда, 32 миллионлик катта халқ, катта мамлакатни бошқариш қанчалик масъулиятли ва мураккаб эканини, давлат раҳбари сифатида зиммамдаги жуда улкан жавобгарликни ҳар томонлама чуқур ҳис қилиб, англаб турибман. |
Therefore, at present, thousands of our fellow-countrymen are sending their proposals and suggestions on perpetuating the memory of our dear teacher. All of them are being extensively studied by the state commission. A separate resolution shall be adopted in this respect. | Буюк Юртбошимиз нафақат Ўзбекистонда, балки бутун жаҳон миқёсида катта ҳурмат ва обрў-эътиборга сазовор бўлган улкан шахс ва арбоб сифатида танилган эди. Шунинг учун ҳам устозимизнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича минглаб юртдошларимиздан кўплаб таклиф ва тавсиялар келиб тушмоқда. Уларнинг барчаси айни пайтда атрофлича ўрганилмоқда ва бу борада алоҳида қарор қабул қилинади. |
As I assume the enormous responsibility of being a leader of Uzbekistan, in today’s situation of rapid globalization in the world, intensification of clashes of various interests in the international community and given the tense situation of the ongoing global economic and financial crisis, I lean, first of all, upon our time-honored and wise people, your trust, help and assistance, my dear compatriots. | Бугун дунёдаги шиддатли глобаллашув шароитида, халқаро майдонда турли манфаатлар тўқнашуви кучайиб бораётган, жаҳон иқтисодий-молиявий инқирози давом этаётган кескин бир вазиятда Ўзбекистонга раҳбарлик қилишдек улкан масъулиятни зиммамга олаётган эканман, мен аввало кўпни кўрган, донишманд халқимизга, сиз, азизларнинг ёрдам ва кўмагингизга таянаман ва ишонаман. |
First, we will steadfastly, resolutely and consistently continue the broad-scale political, economic and social reforms started by our dear First President Islam Abduganievich Karimov. | Биринчидан, биз муҳтарам Биринчи Президентимиз Ислом Абдуғаниевич Каримов бошлаб берган кенг кўламли сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий ислоҳотлар йўлини оғишмасдан, қатъий ва изчил давом эттирамиз. |
I think that certainly you are well aware of the fact that I have enunciated my ideas related to the practical efforts in terms of implementation of these fundamental principles in the address I had made at the solemn session dedicated to the 24th anniversary of our Constitution. | Ана шу фундаментал тамойилларни рўёбга чиқаришга доир амалий саъй-ҳаракатлар тўғрисида мен Конституциямизнинг 24 йиллигига бағишланган тантанали йиғилишдаги маърузамда ўз фикрларимни баён қилганимдан албатта барчангиз хабардорсиз, деб ўйлайман. |
In this regard, I ask the Speaker of the Legislative Chamber, deputies, the Chairman of the Senate and the senators along with State advisors of the President and the Government jointly elaborate the set of concrete measures on further improving and strengthening the legal foundations of the reforms and transformations to be implemented in our country. | Шу муносабат билан Қонунчилик палатаси Спикери ва депутатлар, Сенат Раиси ва сенаторлардан Президентнинг Давлат маслаҳатчилари хизматлари ҳамда Ҳукумат билан биргаликда мамлакатимизда келажакда амалга ошириладиган ислоҳот ва ўзгаришларнинг ҳуқуқий асосларини янада такомиллаштириш ва мустаҳкамлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқишни сўрайман. |
It will remain in the focus of our attention to further consolidate the mutual friendship and accord reigning in our society, ensure the equal rights for all citizens irrespective of their nationality, religion and faith. It absolutely won’t be allowed in Uzbekistan to disseminate the extremist and radical ideas, which would sow discord among representatives of various ethnicities. | Жамиятимизда ҳукм сураётган ўзаро дўстлик ва ҳамжиҳатликни янада ривожлантириш, қайси миллат, дин ва эътиқодга мансублигидан қатъи назар, барча фуқаролар учун тенг ҳуқуқларни таъминлаш эътиборимиз марказида бўлади. Уларнинг ўртасига нифоқ соладиган экстремистик ва радикал ғояларни тарқатишга Ўзбекистонда мутлақо йўл қўйилмайди. |
Today, I deem it necessary to once again underscore the very idea, which is important from the principle point of view: Uzbekistan and its magnanimous people are consistently and solidly upholding the position of conducting a peaceful policy and implementing the principles of respectful approach to national and universal values. However, if it is necessary, we are capable of fiercely striking back against any attempts which threaten the sovereignty and independence of our country, the peaceful and tranquil life of our people. Therefore, I would like to address to our nation that no one should have any doubt about that. We have sufficient strength and power for that. | Бугун принципиал жиҳатдан ғоят муҳим бўлган бир фикрни яна таъкидлаб айтишни зарур деб биламан: Ўзбекистон ва унинг бағрикенг халқи тинчликсевар сиёсат юритиш, миллий ва умуминсоний қадриятларга ҳурмат билан қараш тамойилларини амалга ошириш позициясида доимо мустаҳкам туриб келмоқда. Лекин, зарур бўлса, биз мамлакатимиз суверенитети ва мустақиллигига, халқимизнинг тинч ва осуда ҳаётига таҳдид соладиган ҳар қандай уринишларга қарши кескин зарба беришга қодирмиз. Шунинг учун мен, халқимизга мурожаат қилиб, шуни айтмоқчиманки, бу масалада ҳеч кимда ҳеч қандай иккиланиш ва шубҳа бўлмаслиги лозим. Бунга бизнинг кучимиз ҳам, қудратимиз ҳам етарли. |
