USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ad: 4059 words & 4 translates

English Ўзбек
We cannot allow the sad experience of the past to repeat itself, which saw the country transformed into an international terrorist hub. Ўтмишда ушбу давлат амалда халқаро террорчилик маконига айланиб қолгани билан боғлиқ аччиқ тажриба қайта такрорланишига асло йўл қўйиб бўлмайди.
In order to reach a broad consensus on the Afghan issue and to take practical steps at the global level, we propose to consider the possibility of a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly for the formation of a high-level international negotiating group to draft the following Consider a joint appeal by the Asian nations to the United Nations General Assembly to form a high-level international negotiating group to draft and agree with the Afghan authorities on an algorithm for the gradual implementation of the parties' obligations. Афғон муаммоси юзасидан кенг консенсусга эришиш ва глобал даражада амалий чора-тадбирларни қабул қилиш мақсадида Афғонистон ҳукумати билан томонларнинг ўз мажбуриятларини босқичма-босқич бажаришига қаратилган алгоритм, яъни тартиб-қоидани ишлаб чиқиш ва келишиш лозим. Бунинг учун юқори даражада халқаро музокаралар олиб борадиган гуруҳни шакллантириш ҳақидаги ташаббус ифода этилган Осиё мамлакатларининг Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеясига биргаликдаги мурожаатида мужассам бўлган имкониятларни кўриб чиқишни таклиф этамиз.
Second. More and more, we are confronted with the widespread EXPANSION of RADICAL IDEAS. Иккинчидан. Биз радикал ғояларнинг кенг хуружига янада кўпроқ тўқнаш келмоқдамиз.
In this regard, we need systematic cooperation to keep our youth away from radicalism and to channel their energy into a constructive path. Шу муносабат билан ёш авлодни радикализмдан асраш, уларнинг куч-ғайрати ва азму шижоатини бунёдкорлик сари йўналтириш учун тизимли ҳамкорликни ўрнатишимиз керак.
As co-chairs of the Youth Council of the Conference, we additionally propose launching a new format - DIALOGUE OF GENERATIONS - to encourage greater mutual understanding among the people of different ages, as well as a joint search for solutions to the current issues of the youth. Мажлисимизнинг Ёшлар кенгаши ҳамраиси сифатида турли ёшдаги инсонлар ўртасида бир-бирини яхшироқ тушунишга даъват этадиган, фарзандларимизнинг энг долзарб муаммоларига биргаликда ечим излашга кўмаклашадиган янги форматдаги фаолиятни – авлодлар мулоқотини йўлга қўйишни таклиф этамиз.
We are willing to host the first such meeting in April 2023 as part of the Youth Leaders Forum in Samarkand. Бундай илк учрашувни Ёш етакчилар форуми доирасида 2023 йил апрель ойида Самарқандда ўтказишга тайёрмиз.
Third. The key issue on today's agenda is the adaptation of our ECONOMIES to escalating the negative consequences of the global crisis. It is important here: Учинчидан. Бугунги учрашувимиз кун тартибидаги муҳим масала – иқтисодиётларимизнинг глобал инқирознинг кучайиб бораётган салбий оқибатларига мослашувидан иборатдир.
The Asian countries have every chance of gaining the global leadership in these areas. Бу йўналишларда Осиё мамлакатлари глобал даражада етакчи бўлишга биргаликда эришиш учун барча имкониятларга эгадир.
The paradox lies in the fact that our countries are the world’s biggest producers of food. Парадокс шундан иборатки, бир вақтнинг ўзида айнан бизнинг мамлакатларимиз жаҳоннинг етакчи озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи давлатлари ҳисобланади.
- harmonizing the technical regulations to increase intra-regional trade; ички минтақавий савдо-сотиқнинг ўсиши учун техник регламентларни уйғунлаштириш,
Sixth. In order to address the issues of ECOLOGY AND CLIMATE CHANGE, I propose to unite our efforts and launch the regular expert consultations under the conceptual program «GREEN ASIA», on intensive landscaping in our countries and support for vulnerable ecosystems. Олтинчидан. Экология ва иқлим ўзгариши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилиш учун саъй-ҳаракатларимизни бирлаштиришни ҳамда мамлакатларимизни жадал кўкаламзорлаштириш ва экотизимлар боғлиқлигини қўллаб-қувватлаш масалалари бўйича “Яшил Осиё” концептуал дастурлари доирасида доимий эксперт маслаҳатлашувларини йўлга қўйишни таклиф этаман.
Distinguished heads of delegations! Ҳурматли делегациялар раҳбарлари!

