Found arm: 433 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
warms | иситади |
warmth | иссиқлик |
warmup | қиздириш? иситиш |
102. And they followed what the devils taught during the reign of Solomon. It was not Solomon who disbelieved, but it was the devils who disbelieved. They taught the people witchcraft and what was revealed in Babylon to the two angels Harut and Marut. They did not teach anybody until they had said, “We are a test, so do not lose faith.” But they learned from them the means to cause separation between man and his wife. But they cannot harm anyone except with Allah's permission. And they learned what would harm them and not benefit them. Yet they knew that whoever deals in it will have no share in the Hereafter. Miserable is what they sold their souls for, if they only knew. |
102 Ва Сулаймон подшолигида шайтонлар тиловат қилган нарсага эргашдилар. Сулаймон куфр келтиргани йўқ. Лекин шайтонлар одамларга сеҳрни ўргатиб, кофир бўлдилар. Ва Бобилда Ҳорут ва Морут номли икки фариштага тушган нарсага эргашдилар. Икковлари ҳатто: «Биз фитнасинов учунмиз, кофир бўлмагин», демасдан олдин ҳеч кимга ўргатмасдилар. Бас, икковларидан эр хотиннинг ўртасини бузадиган нарсани ўрганишар эди. Ва улар Аллоҳнинг изнисиз бирор кишига зарар етказувчи эмасдилар. Ва икковларидан зарар келтирадиган, фойда келтирмайдиган нарсани ўрганадилар. Ва, батаҳқиқ, биладиларки, уни сотиб олган кишига охиратда насиба йўқ. Агар билсалар, ўзларини сотган нарса қандоқ ҳам ёмон! |
187. Permitted for you is intercourse with your wives on the night of the fast. They are a garment for you, and you are a garment for them. Allah knows that you used to betray yourselves, but He turned to you and pardoned you. So approach them now, and seek what Allah has ordained for you, and eat and drink until the white streak of dawn can be distinguished from the black streak. Then complete the fast until nightfall. But do not approach them while you are in retreat at the mosques. These are the limits of Allah, so do not come near them. Allah thus clarifies His revelations to the people, that they may attain piety. | 187Сизларгарўза кечасида хотинларингизга яқинлик қилиш ҳалол қилинди. Улар сизга либосдир, сиз уларга либосдирсиз. Аллоҳ сизнинг ўзингизга ҳиёнат қилаётганингизни билди, тавбангизни қабул этди ва сизларни афв этди.Энди уларга яқинлашаверинг ва Аллоҳ сизга ёзган нарсани талаб қилинг. Тонг пайтида оқ ип қора ипдан ажрагунчаебичаверинг. Сўнгра рўзани кечасигача батамом қилинг. Масжидларда, эътикофдалигингизда уларга яқинлик қилманг. Булар Аллоҳнинг чегараларидир, унга яқинлашманг. Аллоҳ одамларга Ўз оятларини шундоқ баён этади. Шоядки тақво қилсалар. |
222. And they ask you about menstruation: say, “It is harmful, so keep away from women during menstruation. And do not approach them until they have become pure. Once they have become pure, approach them in the way Allah has directed you.” Allah loves the repentant, and He loves those who keep clean.” | 222Сендан ҳайз ҳақида сўрарлар. Сен:«У кўнгилсиз нарсадир. Ҳайз чоғида аёллардан четда бўлинг. Уларга пок бўлмагунларича яқинлашманглар. Агар пок бўлсалар, уларга Аллоҳ амр қилган жойдан келинг. Албатта, Аллоҳ тавба қилувчиларни севади ва покланувчиларни севади», деб айт. |
233. Mothers may nurse their infants for two whole years, for those who desire to complete the nursing-period. It is the duty of the father to provide for them and clothe them in a proper manner. No soul shall be burdened beyond its capacity. No mother shall be harmed on account of her child, and no father shall be harmed on account of his child. The same duty rests upon the heir. If the couple desire weaning, by mutual consent and consultation, they commit no error by doing so. You commit no error by hiring nursing-mothers, as long as you pay them fairly. And be wary of Allah, and