USA English ‹ › UZ Uzbek

Found ёрдам: 352 words & 2 translates

English Ўзбек
Technical assistance and information exchange Техник ёрдам ва маълумот алмашинуви
Article 60. Training and technical assistance 60-модда. Кадрларни тайёрлаш ва техник ёрдам
Training competent authorities in the preparation of requests for mutual legal assistance that meet the requirements of this Convention; с) мазкур Конвенция талабларига жавоб берадиган ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги илтимосномаларни тузиш масалалари бўйича ваколатли органларнинг ходимларини тайёрлаш;
Appropriate and efficient legal and administrative mechanisms and methods for facilitating the return of proceeds of offences established in accordance with this Convention; h) мазкур Конвенцияда жиноят деб тан олинган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам берувчи тегишли ва самарали ҳуқуқий ҳамда маъмурий механизмлар ва методлар;
States Parties shall, according to their capacity, consider affording one another the widest measure of technical assistance, especially for the benefit of developing countries, in their respective plans and programmes to combat corruption, including material support and training in the areas referred to in paragraph 1 of this article, and training and assistance and the mutual exchange of relevant experience and specialized knowledge, which will facilitate international cooperation between States Parties in the areas of extradition and mutual legal assistance. 2. Иштирокчи Давлатлар, ўз имкониятларини ҳисобга олган ҳолда, бир-бирларига кенг миқёсда, айниқса, ривожланаётган мамлакатлар манфаатлари учун, уларнинг коррупцияга қарши кураш бўйича мувофиқ режалари ва дастурлари муносабати билан тегишли техник ёрдам бериш, жумладан моддий қўллаб-қувватлаш ва мазкур модданинг 1-бандида кўрсатилган соҳаларда кадрларни тайёрлаш, шунингдек иштирокчи Давлатлар ўртасидаги халқаро ҳамкорликни қўллаб-қувватлаш имкониятини яратадиган кадрларни тайёрлаш ва ёрдам кўрсатиш ҳамда тегишли тажриба ва махсус билимларни алмашиш масаласини кўриб чиқадилар.
States Parties shall consider assisting one another, upon request, in conducting evaluations, studies and research relating to the types, causes, effects and costs of corruption in their respective countries, with a view to developing, with the participation of competent authorities and society, strategies and action plans to combat corruption. 4. Иштирокчи давлатлар ваколатли органлар ва жамият иштирокида коррупцияга қарши кураш бўйича стратегиялар ва режалар ишлаб чиқиш мақсадида ўз мамлакатларидаги коррупциянинг турлари, сабаблари, оқибатлари ва зарарлари билан боғлиқ бўлган баҳолашлар, тадқиқотлар ва ишланмаларни ўтказиш учун, ўзаро илтимосномаларга асосан, бир-бирларига ёрдам бериш имкониятларини кўриб чиқадилар.
In order to facilitate the recovery of proceeds of offences established in accordance with this Convention, States Parties may cooperate in providing each other with the names of experts who could assist in achieving that objective. 5. Мазкур Конвенцияда жиноят деб топилган хатти-ҳаракатлар орқали орттирилган жиноий даромадларни муомаладан чиқаришга ёрдам бериш учун иштирокчи Давлатлар ушбу мақсадга эришишда ёрдам кўрсатиши мумкин бўлган экспертлар номларини бир-бирларига тақдим этишда ҳамкорлик қилишлари мумкин.
States Parties shall consider using subregional, regional and international conferences and seminars to promote cooperation and technical assistance and to stimulate discussion on problems of mutual concern, including the special problems and needs of developing countries and countries with economies in transition. 6. Иштирокчи давлатлар ҳамкорлик ва техник ёрдамга кўмаклашиш ҳамда ўзаро манфаатли муаммолар, шу жумладан ўтиш иқтисодиётига эга бўлган ривожланаётган мамлакатларнинг алоҳида муаммолари ва талабларини муҳокама қилишни рағбатлантириш учун субминтақавий, минтақавий ва халқаро конференция ва семинарлардан фойдаланиш имкониятларини кўриб чиқадилар.
States Parties shall consider establishing voluntary mechanisms with a view to contributing financially to the efforts of developing countries and countries with economies in transition to apply this Convention through technical assistance programmes and projects. 7. Иштирокчи давлатлар ривожланаётган мамлакатлар ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларнинг техник ёрдам соҳасидаги дастур ва лойиҳалар воситасида мазкур Конвенцияни қўллаш бўйича амалга ошираётган ҳаракатларига молиявий ёрдам бериш мақсадида ихтиёрий механизмлар яратиш имкониятини кўриб чиқадилар.
Each State Party shall consider making voluntary contributions to the United Nations Office on Drugs and Crime for the purpose of fostering, through the Office, programmes and projects in developing countries with a view to implementing this Convention. 8. Ҳар бир иштирокчи Давлат ривожланаётган мамлакатларда мазкур Конвенцияни қўллаш учун Бошқарма орқали дастур ва лойиҳаларни амалга оширишга ёрдам бериш мақсадида Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг наркотиклар ва жиноятлар бўйича Бошқармаси эҳтиёжлари учун ихтиёрий бадаллар киритиш имкониятини кўриб чиқади.
