Found аҳ: 3412 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Legislation on precious metals and precious stones shall consist of this Law and other acts of legislation. | Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилик ушбу Қонун ҳамда бошқа қонунчилик ҳужжатларидан иборатдир. |
If an international treaty of the Republic of Uzbekistan establishes other rules than those provided for by the legislation of the Republic of Uzbekistan on precious metals and precious stones, then the rules of the international treaty shall apply. | Агар Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида Ўзбекистон Республикасининг қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар тўғрисидаги қонунчилигида назарда тутилганидан бошқача қоидалар белгиланган бўлса, халқаро шартнома қоидалари қўлланилади. |
fineness means the number of weight units of chemically pure precious metal in one thousand weight units of precious metal alloy; | асиллик даражаси — кимёвий жиҳатдан соф қимматбаҳо металл оғирлик бирликларининг қимматбаҳо металл қотишмасининг бир минг оғирлик бирлигидаги миқдори; |
assaying means determination or confirmation of a fineness of jewelry and other products made of precious metals by established methods; | асиллик даражасини аниқлаш — қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларнинг асиллик даражасини белгиланган усуллар орқали аниқлаш ёки тасдиқлаш; |
refining enterprises mean business entities (with the exception of individual entrepreneurs and family enterprises) carrying out activities on the basis of a license for refining precious metals and (or) extracting precious metals from mined ores, concentrates and semi-products, as well as from scrap and waste of precious metals; | аффинаж корхоналари — қазиб олинган рудалардан, концентратлардан ва ярим тайёр маҳсулотлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш ва (ёки) қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш бўйича фаолиятни лицензия асосида амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари (бундан якка тартибдаги тадбиркорлар ва оилавий тадбиркорлар мустасно); |
nugget means a natural formation (grain, particle) of a precious metal, having a mass of more than 0.3 grams, withdrawn from the mineral raw materials of the precious metal; | ёмби — қимматбаҳо металл минерал-хом ашёсидан ажратиб олинган, 0,3 граммдан ортиқ оғирликка эга бўлган қимматбаҳо металлнинг табиий ҳосиласи (донаси, зарраси); |
jewelry manufacturers mean legal entities and individual entrepreneurs engaged in the production of jewelry and other products from precious metals and precious stones; | заргарлик буюмлари ишлаб чиқарувчилар — қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан заргарлик ҳамда бошқа буюмларни ясаш фаолиятини олиб борувчи юридик шахслар ва якка тартибдаги тадбиркорлар; |
standard bars means bars of refined precious metals that meet the requirements of the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation, the requirements of the London Precious Metals Market Association (London Palladium and Platinum Market) or the requirements of commodity exchanges; | стандарт қуймалар — Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига, Лондон қимматбаҳо металлар бозори уюшмасининг (Лондон палладий ва платина бозорининг) ёки товар-хом ашё биржаларининг талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари; |
scrap and waste of precious metals mean products that have lost their consumer and (or) functional properties, including their components, irreparable defects, as well as residues of raw materials, materials, semi-finished products and products containing precious metals formed in the process of production and use; | таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалар ва чиқиндилар — ўзининг истеъмол ва (ёки) функционал хусусиятларини йўқотган буюмлар, шу жумладан уларнинг таркибий қисмлари, тузатиб бўлмайдиган яроқсиз маҳсулот, шунингдек ишлаб чиқариш ҳамда фойдаланиш жараёнида ҳосил бўлган, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган хом ашёнинг, материалларнинг, хомаки маҳсулотларнинг ва маҳсулотларнинг қолдиқлари; |
State Fund of Precious Metals and Precious Stones of the Republic of Uzbekistan mean a fund designed to provide financial, industrial, scientific, socio-cultural and other needs of the Republic of Uzbekistan; | Ўзбекистон Республикаси Қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлар давлат фонди — Ўзбекистон Республикасининг молиявий, ишлаб чиқариш, илмий, ижтимоий-маданий ва бошқа эҳтиёжларини таъминлаш учун мўлжалланган фонд; |
measured bars mean bars of refined precious metals that meet the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation or the state that produces bars; | ўлчовли қуймалар — Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари ёки қуймаларни ишлаб чиқарувчи давлатнинг норматив ҳужжатлари талабларига мувофиқ бўлган аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар қуймалари; |
jewelry and other products made of precious metals and precious stones mean used as jewelry, household items and religious items, made of precious metals and their alloys and having fineness not lower than the minimum fineness established by this Law, including those made using various types of decorative processing, with or without inserts of precious stones and other materials, or products made from materials of natural or artificial origin using various types of decorative processing, with inserts of precious stones. Banknotes made of precious metals, standard and measured bars, as well as state awards, insignia and sports awards made of precious metals and precious stones shall not apply to jewelry and other products made of precious metals and precious stones; | қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлар — зеб-зийнат, маиший ҳамда диний ашёлар сифатида қўлланиладиган, қимматбаҳо металлардан ва уларнинг қотишмаларидан ясалган ҳамда ушбу Қонунда белгиланган энг паст асиллик даражаларидан кам бўлмаган асиллик даражаларига эга бўлган, шу жумладан безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ва бошқа материаллар ўрнатилган ёки ўрнатилмаган ҳолда ясалган буюмлар ёхуд табиий ёки сунъий материаллардан ясалган, безакли ишлов беришнинг ҳар хил турларидан фойдаланилган, қимматбаҳо тошлар ўрнатилган ҳолда ясалган буюмлар. Қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгилари, стандарт ва ўлчовли қуймалар, шунингдек қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан тайёрланган давлат мукофотлари, мукофот белгилари ва спорт мукофотлари қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмларга кирмайди; |
