USA English ‹ › UZ Uzbek

Found аҳ: 3412 words & 4 translates

English Ўзбек
industrial extraction of precious metals and precious stones means extraction of precious metals and precious stones in subsoil areas containing minerals, which in quantitative and qualitative terms are objects of industrial development; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни саноат усулида қазиб олиш — миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлган, таркибида фойдали қазилмалар мавжуд бўлган ер қаъри участкаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш;
recovery of precious stones means the extraction of precious stones from used or decommissioned tools and other technical products, as well as from waste containing precious stones, followed by bringing (cleaning) them to a quality that meets the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation or international standards; қимматбаҳо тошларни рекуперация қилиш — ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган асбоблар ва бошқа техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо тошлар бўлган чиқиндилардан кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказган (тозалаган) ҳолда қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш;
waste of precious stones means waste which contain precious stones in any form and condition, formed during the processing and use of precious stones; қимматбаҳо тошларнинг чиқиндилари — таркибида ҳар қандай кўринишдаги ва ҳолатдаги қимматбаҳо тошлар мавжуд бўлган, қимматбаҳо тошларга ишлов бериш ҳамда улардан фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган чиқиндилар;
extraction of precious stones means a set of works related to the extraction of precious stones from primary (ore) and alluvial deposits, as well as sorting, primary classification and primary evaluation of precious stones; қимматбаҳо тошларни қазиб олиш — туб (рудали) ва сочма конлардан қимматбаҳо тошларни ажратиб олиш, шунингдек қимматбаҳо тошларни саралаш, бирламчи таснифлаш ва дастлабки баҳолаш билан боғлиқ бўлган ишлар мажмуи;
sorting and primary classification of precious stones mean the final part of the enrichment process, which allows, on the basis of approved collections of type samples and classifiers, to separate precious stones from the extracted mineral raw materials, and also to separate them into separate grades corresponding to grades accepted on the world market; қимматбаҳо тошларни саралаш ва бирламчи таснифлаш — бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у намунавий нусхалар ва таснифлагичларнинг тасдиқланган тўпламлари асосида минерал-хом ашёдан ажратиб олинган қимматбаҳо тошларни ажратиш, шунингдек уларни жаҳон бозорида қабул қилинган навларга мос келадиган алоҳида навларга ажратиш имконини беради;
initial valuation of precious stones means the final part of the technological process of enrichment, providing the valuation of precious stones on the basis of price lists for precious stones; қимматбаҳо тошларни бирламчи баҳолаш — бойитиш жараёнининг якунловчи қисми бўлиб, у қимматбаҳо тошлар нархларининг прейскурантлари асосида қимматбаҳо тошларни баҳолашни таъминлайди;
hallmarking of jewelry and other products made of precious metals and precious stones means the process of applying to jewelry and other products made of precious metals and precious stones an imprint of the state assay hallmark or a fineness mark of the established fineness based on the results of assaying and (or) analysis. қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларни тамғалаш — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга текшириш ва (ёки) таҳлил қилиш натижалари асосида давлат асиллик даражаси тамғаси изини ёки белгиланган намунадаги асиллик даражаси белгисини қўйиш жараёни.
Article 4. Sphere of Circulation of Precious Metals and Precious Stones 4-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳаси
The sphere of circulation of precious metals and precious stones shall include the geological study and exploration of subsoil areas containing precious metals and precious stones, their extraction, production, as well as the performance of a complex of operations with precious metals and precious stones. Operations with precious metals and precious stones shall include: Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасига таркибида қимматбаҳо металлар ҳамда қимматбаҳо тошлар бўлган ер қаъри участкаларини геологик жиҳатдан ўрганиш ва қидириш, ушбу металлар ҳамда тошларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар мажмуини амалга ошириш киради. Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар билан боғлиқ операциялар жумласига:
sale of precious metals and precious stones - actions expressed in the transfer of ownership and other property rights to precious metals and precious stones, products (items) from them, as well as scrap and waste of precious metals and waste of precious stones, including their use as collateral; қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни реализация қилиш — қимматбаҳо металларга ва қимматбаҳо тошларга, улардан ясалган маҳсулотларга (буюмларга), шунингдек қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларига ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларига бўлган мулк ҳуқуқининг ҳамда бошқа мулкий ҳуқуқларнинг ўтишида, шу жумладан улардан гаров сифатида фойдаланилишида ифодаланадиган ҳаракатлар;
use of precious metals and precious stones for industrial, scientific and socio-cultural purposes; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ишлаб чиқариш, илмий ва ижтимоий-маданий мақсадларда фойдаланиш;
change in the physical condition or content of precious metals and precious stones in any substances and materials during the extraction, production (refining), subsequent processing (treatment) and use of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металларни қазиб олиш, ишлаб чиқариш (аффинаж қилиш), кейинчалик қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) ҳамда улардан фойдаланиш чоғида ҳар қандай моддалардаги ва материаллардаги қимматбаҳо металларнинг ҳамда қимматбаҳо тошларнинг физик ҳолатини ёки таркибини ўзгартириш;
procurement of scrap and waste of precious metals and waste of precious stones; қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини ҳамда қимматбаҳо тошлар чиқиндиларини тайёрлаш;
transportation of precious metals and precious stones, products (items) from them; қимматбаҳо металларни ва қимматбаҳо тошларни ҳамда улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) ташиш;
transfer of precious metals and precious stones, products (items) from them to places of storage, funds and storerooms, as well as storage and display of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни) сақлаш жойларига, фондларга ва захирахоналарга олиб ўтиш, шунингдек қимматбаҳо металларни ҳамда қимматбаҳо тошларни сақлаш ва кўргазмага қўйиш;
import into the territory of the Republic of Uzbekistan and export from its territory of precious metals and precious stones, products (items) from them, as well as scrap, waste and raw materials containing precious metals and precious stones. қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни, улардан ясалган маҳсулотларни (буюмларни), шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар бўлган парчаларни, чиқиндиларни ҳамда хом ашёни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш ва унинг ҳудудидан олиб чиқиш киради.
Chapter 2. State Regulation in the Sphere of Circulation of Precious Metals and Precious Stones 2-боб. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш
Article 5. Implementation of State Regulation in the Sphere of Circulation of Precious Metals and Precious Stones 5-модда. Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солишни амалга ошириш
State regulation in the sphere of circulation of precious metals and precious stones shall be carried out through: Қимматбаҳо металларнинг ва қимматбаҳо тошларнинг муомалада бўлиши соҳасини давлат томонидан тартибга солиш қуйидагилар орқали амалга оширилади:
issuance of permits for the right to use subsoil plots for the extraction of precious metals and precious stones; қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни қазиб олиш учун ер қаъри участкаларидан фойдаланиш ҳуқуқига доир рухсатномалар бериш;