Article 62. Other measures: implementation of the Convention through economic development and technical assistance 62-модда. Бошқа чоралар: мазкур Конвенцияни иқтисодий ривожланиш ва техник ёрдам асосида амалга ошириш
States Parties shall take measures conducive to the optimal implementation of this Convention to the extent possible, through international cooperation, taking into account the negative effects of corruption on society in general, in particular on sustainable development. 1. Иштирокчи Давлатлар жамият учун умуман, жумладан барқарор ривожланиш учун коррупциянинг салбий оқибатларини ҳисобга олган ҳолда, мумкин бўлган қадар, халқаро ҳамкорлик воситасида мазкур Конвенцияни оптимал амалга оширилишига ёрдам берувчи чораларни кўрадилар.
To enhance financial and material assistance to support the efforts of developing countries to prevent and fight corruption effectively and to help them implement this Convention successfully; b) ривожланаётган мамлакатларнинг коррупцияни олдини олиш ва унга қарши курашиш самарадорлигини оширишга қаратилган саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш мақсадида молиявий ва техник ёрдамни кенгайтириш ва улар мазкур Конвенцияни муваффақиятли амалга оширишлари учун амалий ёрдам кўрсатиш;
To provide technical assistance to developing countries and countries with economies in transition to assist them in meeting their needs for the implementation of this Convention. To that end, States Parties shall endeavour to make adequate and regular voluntary contributions to an account specifically designated for that purpose in a United Nations funding mechanism. States Parties may also give special consideration, in accordance with their domestic law and the provisions of this Convention, to contributing to that account a percentage of the money or of the corresponding value of proceeds of crime or property confiscated in accordance with the provisions of this Convention; с) ривожланаётган ва ўтиш иқтисодиётига эга бўлган мамлакатларга, уларнинг мазкур Конвенцияни амалга ошириш билан боғлиқ бўлган эҳтиёжларини қондиришга кўмаклашиш мақсадида техник ёрдам кўрсатиш. Бунинг учун иштирокчи Давлатлар Бирлашган Миллатлар Ташкилоти томонидан аниқ ушбу мақсадлар учун ташкил қилинган молиялаштириш механизмининг ҳисоб рақамига мунтазам равишда етарли миқдорда ихтиёрий бадаллар киритишга интиладилар. Иштирокчи Давлатлар, шунингдек, ўзларининг ички қонунчилигига ва мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ, мазкур Конвенциянинг ҳолатларига мувофиқ мусодара қилинган пул маблағлари ёки жиноий даромадлар ёки мол-мулкнинг тегишли қийматининг муайян қисмини юқорида қайд этилган ҳисоб рақамига ўтказиш имкониятини алоҳида кўриб чиқишлари мумкин.
To the extent possible, these measures shall be without prejudice to existing foreign assistance commitments or to other financial cooperation arrangements at the bilateral, regional or international level. 3. Бу чора-тадбирлар, мумкин бўлган қадар, хорижий ёрдам ёки икки томонлама, минтақавий ёки халқаро миқёсдаги молиявий ҳамкорлик тўғрисида тузилган бошқа битимларга тааллуқли мавжуд мажбуриятларга зарар етказмайди.
States Parties may conclude bilateral or multilateral agreements or arrangements on material and logistical assistance, taking into consideration the financial arrangements necessary for the means of international cooperation provided for by this Convention to be effective and for the prevention, detection and control of corruption. 4. Иштирокчи Давлатлар, мазкур Конвенцияда кўзда тутилган халқаро ҳамкорликнинг самарадорлигини таъминлаш, шунингдек коррупцияни олдини олиш ва аниқлаш, унга қарши курашиш учун зарур бўлган молиявий битимларни эътиборга олган ҳолда, моддий-техник ёрдам тўғрисидаги икки томонлама ёки кўп томонлама келишувлар ёхуд битимлар тузишлари мумкин.
A Conference of the States Parties to the Convention is hereby established to improve the capacity of and cooperation between States Parties to achieve the objectives set forth in this Convention and to promote and review its implementation. 1. Мазкур Конвенцияда белгиланган мақсадларга етишиш учун иштирокчи Давлатлар имкониятларини ва улар ўртасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, мазкур Конвенцияни амалга оширишга ёрдам бериш ва уни амалга оширилишини кузатиш мақсадида Конвенцияда иштирок этадиган Давлатларнинг Конференцияси таъсис этилади.
Taking note of the technical assistance requirements of States Parties with regard to the implementation of this Convention and recommending any action it may deem necessary in that respect. g) мазкур Конвенциянинг амалга оширилиши билан боғлиқ бўлган техник ёрдамга эҳтиёжларни ҳисобга олиш ва шу муносабат билан мазкур Конвенция зарур деб топган исталган ҳаракатларга нисбатан тавсияларни бериш;
Assist the Conference of the States Parties in carrying out the activities set forth in article 63 of this Convention and make arrangements and provide the necessary services for the sessions of the Conference of the States Parties; а) иштирокчи Давлатлар Конференциясига мазкур Конвенциянинг 63-моддасида сўз юритилган фаолиятни амалга оширишда ёрдам беради, шунингдек иштирокчи Давлатлар Конференциясининг сессияларини ташкил қилади ва уларни зарур бўлган хизмат кўрсатиш билан таъминлайди.
Upon request, assist States Parties in providing information to the Conference of the States Parties as envisaged in article 63, paragraphs 5 and 6, of this Convention; and b) иштирокчи Давлатларнинг илтимосига кўра, мазкур Конвенциянинг 63-моддаси 5- ва 6-бандаларида кўзда тутилганидек, иштирокчи Давлатлар Конференциясига уларнинг маълумотларини тақдим этишда ёрдам беради.