Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
licensing activities for the refining of precious metals; | қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензиялаш; |
purchases and sales of measured bars of precious metals; | қимматбаҳо металлардан тайёрланган ўлчовли қуймаларни сотиб олиш ва сотиш; |
issue, placement and circulation of government securities denominated in the mass of precious metals; | қимматбаҳо металлар массаси номиналида кўрсатиладиган давлат қимматли қоғозларини чиқариш, жойлаштириш ва уларнинг муомалада бўлиши; |
carrying out activities for the manufacture of jewelry and other products from precious metals and precious stones, as well as carrying out work with precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш бўйича фаолиятни амалга ошириш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ ишларни амалга ошириш; |
carrying out assaying, sampling, analysis of precious metals, hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones, as well as conducting a technical examination of prints of state hallmarks of the Republic of Uzbekistan and personal hallmarks of jewelry manufacturers; | қимматбаҳо металларнинг асиллик даражасини аниқлаш, улардан намуналар олиш, уларни таҳлил қилиш, қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ва бошқа буюмларни тамғалаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат асиллик даражалари тамғалари изларининг ва заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчилар шахсий тамғаларининг техник экспертизасини ўтказиш; |
sorting, primary classification and primary evaluation of precious stones; | қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш; |
accounting, storage and transportation of precious metals and precious stones, products (items) from them, scrap, waste and raw materials containing precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хом ашёни ҳисобга олиш, сақлаш ва ташиш; |
sale of precious metals and precious stones seized and turned into state income, products (items) from them; | олиб қўйилган ҳамда давлат даромадига ўтказилган қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) реализация қилиш; |
transactions with precious metals on stock exchanges; | биржаларда қимматбаҳо металлар билан боғлиқ битимларни амалга ошириш; |
import into the territory of the Republic of Uzbekistan and export from its territory, as well as the sale of precious metals and precious stones, products (items) from them, scrap, waste and raw materials containing precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ва хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ҳамда унинг ҳудудидан олиб чиқиш, шунингдек уларни реализация қилиш; |
formation of the State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan, implementation and use of its valuables; | Ўзбекистон Республикасининг Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фондини шакллантириш, унинг қимматликларини реализация қилиш ва улардан фойдаланиш; |
application of financial sanctions for violation of the procedure for assaying and hallmarking jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини аниқлаш ва уларни тамғалаш тартибини бузганлик учун молиявий санкцияларни қўллаш; |
The Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan may exercise other powers in accordance with the legislation. | Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қонунчиликка мувофиқ бошқа ваколатларни ҳам амалга ошириши мумкин. |
Article 7. Powers of the State Committee of the Republic of Uzbekistan on Geology and Mineral Resources in the Sphere of Circulation of Precious Metals and Precious Stones | 7-модда. Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитасининг қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасидаги ваколатлари |
regulate relations arising from the use of subsoil plots containing precious metals and precious stones; | таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш чоғида юзага келадиган муносабатларни тартибга солишни амалга оширади; |
develop draft normative legal documents in the field of mining of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш соҳасидаги норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларини ишлаб чиқади; |
approve the annual list of subsoil plots where it is allowed to carry out activities for the artisanal mining of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш бўйича фаолиятни амалга оширишга рухсат бериладиган ер қаъри участкаларининг ҳар йилги рўйхатини тасдиқлайди; |
coordinate the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation, establishing requirements for industrial and artisanal mining of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олишга доир талабларни белгиловчи Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларини келишиб олади; |
implement projects for the exploration of deposits of precious metals and precious stones within the framework of programs for the development and reproduction of the mineral resource base of the republic; | республиканинг минерал-хом ашё базасини ривожлантириш ва қайта тиклаш дастурлари доирасида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар конларини қидириш бўйича лойиҳаларни амалга оширади; |
issue a permit for the right to use subsoil plots containing precious metals and precious stones to subjects of industrial and artisanal extraction of precious metals and precious stones. | қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида ҳамда олтин изловчилар усулида қазиб олувчи субъектларга таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатнома беради. |