know that Allah is Seeing of what you do. | 233Ким эмизишнибатамом қилишни ирода қилса, оналар фарзандларни тўлиқ икки йил эмизадилар. Уларни яхшилаб едириб, кийинтириш отанинг зиммасидадир. Ҳеч бир жонга имкондан ташқари таклиф бўлмайди. Она ҳам, ота ҳамболаси сабабиданзарар тортмасин. Меросхўрга ҳам худди шундоқ. Агар ўзаро рози бўлиб, сутдан ажратишни ирода қилсалар, икковларига гуноҳ бўлмайди. Агар фарзандларингизга эмизувчи талаб қилишни ирода қилсангиз, берадиганингизни яхшилик билан аввалдан топширсангиз, гуноҳ бўлмайди. Ва Аллоҳга тақво қилинг ҳамда, билингки, албатта, Аллоҳ қилаётганингизни кўриб турувчидир. |
282. O you who believe! When you incur debt among yourselves for a certain period of time, write it down. And have a scribe write in your presence, in all fairness. And let no scribe refuse to write, as Allah has taught him. So let him write, and let the debtor dictate. And let him fear Allah, his Lord, and diminish nothing from it. But if the debtor is mentally deficient, or weak, or unable to dictate, then let his guardian dictate with honesty. And call to witness two men from among you. If two men are not available, then one man and two women whose testimony is acceptable to all—if one of them fails to remember, the other would remind her. Witnesses must not refuse when called upon. And do not think it too trivial to write down, whether small or large, including the time of repayment. That is more equitable with Allah, and stronger as evidence, and more likely to prevent doubt—except in the case of a spot transaction between you—then there is no blame on you if you do not write it down. And let there be witnesses whenever you conclude a contract, and let no harm be done to either scribe or witness. If you do that, it is corruption on your part. And fear Allah. Allah teaches you. Allah is aware of everything. |
282Эй иймон келтирганлар! Маълум муддатга қарз олдиберди қилган вақтингизда, уни ёзиб қўйинг. Орангизда бир ёзувчи адолат билан ёзсин. Ҳеч бир ёзувчи Аллоҳ билдирганидек қилиб ёзишдан бош тортмасин. Бас, ёзсин ва ҳақ зиммасига тушган киши айтиб турсин, Роббига тақво қилсин ва ундан ҳеч нарсани камайтирмасин. Агар ҳақ зиммасига тушган киши эсипаст, заиф ёки айтиб тура олмайдиган бўлса, унинг валийси адолат билан айтиб турсин. Эркакларингиздан икки кишини гувоҳ қилинг. Агар икки эр киши бўлмаса, ўзингиз рози бўладиган гувоҳлардан бир эр киши ва икки аёл киши бўлсин. Иккови(аёл)дан бирорталари адашса, бирлари бошқасининг эсига солади. Ва чақирилган вақтда гувоҳлар бош тортмасинлар. Кичик бўлса ҳам, катта бўлса ҳам, муддатигача ёзишингизни малол олманг. Шундоқ қилмоғингиз Аллоҳнинг ҳузурида адолатлироқ, гувоҳликка кучлироқ ва шубҳаланмаслигингиз учун яқинроқдир. Магар ораларингизда юриб турган нақд савдо бўлса, ёзмасангиз ҳам, сизга гуноҳ бўлмас. Олдисотди қилганингизда, гувоҳ келтиринг ва ёзувчи ҳам, гувоҳ ҳам зарар тортмасин. Агар (аксини) қилсангиз, албатта, бу фосиқлигингиздир. Аллоҳга тақво қилинг. Ва Аллоҳ сизга илм беради. Аллоҳ ҳар бир нарсани билувчи зотдир. |
111. They will do you no harm, beyond insulting you. And if they fight you, they will turn around and flee, then they will not be helped. | 111Улар сизларга озор беришдан ўзга ҳеч қандай зарар етказа олмаслар. Агар сизларга қарши уруш қилсалар, ортга қараб қочарлар. Сўнгра уларга ёрдам берилмас. |
118. O you who believe! Do not befriend outsiders who never cease to wish you harm. They love to see you suffer. Hatred has already appeared from their mouths, but what their hearts conceal is worse. We have made the messages clear for you, if you understand. | 118Эй иймон келтирганлар, ўзингиздан бошқадан сирдош тутманг. Улар сизга ёмонлик қилишини қўймаслар. Машаққатда қолишингизни хоҳларлар. Душманликлари оғизларидаги (сўзлари)дан билиниб турибди. Дилларида махфий тургани яна ҳам каттароқ. Агар ақл юритадиган бўлсангиз, биз сизларга оят белгиларни баён қилиб бўлдик. |
