Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
Article 135 of the criminal code criminalized sex trafficking and labor trafficking and prescribed penalties of three to five years’ imprisonment for offenses involving an adult victim and eight to 12 years’ imprisonment for those involving a child victim, which were sufficiently stringent. | Жиноят кодексининг 135-моддасида жинсий ва меҳнат мақсадларда одам савдоси билан шуғулланиш жиноят деб белгиланди ҳамда балоғат ёшидаги жабрдийдани бунақа ишларга жалб қилганлик жинояти учун 3 йилдан 5 йилгача, жабрдийда болаларни жалб қилганлик учун 8 йилдан 12 йилгача қамоқ жазоси бериладиган бўлди ва бу жуда қаттиқ жазо ҳисобланади. |
Article 148 (2) of the criminal code addressed “administrative forced labor. | Жиноят кодексининг 148 (2)-моддаси “маъмурий тартибдаги мажбурий меҳнат”га тегишлидир. |
” Such offenses involving adult victims were only considered administrative violations for first time offenses; repeated offenses were penalized with a fine or imprisonment of up to two years. | Балоғат ёшидаги кишилар жабр кўрадиган бундай қонунбузарликлар илк марта қилинадиган жиноятлар учун маъмурий ҳуқуқбузарлик деб ҳисобланди; такрорий қонунбузарликлар қилганлар жарима тўлайди ёки 2 йилгача озодликдан маҳрум қилинади. |
In February 2021, Article 148 (2) was amended to criminalize all “administrative forced labor” offenses involving children with a fine or up to three years’ imprisonment. | 2021 йил февралида 148 (2)-моддага болалар жалб этилган барча “маъмурий тартибдаги мажбурий меҳнат”га оид қонунбузарликлар жиноят деб ҳисобланиб, улар учун жарима тўлаш ёки 3 йилгача қамоқ жазоси белгилаш тўғрисидаги тузатишлар киритилди. |
For the second consecutive year, these figures included an increase in international investigations under the auspices of a tripartite anti-trafficking enforcement initiative between the governments of Uzbekistan, Kazakhstan, and Tajikistan; 28 of the 93 prosecutions featured trafficking crimes committed abroad. | Ушбу рақамлар икки йил қаторасига Ўзбекистон, Қозоғистон ва Тожикистон ҳукуматлари ўртасидаги одам савдосига қарши 3 томонлама ташаббус доирасидаги ҳамкорликда халқаро терговларга оид ишлар сони ошиб бораётганини кўрсатди; 93 та қўзғатилган жиноий ишнинг 28 таси чет элларда содир этилган. |
Authorities also cooperated with Kazakhstani counterparts to extradite an Uzbekistani national following reports from labor migrants that the individual had recruited them and subsequently withheld their wages; the case was pending at the end of the reporting period. | Ҳокимият меҳнат мигрантларининг бир киши ўзини ёллагани ва оқибатда маошини тўламагани ҳақидаги хабарларидан сўнг Ўзбекистон фуқаросини мамлакатга қайтариб олиб келиш учун қозоғистонлик ҳамкасблари билан ҳамкорлик қилди. |
In addition to attending state-funded training, government officials participated in seminars and conferences sponsored by the government and led by NGOs, international organizations, and foreign governments. | Давлат хизматчилари давлат ҳомийлигидаги тренинглардан ташқари ҳукумат ҳомийлик қилган ҳамда ННТлар, халқаро ташкилотлар ва чет мамлакатлар ҳукуматлари ўтказган семинар ва конференцияларда ҳам иштирок этди. |
The government administratively penalized at least 170 officials—including 46 hokims, deputy hokims, and leaders of banks—for cotton harvest labor crimes during the reporting period, a decrease from 259 officials in 2019; fines totaled 653. 2 million soum ($62,380) (compared with 550 million soum, or $52,520, in 2019). | Ҳукумат 170 нафар амалдор: жумладан, 46 нафар ҳоким, ҳоким ўринбосари ва банк раҳбарини ҳисобот давридаги пахта йиғим-терими билан боғлиқ маъмурий жавобгарликка тортди, бу 2019 йил кўрсаткичларидан анча кам, ўша йили бундай жазога 259 амалдор тортилган эди; жами жарималар миқдори 653,2 миллион сўм ($62 380) бўлди (айни кўрсаткич 2019 йилда 550 миллион сўм ёки $52 520 бўлган эди). |
Amid law enforcement coordination challenges and legislative limitations establishing forced labor in the first offense as an administrative violation, the government did not criminally charge, prosecute, or convict any government officials for their complicity in human trafficking cases for the ninth consecutive year. | Ҳуқуқни қўлловчи идоралар фаолиятини мувофиқлаштириш билан боғлиқ муаммолар ва мажбурий меҳнатга жалб қилишни биринчи ҳуқуқбузарлик сифатида маъмурий қонунбузарлик деб белгилаган ҳуқуқий чекловлар шароитида ҳукумат тўққиз йил қаторасига амалдорларга нисбатан одам савдосида жиноятида иштирок этгани учун жиноий айбловлар эълон қилмади, уларни жиноий жавобгарликка тортмади ва судламади. |
At least 70 victims endured exploitation in Uzbekistan (15 in 2019), with the remainder exploited abroad. | Камида 70 нафар жабрдийда Ўзбекистонда (2019 йилда – 15 киши), қолганлар эса чет элларда эксплуатация қилинган. |