I ask the Security Council at the President of the Republic of Uzbekistan along with the Ministry of Defense and leadership of other structures to present in the near days the set of measures on preparing for and worthily celebrating the 25th anniversary of our Armed Forces. In this respect, it is expedient to introduce the proposals on decorating the deserving servicemen not only with recently instituted insignia, but also the high state awards. | Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Хавфсизлик кенгашидан Мудофаа вазирлиги ва бошқа тузилмалар раҳбарияти билан биргаликда Қуролли Кучларимизнинг 25 йиллигига тайёргарлик кўриш ва уни муносиб нишонлашга доир чора-тадбирлар комплексини яқин кунларда тақдим этишни сўрайман. Бу борада муносиб ҳарбий хизматчиларни нафақат яқинда таъсис этилган кўкрак нишонлари билан, балки юксак давлат мукофотлари билан тақдирлаш бўйича ҳам таклифлар киритиш мақсадга мувофиқдир. |
Third, we consider it our primary task to further and broadly solidify the feeling of justice in our life – the very feeling, which has been revered and prioritized over anything by our people for centuries. In this respect, the words with a deep meaning of our great sakhibkiran (great leader, commander), forefather Amir Temur: “Let justice be our company in each and every deed and a guideline program” must turn for each of us into a life credo. | Учинчидан, халқимиз азалдан юксак қадрлаб келадиган, ҳамма нарсадан устун қўядиган адолат туйғусини ҳаётимизда янада кенг қарор топтиришни биз биринчи даражали вазифамиз, деб ҳисоблаймиз. Бу борада буюк соҳибқирон Амир Темур бобомизнинг: «Адолат ҳар бир ишда ҳамроҳимиз ва дастуримиз бўлсин!» деган чуқур маъноли сўзлари ҳар биримиз учун ҳаётий эътиқодга айланиши зарур. |
This issue is first of all an immediate task of the heads and employees of state government and governance bodies, the entire judicial system, prosecutor’s office, interior and supervisory structures, as well as the authorized person of the Oliy Majlis for human rights. | Бу масала, энг аввало, давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари, бутун суд тизими, прокуратура, ички ишлар, назорат органлари раҳбарлари ва ходимларининг, шунингдек, Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг бевосита вазифасидир. |
I think and I am confident that the deputies and senators, broad public and our entire nation will certainly endorse these efforts of our country in this important sphere of building a law-governed and democratic state. | Депутатлар ва сенаторлар, кенг жамоатчилик, бутун халқимиз ҳуқуқий демократик давлат қуришнинг ана шу муҳим соҳасидаги давлатимизнинг саъй-ҳаракатларини албатта қўллаб-қувватлайдилар, деб ўйлайман ва бунга ишонаман. |
In this important work we will hope for and lean upon the advice and active assistance by all our citizens, above all, our esteemed and time-honored elderly and the representatives of greater generation with a profound life experience. | Бу муҳим ишда биз барча фуқароларимиз, энг аввало, ёши улуғ, улкан ҳаётий тажрибага эга нуроний оқсоқолларимиз, катта авлод вакилларининг маслаҳатлари ва фаол кўмагига умид қиламиз ва таянамиз. |
It was thanks to the selfless labor of this particular generation that the large industrial complexes were built and modernized in its own time in our country. Thanks to their wit, intellect and efforts, the new branches of the industry based on high technologies were established, the rare infrastructure facilities were built, the movement of farmers was founded, the look of our towns and villages has radically changed. | Айнан шу авлоднинг фидокорона меҳнати туфайли ўз пайтида мамлакатимиздаги йирик индустрия комплекслари барпо этилди ва модернизация қилинди. Уларнинг ақл-заковати ва саъй-ҳаракатлари билан саноатнинг янги, юқори технологияларга асосланган тармоқлари ташкил этилди, ноёб инфратузилма объектлари қурилди, фермерлик ҳаракати шакллантирилди, шаҳар ва қишлоқларимизнинг қиёфаси тубдан ўзгарди. |
For this purpose, at present the set of broad-scale measures was elaborated on strengthening the state support of pensioners, lone elderly and people with disabilities. They will be unconditionally implemented. The additional necessary measures will be taken to increase the number of employees of the “Nuroniy” and “Makhalla” foundations, improving their material and technical basis, further raising their role and status in our society. | Шу мақсадда пенсионерлар, ёлғиз қария ва ногиронларга давлат кўмагини кучайтириш бўйича айни пайтда кенг қамровли чора-тадбирлар комплекси ишлаб чиқилди ва улар сўзсиз амалга оширилади. «Нуроний» ва «Маҳалла» жамғармаларининг ходимлар штатларини кўпайтириш ва моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, жамиятимиз ҳаётида уларнинг ўрни ва мавқеини янада ошириш бўйича қўшимча зарур чоралар кўрилади. |