refining of precious metals means the process of cleaning extracted precious metals from impurities and related components using the methods of their physical and chemical processing, aimed at bringing precious metals to a quality that complies with the regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation or international standards for refined precious metals; | қимматбаҳо металларни аффинаж қилиш — ажратиб олинган қимматбаҳо металларни уларга физик ва кимёвий ишлов бериш усулларини қўллаган ҳолда аралашмалардан ҳамда қўшилиб чиқадиган компонентлардан тозалаш жараёни бўлиб, у қимматбаҳо металларни Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металларга оид халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган; |
analysis of precious metals means identification of the chemical composition of the precious metal and the alloy of precious metals from which the product is made, including by using methods that involve its destruction; | қимматбаҳо металлар таҳлили — буюм ясалган қимматбаҳо металлнинг ва қимматбаҳо металлар қотишмасининг кимёвий таркибини, шу жумладан унинг бузилишини назарда тутувчи усулларни қўллаш йўли билан аниқлаш; |
precious metals mean gold, silver, platinum and platinum group metals (palladium, iridium, rhodium, ruthenium and osmium) in any form and condition, including native and refined, as well as in raw materials, alloys, semi-finished products, industrial products, chemical compounds, jewelry and other products made of precious metals, banknotes made of precious metals, scrap and waste from production and consumption; | қимматбаҳо металлар — ҳар қандай кўриниш ва ҳолатдаги, шу жумладан ёмби ва аффинаж қилинган ҳолатдаги, шунингдек хом ашёдаги, қотишмалардаги, хомаки маҳсулотлардаги, саноат маҳсулотларидаги, кимёвий бирикмалардаги, қимматбаҳо металлардан ясалган заргарлик ҳамда бошқа буюмлардаги, қимматбаҳо металлардан тайёрланган пул белгиларидаги, ишлаб чиқариш ҳамда истеъмол парчаларидаги ва чиқиндиларидаги олтин, кумуш, платина ҳамда платина гуруҳига кирувчи металлар (палладий, иридий, родий, рутений ва осмий); |
precious stones mean natural diamonds, rubies, emeralds, sapphires, alexandrites, natural pearls in raw (natural) and processed form. Unique amber formations are equated to precious stones; | қимматбаҳо тошлар — табиий олмослар, ёқутлар, зумрадлар, сапфирлар, александритлар, хом (табиий) ва ишлов берилган тарздаги табиий марварид. Қаҳрабонинг ноёб ҳосилалари қимматбаҳо тошларга тенглаштирилади; |
production of precious metals mean extraction of precious metals from mined ores, concentrates, other semi-products, scrap and waste of precious metals, as well as refining of precious metals; | қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш — қазиб олинган рудалардан, концентратлардан, бошқа ярим тайёр маҳсулотлардан, таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ҳамда чиқиндилардан қимматбаҳо металларнинг ажратиб олиниши, шунингдек қимматбаҳо металларнинг аффинаж қилиниши; |
processing (treatment) of scrap and waste of precious metals mean the extraction of precious metal from used or decommissioned products for technical purposes, as well as from scrap and waste containing precious metals, using mechanical, chemical and metallurgical processes aimed at bringing them to quality, that meets the requirements of regulatory documents of the Republic of Uzbekistan in the field of technical regulation or international standards for refined precious metals; | қимматбаҳо металлар парчалари ва чиқиндиларини қайта ишлаш (уларга ишлов бериш) — ишлаш муддатини ўтаб бўлган ёки фойдаланишдан чиқарилган техник буюмлардан, шунингдек таркибида қимматбаҳо металлар бўлган парчалардан ва чиқиндилардан Ўзбекистон Республикасининг техник жиҳатдан тартибга солиш соҳасидаги норматив ҳужжатлари талабларига ёки аффинаж қилинган қимматбаҳо металлар бўйича халқаро стандартларга мувофиқ бўлган сифат даражасига етказишга қаратилган механик, кимёвий ҳамда металлургия жараёнларидан фойдаланган ҳолда қимматбаҳо металлни ажратиб олиш; |
extraction of precious metals means a set of works related to the extraction of precious metals from primary (ore), placer deposits and technogenic mineral formations with the production of concentrates and other semi-products containing precious metals; | қимматбаҳо металларни қазиб олиш — таркибида қимматбаҳо металлар бўлган концентратларни ва бошқа ярим тайёр маҳсулотларни олиш учун туб (рудали), сочма конлардан ва техноген минерал ҳосилалардан қимматбаҳо металларни ажратиб олиш билан боғлиқ ишлар мажмуи; |
artisanal mining of precious metals and precious stones means mining on the basis of entrepreneurial risk of precious metals and precious stones in subsoil areas, including alluvial gold areas that are not objects of industrial development in quantitative and qualitative terms; | қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни олтин изловчилар усулида қазиб олиш — миқдор ва сифат жиҳатидан саноат усулида қазиб олиш объектлари бўлмаган ер қаъри участкаларида, шу жумладан сочма олтин участкаларида қимматбаҳо металлар ва қимматбаҳо тошларни тадбиркорлик таваккалчилиги асосида қазиб олиш; |