Per Article 27 of the law, victims of human trafficking were exempted from civil, administrative, and criminal liability for acts committed under coercion. | Қонуннинг 27-моддасига кўра, одам савдоси жабрдийдалари мажбурлаш ортидан қилинган ҳаракатлар учун фуқаролик, маъмурий ва жиноий жавобгарликдан озод этилган. |
Uzbekistan’s diplomatic missions abroad helped repatriate 50 Uzbekistani victims during the reporting period (compared with 51 in 2019). | Ўзбекистоннинг чет эллардаги дипломатик ваколатхоналари ҳисобот даврида Ўзбекистон фуқаролари бўлган 50 жабрдийдани мамлакатга қайтаришда ёрдам берди (2019 йилда бу кўрсаткич 51 кишидан иборат бўлган эди). |
As part of its “Mehr” or “Compassion” campaign, the government also located and repatriated hundreds of Uzbekistani women and children who had traveled with their male relatives to Syria, Iraq, and Afghanistan and had subsequently been confined to camps, often in exploitative conditions. | Ҳукумат “Меҳр” кампанияси доирасида эркак қариндошлари билан Сурия, Ироқ ва Афғонистонга кетиб қолган, кейинчалик лагер – жамлоқларга кўпинча эксплуатация шартлари билан жойлаштирилган Ўзбекистон ватандошлари бўлган аёллар ва болаларни аниқлаб, юртга қайтарди. |
The center had the capacity to accommodate foreign victims, but the government has not served any foreign victims in the shelter since its opening in 2009. | Марказнинг чет эллик жабрдийдаларни жойлаштириш имкони ҳам бор эди, аммо ҳукумат у 2019 йилда очилгандан бери ҳеч бир чет эллик жабрдийдага хизмат кўрсатмади. |
During the reporting period the government issued a presidential order affording NGOs additional support and legal protections, including expanded annual funding caps from foreign donors, increased state funding contributions, and administrative penalties for government officials or entities that interfere with their activities. | Ҳисобот даврида қабул қилинган президент қарорида ННТларга қўшимча кўмак бериш ва уларни ҳуқуқий ҳимоя қилиш, жумладан, чет эллик донорлардан олинадиган йиллик молиялаш миқдорини ошириш, давлатнинг молиявий кўмагини кўпайтириш, марказлар фаолиятига тўсқинлик қиладиган ҳукумат амалдорлари ёки юридик шахсларга маъмурий жарималар белгиланган. |
The government did not centrally allocate funding for the Commission, which instead required funding contributions from individual member ministries’ budgets; this arrangement reportedly led to overreliance on NGO and international assistance. | Ҳукумат комиссия фаолият кўрсатиши учун марказлаштирилган ҳолда маблағ ажратмади, бунинг ўрнига комиссияга аъзо бўлган вазирликлардан маблағ ажратишни талаб қилди; хабарларга кўра, бундай схема ННТлар ва халқаро ёрдамга ҳаддан зиёд қарамликка сабаб бўлди. |
The government updated its national action plan to reflect international input in 2020 but did not provide information on these updates; it also maintained a roadmap developed by an NGO and a series of recommendations submitted to the government by an international organization during a previous reporting period. | Ҳукумат 2020 йилда халқаро ҳиссани ҳисобга олган ҳолда миллий ҳаракат режасини янгилади, аммо ушбу янгиланишлар ҳақида маълумот бермади; у яна ННТлар ишлаб чиққан йўл харитасини ва халқаро ташкилот ўзига ўтган ҳисобот даврида тақдим этган тавсиялар туркумини сақлаб қолди. |
Approximately 30 percent of established cluster sites also provided technical services and methodological advice to participating farmers. | Ташкил этилган кластер участкаларининг тақрибан 30 фоизи техник хизматлар ва иштирокчи фермерларга методологик ёрдам кўрсатди. |
However, some local officials continued to mobilize adults and children into compulsory cotton picking to meet local harvest benchmarks established in direct violation of the decree. | Бироқ айрим маҳаллий амалдорлар зикр этилган йиғим-теримнинг ўрнатилган маҳаллий меъёрларини бажариш йўлида катта ёшлилар ва болаларни сафарбар қилишни давом эттирди, бу президент фармонининг тўғридан-тўғри бузилишидир. |
Media reports indicated – and some government officials acknowledged – that ongoing development of the privatized cluster system inadvertently generated other vulnerabilities, including avenues for private businesses to subject harvest workers to contract violations, loss of bargaining power or choice of cluster-affiliation, coerced cultivation of cotton under threat of land loss, wage irregularities, and forced overtime. | Матбуот хабарлари кўрсатишича, айрим ҳукумат амалдорлари кластерларнинг хусусийлаштирилган тизими атай қилинмаган ҳолда турли қалтисликларни, жумладан, хусусий секторнинг пахта йиғим-терими бўйича ишчиларни шартнома талабларини бузишга мажбурлай олиш имконияти, кластер билан музокара қилиш ёки қайси каластерга мансубликни танлаш ҳуқуқидан айрилиш, ердан айрилиб қолиш хавфи билан пахта етиштиришга мажбурлаш, меҳнатга ҳақ тўлаш талабларини бузиш, мажбурий тарзда қўшимча ишлатиш сингари ҳолатларни тан олган. |