Dear compatriots! Distinguished guests! Ladies and gentlemen!

Қадрли ватандошлар! Муҳтарам меҳмонлар! Хонимлар ва жаноблар!

The ministers and khokims, deputies and senators, leaders and officials, in general, all of us, as our great poet Cholpon has said, «go into the people and take strength from the people» and serve our nation based on a new approach. Вазир ва ҳокимлар, депутат ва сенаторлар, раҳбар ва мутасаддилар, умуман, барча-барчамиз, буюк шоиримиз Чўлпон айтганидек, халқ ичига кириб, халқдан куч олиб, янги ёндашув асосида халқимизга хизмат қилмоқдамиз.
It is becoming not only our mission, but above all our human duty to preserve the continuity of traditions between generations, which occupy a special place in our national values, to make the lives of war and labor veterans, our esteemed fathers and mothers more meaningful. Миллий қадриятларимизда алоҳида ўрин тутадиган авлодлар ўртасидаги анъаналар давомийлигини сақлаш, уруш ва меҳнат фахрийларининг, муҳтарам отахон ва онахонларимизнинг ҳаётини янада мазмунли қилиш нафақат вазифамиз, аввало, инсоний бурчимизга айланмоқда.
Our children are winning the prestigious international competitions and festivals, scientific Olympiads and competitions, and are raising high the flag of Uzbekistan. Фарзандларимиз нуфузли халқаро мусобақа ва фестиваллар, фан олимпиадалари ва танловларда ғолиб бўлиб, Ўзбекистон байроғини баланд кўтариб келмоқдалар.
At the recently held World Chess Olympiad in India, our national team was awarded the high title of «Olympic champion» for the first time in history. Яқинда Ҳиндистонда бўлиб ўтган жаҳон шахмат олимпиадасида терма жамоамиз тарихда биринчи марта “Олимпия чемпиони” деган юксак шарафга сазовор бўлгани ҳаммамизга чексиз ғурур бағишлайди.
We would like to take this opportunity to warmly welcome the distinguished ambassadors of foreign countries and representatives of international organizations participating in today’s ceremony. Фурсатдан фойдаланиб, бугунги тантанали маросимда иштирок этаётган чет давлатларнинг муҳтарам элчилари ва халқаро ташкилотлар вакилларини самимий қутлаймиз.
First, in the field of EDUCATION, we consistently continue to create the most favorable conditions for our children to acquire modern knowledge and skills. To this end, school curricula, teaching methods and textbooks content will be fundamentally revised. This system will first be examined by advanced foreign experts, and only then can it be successfully implemented. Биринчидан, таълим соҳасида фарзандларимиз замонавий билим ва кўникмаларни пухта эгаллашлари учун энг қулай шароитлар яратишни изчил давом эттирамиз. Бунинг учун мактабларнинг ўқув дастурлари, ўқитиш услуби, дарсликлар мазмуни тубдан қайта кўриб чиқилади. Ушбу тизим аввал илғор хорижий мутахассислар томонидан экспертизадан ўтказилиб, кейингина ҳаётга татбиқ этилади.
As a result, a school graduate of the New Uzbekistan will become a person who has acquired modern skills, mastered information technologies, creative thinking, make independent decisions, and has a broad outlook. Натижада Янги Ўзбекистон мактаб битирувчиси замонавий кўникмаларни эгаллаган, ахборот технологияларини пухта ўзлаштирган, креатив фикрлайдиган, мустақил қарор қабул қила оладиган, дунёқараши кенг шахс бўлиб етишади.