Found ad: 4059 words & 4 translates
English | Ўзбек |
---|---|
We invite the European side to actively join the implementation of the «Green Agenda» program adopted in our region, in particular, in the following specific areas: | Европа томонини минтақамизда қабул қилинган «Яшил кун тартиби» дастурини, жумладан, қуйидаги аниқ йўналишларни амалга оширишда фаол иштирок этишга чақирамиз: |
widespread introduction of the eco-innovations, energy - efficient and resource-saving technologies, digitalization of economic sectors, | эко-инновациялар, энергия самарадор ва ресурс тежамкор технологияларни кенг жорий этиш; иқтисодиёт тармоқларини рақамлаштириш; |
Based on its outcome, we consider it important to develop a joint road map with specific, practical steps and activities. | Унинг якунлари бўйича аниқ, амалий қадамлар ва тадбирларни ўз ичига олган қўшма «йўл харитаси»ни ишлаб чиқишни муҳим деб ҳисоблаймиз. |
In the framework of the «Erasmus+» and «Horizon Europe» programs we propose implementation of the Project on the introduction of advanced European methods of education, organization of the joint fundamental and applied researches. | «Erasmus+» ва «Европа горизонти» дастурлари доирасида қуйидагиларни таклиф этамиз: таълим бўйича Европанинг илғор методикаларини жорий этиш лойиҳасини амалга ошириш; қўшма фундаментал ва амалий тадқиқотларни ўтказишни ташкил этиш. |
In addition, we are interested in increasing the number of branches of the leading European universities in our countries. | Бундан ташқари, мамлакатларимизда Европанинг етакчи олий таълим муассасалари филиаллари сонини оширишдан манфаатдормиз. |
We are ready to take an active part in the implementation of the first regional vocational education project. | Биз биринчи минтақавий профессионал таълим лойиҳасини амалга оширишда фаол иштирок этишга тайёрмиз. |
With an aim to broadly familiarize the European partners with the unique historical heritage, rich culture and traditions of the peoples of our region, we intend to hold in the second half of November the major exhibition events in the Louvre in Paris. | Европалик ҳамкорларни минтақамиз халқларининг ноёб тарихий мероси, бой маданияти ва анъаналари билан кенг таништириш мақсадида биз ноябрь ойининг иккинчи ярмида Парижнинг Лувр музейида йирик кўргазма ташкил этишни режалаштирганмиз. |
The sphere of tourism has an enormous potential. Today, the European countries are the undisputed leaders in the global tourism field. | Туризм соҳасида йирик имкониятлар мавжуд. Бугунги кунда Европа давлатлари жаҳон туризм тармоғида мутлақо етакчи ҳисобланади. |
At the first «EU – Central Asia» Tourism Forum in the city of Khiva next year, we propose to present to the attention of the leading European operators the concept of a common regional tourism product. | Келгуси йилда Хива шаҳрида ўтказиладиган «Европа Иттифоқи –Марказий Осиё» биринчи туризм форуми доирасида Европанинг етакчи операторлари эътиборига Умумий минтақавий туризм маҳсулотлари концепциясини тақдим этишни таклиф этамиз. |
We appreciate the practical assistance of the European Union in the framework of joint programs to combat terrorism, radicalism and extremism, organized crime, drug trafficking and other common challenges. | Биз Европа Иттифоқининг терроризм, радикализм ва экстремизм, уюшган жиноятчилик, наркотрафик ва бошқа умумий хавф-хатарларга қарши курашиш бўйича қўшма дастурлар доирасидаги амалий кўмагини қадрлаймиз. |
We are also ready to continue the productive cooperation with the European partners in using the potential of logistics and educational hubs in our border city of Termez. | Биз, шунингдек, Термиз чегара шаҳримиздаги логистика ва таълим хабларининг салоҳиятидан фойдаланишда европалик шерикларимиз билан самарали ҳамкорликни давом эттиришга тайёрмиз. |
Distinguished heads of delegations! | Ҳурматли делегациялар раҳбарлари! |
As it has been noted, three years have already passed since the adoption of the renewed European Union Strategy for Central Asia. | Таъкидлаб ўтилганидек, Европа Иттифоқининг Марказий Осиё бўйича янгиланган стратегияси қабул қилинган вақтдан буён уч йил ўтди. |
In addition, the global and regional situation has changed dramatically, which today requires a more active support from the European partners for the integration processes in Central Asia. | Бундан ташқари, глобал ва минтақавий вазият тубдан ўзгариб, бугунги кунда Марказий Осиёдаги интеграциялашув жараёнининг европалик ҳамкорлар томонидан фаол қўллаб-қувватланишини талаб қилмоқда. |
In this regard, we propose to consider the possibility of adopting a multilateral program document - a «road map» to accelerate the implementation of the Strategy and consolidate our partnerships. | Шу муносабат билан биз Стратегиянинг бажарилишини жадаллаштириш ва ҳамкорлик алоқаларимизни мустаҳкамлаш мақсадида кўп томонлама дастурий ҳужжат – “Йўл харитаси”ни қабул қилиш имкониятини кўриб чиқишни таклиф қиламиз. |
I am sincerely glad to welcome all participants of the summit. |
Осиёда ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш саммитининг барча иштирокчиларини самимий қутлашдан мамнунман. |
I share the assessments of the activities of Conference that have been made today. | Шунингдек, Кенгаш фаолияти юзасидан бугун бу ерда билдирилган баҳоларни ҳам маъқуллайман. |
Over the past period, this structure has shown its relevance as an important platform for a broad and open dialogue on security, strengthening mutual trust and sustainable development in Asia. | Ўтган давр давомида ушбу тузилма хавфсизликни таъминлаш, Осиёда ўзаро ишонч ва барқарор тараққиётни мустаҳкамлаш масалалари юзасидан кенг ва очиқ мулоқот учун муҳим майдон сифатида ўзининг ғоят зарур эканини кўрсатди. |
We express our readiness to take part in joint work on the transformation of our forum. | Форумимизни трансформация қилиш масаласи бўйича қўшма фаолиятда иштирок этишга тайёрлигимизни билдираман. |
All this undermines the foundations of multilateral cooperation, provokes the escalation of conflicts, and leads to systemic failures in the global economy. | Буларнинг барчаси кўп томонлама ҳамкорлик асосларига путур етказмоқда, можароларнинг авж олишига сабаб бўлиб, глобал иқтисодиётда тизимли узилишларга олиб келмоқда. |