120. If something good happens to you, it upsets them; but if something bad befalls you, they rejoice at it. But if you persevere and maintain righteousness, their schemes will not harm you at all. Allah comprehends what they do. | 120Сизга яхшилик етса, уларга ёмон бўлар. Сизларга мусибат етса, улар хурсанд бўларлар. Агар сабр ва тақво қилсангиз, уларнинг макри сизга ҳеч зарар қилмас. Албатта, Аллоҳ қилаётган ишларини иҳота қилгувчидир. |
144. Muhammad is no more than a messenger. Messengers have passed on before him. If he dies or gets killed, will you turn on your heels? He who turns on his heels will not harm Allah in any way. And Allah will reward the appreciative. | 144Муҳаммад ҳам бир Пайғамбар, холос. Ундан аввал ҳам Пайғамбарлар ўтган. Агар у ўлса ёки қатл қилинса,орқангизга қайтасизми?! Кимки орқасига қайтса, Аллоҳга ҳеч зарар келтираолмас. Ва Аллоҳ шукр қилувчиларни мукофотлар. |
155. Those of you who turned back on the day when the two armies clashed—it was Satan who caused them to backslide, on account of some of what they have earned. But Allah has forgiven them. Allah is Forgiving and Prudent. | 155Икки тўп тўқнашган куни сизлардан юз ўгириб қочганларни баъзи қилган ишлари туфайли шайтон йўлдан урди, холос. Батаҳқиқ, Аллоҳ уларни афв қилди. Албатта, Аллоҳ мағфиратли ва раҳмли зотдир. |
166. What befell you on the day the two armies clashed was with Allah’s permission; that He may know the believers. | 166Икки жамоа тўқнашган куни сизга мусибат Аллоҳнинг изни билан ва мўминларни билиш учун. |
174. So they came back with grace from Allah, and bounty, and no harm having touched them. They pursued what pleases Allah. Allah possesses immense grace. | 174Бас, Аллоҳнинг неъмати ва фазли ила, уларга ёмонлик етмасдан қайтдилар ва Аллоҳнинг розилигига эришдилар. Аллоҳ улуғ фазл эгасидир. |
176. And do not be saddened by those who rush into disbelief. They will not harm Allah in the least. Allah desires to give them no share in the Hereafter. A terrible torment awaits them. | 176Куфрга ошиқаётганлар сени хафа қилмасин. Албатта, улар ҳаргиз Аллоҳга бирор зарар етказа олмаслар. Аллоҳ уларга охиратда насиба қилмасликни хоҳлайдир. Уларга улкан азоб бордир. |
177. Those who exchange blasphemy for faith will not harm Allah in the least. A painful torment awaits them. | 177Албатта, куфрни иймонга сотиб олганлар Аллоҳга ҳаргиз бирор зарар етказа олмаслар. Уларга аламли азоб бордир. |
The autumn discovery of a bunch of berries as red as the maiden’s blushing cheek, hidden among the vine’s bare branches, had brought on a sudden clarity and harmony. | Барг остида қизларнинг луччак бетидек қип- қирмизи бўлиб яширинган бу шингилнинг кеч кузда бир куни яланғоч қинғайган новдалар аро тўсатдан муҳайё бўлиши Абдулланинг чигал ўйларини бирдан ёзиб юборгандек эди. |
If he could get the supplies in quickly he could then be on his own, sitting in front of the warm coal fire of his sandal. Surely the three months of cold would be long enough for him to finish his novel. | Манави уйнинг атала-бўтала ишларидан хотиржам бўлиб, бир қиш оёғини сандалга солиб, узлатда ўтирса, қиссани албатта ёзиб битиради… |
83. When some news of security or alarm comes their way, they broadcast it. But had they referred it to the Messenger, and to those in authority among them, those who can draw conclusions from it would have comprehended it. Were it not for Allah’s blessing and mercy upon you, you would have followed the Devil, except for a few. | 83Қачонки уларга эминлик ёки ҳақ тўғрисида бир иш–хабар етса, уни таратадилар. Агар уни Пайғамбарга ва ўзларидан бўлган ишбошиларга ҳавола қилганларида эди, улардан иш негизини биладиганлари уни англаб етар эдилар. Аллоҳнинг фазли ва марҳамати бўлмаганда, озгинангиздан бошқангиз шайтонга эргашиб кетар эдингиз. |