Found а: 54990 words & 3 translates
English | Ўзбек |
---|---|
THE CONSTITUTION OF THE REPUBLIC OF UZBEKISTAN |
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ КОНСТИТУЦИЯСИ |
PREAMBLE |
МУҚАДДИМА |
The people of Uzbekistan: | Ўзбекистон халқи: |
solemnly declaring their adherence to human rights and principles of state sovereignty, | инсон ҳуқуқларига ва давлат суверенитети ғояларига содиқлигини тантанали равишда эълон қилиб, |
aware of their ultimate responsibility to the present and the future generations, | ҳозирги ва келажак авлодлар олдидаги юксак масъулиятини англаган ҳолда, |
relying on historical experience in the development of Uzbek statehood, | ўзбек давлатчилиги ривожининг тарихий тажрибасига таяниб, |
affirming their commitment to the ideals of democracy and social justice, | демократия ва ижтимоий адолатга садоқатини намоён қилиб, |
recognizing priority of the generally accepted norms of the international law, | халқаро ҳуқуқнинг умум эътироф этилган қоидалари устунлигини тан олган ҳолда, |
aspiring to a worthy life for the citizens of the Republic, | республика фуқароларининг муносиб ҳаёт кечиришларини таъминлашга интилиб, |
setting forth the task of creating a humane and democratic rule of law, | инсонпарвар демократик ҳуқуқий давлат барпо этишни кўзлаб, |
aiming to ensure civil peace and national accord, represented by their plenipotentiary deputies | фуқаролар тинчлиги ва миллий тотувлигини таъминлаш мақсадида, |
adopt the present Constitution of the Republic of Uzbekistan. | ўзининг мухтор вакиллари сиймосида Ўзбекистон Республикасининг мазкур Конституциясини қабул қилади. |
PART ONE. FUNDAMENTAL PRINCIPLES | БИРИНЧИ БЎЛИМ. АСОСИЙ ПРИНЦИПЛАР |
Chapter 1. State Sovereignty | I боб. Давлат суверенитети |
Uzbekistan is a sovereign democratic republic. Both names of the state - the Republic of Uzbekistan and Uzbekistan - shall be equivalent. | Ўзбекистон — суверен демократик республика. Давлатнинг «Ўзбекистон Республикаси» ва «Ўзбекистон» деган номлари бир маънони англатади. |
The state shall express the will of the people and serve their interests. State bodies and officials shall be accountable to the society and the citizens. | Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар. |
The Republic of Uzbekistan shall determine its national-state and administrative-territorial structure, its structure of state authority and administration, and shall pursue independent home and foreign policies. | Ўзбекистон Республикаси ўзининг миллий-давлат ва маъмурий-ҳудудий тузилишини, давлат ҳокимияти ва бошқарув органларининг тизимини белгилайди, ички ва ташқи сиёсатини амалга оширади. |
The state frontier and the territory of Uzbekistan shall be inviolable and indivisible. | Ўзбекистоннинг давлат чегараси ва ҳудуди дахлсиз ва бўлинмасдир. |
The state language of the Republic of Uzbekistan shall be Uzbek. | Ўзбекистон Республикасининг давлат тили ўзбек тилидир. |
The Republic of Uzbekistan shall ensure a respectful attitude toward the languages, customs and traditions of all nationalities and ethnic groups living on its territory, and create the conditions necessary for their development. | Ўзбекистон Республикаси ўз ҳудудида истиқомат қилувчи барча миллат ва элатларнинг тиллари, урф-одатлари ва анъаналари ҳурмат қилинишини таъминлайди, уларнинг ривожланиши учун шароит яратади. |