Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
In recent years, continuing the good traditions that have formed on this land, we are carrying out the large-scale work to revive the historical glory of Samarkand to make it even more beautiful and well - maintained, as well as to turn it into a real center of international tourism. | Ушбу заминда шаклланган қутлуғ анъаналарни изчил давом эттирган ҳолда, Самарқанднинг қадимий шуҳратини тиклаш мақсадида охирги йилларда уни янада кўркам ва обод қилиш, чинакам халқаро туризм марказига айлантириш бўйича кенг кўламли ишларни амалга оширмоқдамиз. |
Completing the construction of the Great Silk Road Complex was another important step in this direction. | Янгидан қурилиб, бугун очилаётган “Буюк ипак йўли” маркази шу йўлдаги яна бир улкан қадам бўлди. |
This wonderful center is a continuation of the architectural traditions founded by our great ancestors. | Бу улкан марказ буюк аждодларимиз бунёд этган муҳташам меъморий обидаларга муносиб бўлиб, уларнинг тарихий анъаналарини давом эттиради. |
There is a deep meaning in the fact that we gave the name «The Great Silk Road» to this beautiful complex. | Ушбу янги кўркам мажмуага “Буюк ипак йўли” деб ном берганимиз замирида чуқур маъно бор. |
The transcontinental trade highway, originating in the ancient Chinese city of Xian, passed through the territory of many countries, including through Samarkand, and went all the way to Rome, becoming a means of developing economic, cultural and educational dialogue between the peoples of the world. | Асрлар давомида Хитойнинг қадимий Сиан шаҳридан бошланиб, дунёнинг кўплаб мамлакатлари ҳудудидан ўтган ва кўҳна Римга қадар етиб борган бу улкан савдо йўли жаҳон халқлари ўртасидаги иқтисодий, маданий-маърифий мулоқот воситаси бўлиб келган. |
As it is well - known, ancient Samarkand was one of the main centers on the Great Silk Road. | Азим Самарқанд эса, Буюк ипак йўлининг асосий манзилларидан бири бўлганини ҳаммамиз яхши биламиз. |
Taking this into account, the historical paintings of the Great Silk Road era were reflected on the buildings of the complex. | Шуни ҳисобга олиб, биз янги марказдаги биноларда Буюк ипак йўли даврига оид тарихий манзараларни ҳам акс эттирдик. |
Thus, designing the Eternal City ensemble, the plot of the fresco, preserved on the wall of ancient Afrosiab depicting the ceremony of receiving the ambassadors from Korea, China, India and other countries by the Sogdian ruler, was used. | Масалан, “Боқий шаҳар” мажмуаси безакларида қадимий Афросиёб деворларида сақланиб қолган Сўғд давлати ҳукмдорининг Корея, Хитой, Ҳиндистон ва бошқа мамлакатлар элчиларини қабул қилиш маросими тасвирларидан фойдаландик. |
I think that the current ambassadors of these states and foreign tourists will be able to see in this a piece of the history of their homeland. | Ўйлайманки, ана шу давлатларнинг элчилари ва хорижий сайёҳлар ҳам ушбу тасвирлар билан танишиб, ўз юртлари тарихини шу ерда кўргандек бўлади. |
Today we are striving to revive the historical traditions that developed along the Great Silk Road, which is a symbol of progress, cultural development, friendship and cooperation, to strengthen multifaceted ties with the world community, to attract achievements of modern science, high technologies, investments and new, advanced ideas to our country. | Биз Буюк ипак йўли орқали ривожланган ана шу тарихий анъаналарни, бугун тараққиёт, маданият, дўстлик ва ҳамкорлик йўли сифатида қайта тиклашга интилмоқдамиз. Шу мақсадда дунё ҳамжамияти билан турли соҳалардаги алоқаларни кучайтириш, мамлакатимизга замонавий илм-фан ютуқлари, юқори технологиялар, инвестициялар, янги, илғор ғоялар кириб келиши учун шароит яратмоқдамиз. |
