Found all: 4500 words & 2 translates
English | Ўзбек |
---|---|
The khokims of towns subordinate to district centres shall be appointed and relieved of their posts by the khokim of the district and appropved by the district Kenghash of people’s deputies. | Туманларга бўйсунадиган шаҳарларнинг ҳокимлари туман ҳокими томонидан тайинланади ва лавозимидан озод қилинади ҳамда халқ депутатлари туман Кенгаши томонидан тасдиқланади. |
The khokim of region, district, city and town shall exercise his powers in accordance with the principle of one-man management and shall bear personal responsibility for decisions and actions of bodies directed by him. | Вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ўз ваколатларини яккабошчилик асосларида амалга оширадилар ва ўзлари раҳбарлик қилаётган органларнинг қарорлари ва фаолияти учун шахсан жавобгардирлар. |
The khokim of region, district, city and town shall present to the relevant Kenghash of people’s deputies the reports on major and actual matters of the socio-economic development of the region, district, city. Based on it, the Kenghashes of people’s deputies shall take relevant decisions. | Вилоят, туман ва шаҳар ҳокими тегишли халқ депутатлари Кенгашига вилоят, туман, шаҳар ижтимоий-иқтисодий ривожланишининг энг муҳим ва долзарб масалалари юзасидан ҳисоботлар тақдим этади, улар бўйича халқ депутатлари Кенгаши томонидан тегишли қарорлар қабул қилинади. |
The organization of the work and powers of khokims and local Kenghashes of people’s deputies, as well as the procedure for the elections to the local Kenghashes of people’s deputies shall be regulated by law. | Ҳокимларнинг ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларининг фаолиятини ташкил қилиш, уларнинг ваколат доирасини ва халқ депутатлари маҳаллий Кенгашларини сайлаш тартиби қонун билан белгиланади. |
The khokim within his vested powers shall adopt decisions, which are binding on all enterprises, institutions, organizations, associations, as well as officials and citizens on the relevant territory. | Ҳоким ўзига берилган ваколатлар доирасида тегишли ҳудуддаги барча корхоналар, муассасалар, ташкилотлар, бирлашмалар, шунингдек мансабдор шахслар ва фуқаролар томонидан бажарилиши мажбурий бўлган қарорлар қабул қилади. |
Self-governing bodies in settlements, kishlaks and auls, as well as in makhallas of cities, towns, settlements, kishlaks and auls, shall be assemblies of citizens electing Chairman (aksakal). | Шаҳарча, қишлоқ ва овулларда, шунингдек улар таркибидаги маҳаллаларда ҳамда шаҳарлардаги маҳаллаларда фуқароларнинг йиғинлари ўзини ўзи бошқариш органлари бўлиб, улар раисни (оқсоқолни) сайлайди. |
The procedure for the elections, organization of the work and powers of self-governing bodies shall be regulated by law. | Ўзини ўзи бошқариш органларини сайлаш тартиби, фаолиятини ташкил этиш ҳамда ваколат доираси қонун билан белгиланади. |
The judicial authority in the Republic of Uzbekistan shall function independently from the legislative and executive authorities, political parties, and other public associations. | Ўзбекистон Республикасида суд ҳокимияти қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимиятлардан, сиёсий партиялардан, бошқа жамоат бирлашмаларидан мустақил ҳолда иш юритади. |
The organization and procedure for the operation of courts shall be specified by law. | Судларни ташкил этиш ва уларнинг фаолият кўрсатиш тартиби қонун билан белгиланади. |
The formation of extraordinary courts shall be inadmissible. | Фавқулодда судлар тузишга йўл қўйилмайди. |
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall hear cases relating to the constitutionality of acts of the legislative and executive authority. | Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди қонун чиқарувчи ва ижро этувчи ҳокимият ҳужжатларининг Конституцияга мувофиқлиги тўғрисидаги ишларни кўради. |
The Constitutional Court shall be elected by the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan upon the submission of the President of the Republic of Uzbekistan from among specialists in the sphere of politics and law, recommended by the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan, including the representative of the Republic of Karakalpakstan. | Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати томонидан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгаши тавсия этган сиёсат ва ҳуқуқ соҳасидаги мутахассислар орасидан, Қорақалпоғистон Республикасининг вакилини қўшган ҳолда сайланади. |
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall elect from among its members the Chairman of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan and his deputy. | Ўзбекистон Республикасининг Конституциявий суди ўз таркибидан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судининг раисини ва унинг ўринбосарини сайлайди. |
The Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan shall: | Ўзбекистон Республикаси Конституциявий суди: |
6) based on summarizing practices of the constitutional legal procedures, represent annually the information on a status of constitutional lawfulness to the Chambers of of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and the President of the Republic of Uzbekistan; | 6) конституциявий судлов ишларини юритиш амалиётини умумлаштириш натижалари юзасидан ҳар йили Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарига ва Ўзбекистон Республикаси Президентига мамлакатдаги конституциявий қонунийликнинг ҳолати тўғрисида ахборот тақдим этади; |
Judgments of the Constitutional Court shall take effect upon publication. | Конституциявий суднинг ҳужжати расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради. |
They shall be final and not subject to appeal. | Конституциявий суднинг ҳужжати қатъий ва унинг устидан шикоят қилиниши мумкин эмас. |
Organization and procedure for the work of the Constitutional Court shall be specified by law. | Конституциявий судни ташкил этиш ва унинг фаолияти тартиби қонун билан белгиланади. |
The Supreme Court of the Republic of Uzbekistan shall be the supreme judicial body of civil, criminal, economic and administration proceedings. | Ўзбекистон Республикаси Олий суди фуқаролик, жиноий, иқтисодий ва маъмурий суд ишларини юритиш соҳасида суд ҳокимиятининг олий органи ҳисобланади. |
The adopted by it acts shall be final and binding on the entire territory of the Republic of Uzbekistan. | У томонидан қабул қилинган ҳужжатлар қатъий ва Ўзбекистон Республикасининг барча ҳудудида бажарилиши мажбурийдир. |