Found а: 54988 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
4) adoption of decisions on certain issues in the field of political, social and economic life, as well as issues of domestic and foreign policy of the state; | 4) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлатнинг ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш; |
5) consideration and approval upon nomination by the Prime Minister of the Republic of Uzbekistan of candidates for membership in the Cabinet of Ministers of the Republic of Uzbekistan for their subsequent approval by the President of the Republic of Uzbekistan. | 5) Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аъзолигига номзодларни кейинчалик уларни Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан лавозимларга тасдиқлаш учун кўриб чиқиш ва маъқуллаш киради. |
The exclusive powers of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall include: | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мутлақ ваколатларига: |
1) election of the Chairman of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan and his deputies, chairmen of committees and their deputies; | 1) Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати Раисини ва унинг ўринбосарларини, қўмиталарнинг раислари ва уларнинг ўринбосарларини сайлаш; |
2) election, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of the Constitutional Court of the Republic of Uzbekistan; | 2) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Конституциявий судини сайлаш; |
3) election, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of the Supreme Court of the Republic of Uzbekistan; | 3) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий судини сайлаш; |
4) appointment, upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan, of the Chairman of the Supreme Judicial Council of the Republic of Uzbekistan; | 4) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Судьялар олий кенгашининг раисини тайинлаш; |
6) ratification of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on appointment and relief of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan and the Chairman of the Accounting Chamber; | 6) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори ва Ҳисоб палатаси раисини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
7) approval of decrees of the President of the Republic of Uzbekistan on the appointment and dismissal of the chairman of the State Security Service of the Republic of Uzbekistan; | 7) Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш тўғрисидаги фармонларини тасдиқлаш; |
8) appointment and relief of diplomatic and other representatives of the Republic of Uzbekistan to foreign states of their posts upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan; | 8) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикасининг чет давлатлардаги дипломатик ва бошқа вакилларини тайинлаш ҳамда уларни лавозимидан озод этиш; |
9) appointment and relief of the Chairman of the Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan of his post upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan; | 9) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раисини тайинлаш ва уни лавозимидан озод этиш; |
10) upon the nomination of the President of the Republic of Uzbekistan adoption of acts of amnesty; | 10) Ўзбекистон Республикаси Президентининг тақдимига биноан амнистия тўғрисидаги ҳужжатларни қабул қилиш; |
11) upon the nomination of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan ruling of matters on deprivation of immunity a member of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan; | 11) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг тақдимига биноан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати аъзосини дахлсизлик ҳуқуқидан маҳрум этиш тўғрисидаги масалаларни ҳал этиш; |
12) hearing reports of the Procurator-General of the Republic of Uzbekistan, the Chairman of the Board of the Central Bank of the Republic of Uzbekistan; | 12) Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг, Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқаруви раисининг ҳисоботларини эшитиш; |
13) adoption of decisions on matters relating to the organization of its activity and the internal schedule of the chamber; | 13) ўз фаолиятини ташкил этиш ва палатанинг ички тартиб қоидалари билан боғлиқ масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиш; |
14) adoption of resolutions on those or other matters in the sphere of political, social and economic life, as well as matters of home and foreign policies of the state. | 14) сиёсий, ижтимоий-иқтисодий ҳаёт соҳасидаги у ёки бу масалалар юзасидан, шунингдек давлат ички ва ташқи сиёсати масалалари юзасидан қарорлар қабул қилиш киради. |
The Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan, after expiry of their terms of powers, shall continue their activity until the beginning of the work accordingly of the Legislative Chamber and the Senate of new convocation. | Ваколат муддати тугагач, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси ва Сенати тегишинча янги чақириқ Қонунчилик палатаси ва Сенати иш бошлагунига қадар ўз фаолиятини давом эттириб туради. |
The first sittings of the Legislative Chamber and the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked by the Central Election Commission accordingly not later than in two months after the elections to the Legislative Chamber and not later than in one month after the formation of the Senate. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ва Сенатининг биринчи мажлислари тегишинча Қонунчилик палатасига сайловдан кейин икки ойдан кечиктирмай ва Сенат таркиб топганидан кейин бир ойдан кечиктирмай Марказий сайлов комиссияси томонидан чақирилади. |
Sittings of the Legislative Chamber of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked during sessions. Sessions shall be convoked, as a rule, since the first working day of September till the last working day of June of the next year. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Қонунчилик палатаси мажлислари сессиялар даврида ўтказилади. Сессиялар, қоида тариқасида, сентябрнинг биринчи иш кунидан бошлаб келгуси йилнинг июнь ойи охирги иш кунига қадар ўтказилади. |
Sittings of the Senate of the Oliy Majlis of the Republic of Uzbekistan shall be convoked as required, but not less often than three times a year. | Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Сенати мажлислари заруратга қараб, лекин йилига камида уч марта ўтказилади. |