In general, it is fair to say that the Great Silk Road complex shall become another gateway which will open up wide to the whole world. | Умуман, “Буюк ипак йўли” мажмуаси Ўзбекистоннинг дунёга кенг очилаётган яна бир дарвозаси, десак, айни ҳақиқат бўлади. |
All 40-handicraft workshops, built in the traditions of ancient architecture and reflecting features of 14 regions of our country, have inimitable look. | Қадимий услубда барпо этилган 14 та ҳудудимизга хос 40 та ҳунармандлик устахонасининг ҳар бири бетакрор қиёфага эга. |
The city will radically reform the system of public transport and set up the movement of electric buses. | Шаҳарда жамоат транспорти тизими тубдан ислоҳ этилиб, электробуслар қатнови йўлга қўйилади. |
The concept of the new airport is in tune with our goals of building the Great Silk Road Center. | Янги аэропорт бугун очилаётган “Буюк ипак йўли” марказини барпо этишдан кўзлаган мақсадларимизга ғоят уйғун ва ҳамоҳангдир. |
At the beginning of the year, we adopted a program called «Travel around Uzbekistan». | Биз йил бошида “Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилинг!” дастурини қабул қилдик. |
In addition, today we see the first tangible results of its implementation in Samarkand. | Шу йўлда мана бугун Самарқанд шаҳрида дастлабки катта натижаларни кўриб турибмиз. |
The International University of Tourism and Cultural Heritage «The Silk Road» operates in Samarkand for their education and advanced training. | Уларни ўқитиш ва касбий маҳоратини ошириш мақсадида Самарқанд шаҳрида “Ипак йўли” туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолияти йўлга қўйилган. |
Much of what made Kabul special is now a cultural battlefield - evocative street murals have been painted over with Islamic verses, girls’ secondary schools have been shut, stirring music no longer courses through shops and alleys. | Кобулни ўзига хос қилган кўп нарсалар энди маданий кураш майдонига айланди: устидан исломий оятлар ёзиб кетилган кўча расмлари, ёпилган қизлар мактаблари, дўконлар ва кўчаларда қулоққа чалинадиган шўх мусиқа ҳам ўчган. |
But Afghans also know that Kabul’s long and vibrant history gives it breath beyond the headlines. A city buffeted for centuries by epochal events tells its own story. It's written in the stones of ancient bastions and the cement of modern blast walls, and drawn in exquisite palaces, in boxy Soviet-style blocks, and in the gargantuan villas nicknamed “poppy palaces”, for the profits amassed in the lucrative heroin trade, and through hefty US military contracts. | Аммо афғонлар Кобулнинг узоқ ва ранг-баранг тарихи ОАВ сарлавҳалардан кўра кўпроқ маълумот беришини ҳам билади. Асрлар давомида ўз даври воқеаларидан ларзага келган шаҳар ҳам ўз тарихини ҳикоя қилади. Бу ҳикоя сердаромад героин савдосидан ва АҚШнинг улкан ҳарбий шартномалари орқали тўпланган маблағ эвазига қурилган "кўкнори саройлари" дея аталмиш виллаларга, қадимги қалъа тошларию замонавий бетон ҳимоя деворларига, нафис саройлару совет услубидаги кўп қаватли квадрат уйларга битилган. |
The city’s stubborn traffic snarls are infuriating. But they’re fertile ground for a growing league of street kids, weaving around vehicles, waving rusted tin cans. Wisps of incense smoke - Spandi - wafting through windows, promise the power of good spirits, for a tiny price. It buys bread to feed a family, and elicits an impish grin. Who could - and should - resist? | Шаҳардаги доимий тирбандлик ғазаб билан ўкиради. Аммо улар машиналар ораларида занглаган тунука идишларни силкитиб юрадиган кўча болаларининг ўсиб бораётган лигаси учун унумдор замин. Спандидан таралаётган тутатқи иси арзимас пул эвазига яхши кайфият ваъда қилиб, деразадан оқиб келади. У бу пулга оиласини боқиш учун нон сотиб олади, сизга қараб айёрона жилмаяди. Ким ҳам йўқ дея олади бунга? |